Ўтган йилни 327 та ҳудудий корхона 10,2 трлн. сўмлик зарар билан якунлагани, ҳавога чанг-газ чиқарадиган айрим субъектлар 10 йилдан буён фильтрларини алмаштирмагани, йил бошидан буён табиатга 817,3 млн. сўм зиён – нега булар Тошкент шаҳар раҳбарларини безовта қилмаяпти?
Олий Мажлис Сенатининг 54-ялпи мажлисида парламент назорати доирасида Тошкент шаҳрида тадбиркорликни ривожлантириш ва экологик вазиятни яхшилаш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳолати кўриб чиқилди.
Экологик муҳитни яхшилаш учун нималар қилинди?
Экологик вазиятни яхшилаш юзасидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг баҳорги кўчат экиш мавсуми доирасида Тошкент шаҳрида 700 минг тупга яқин манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ва қаламчалари экилган. Шунингдек, 12 та туман ҳокимликлари томонидан 20,47 гектар майдонда 26 та ҳокимлик яшил боғлари, ҳар бир туманда «Каштан кўчаси», «Чинор кўчаси», «Эман кўчаси», «Лола дарахти кўчаси» каби намунавий кўчалар ташкил этилган.
Чиқиндиларни бошқариш бўйича Тошкент шаҳрида мавжуд 585 та МФЙ тўлиқ санитар хизмат кўрсатиш бўйича қамраб олинган. Шаҳарда умумий ҳисобда март ойигача 363,2 минг куб метр аҳолидан қаттиқ маиший чиқиндилар олиб чиқиб кетилган.
Жорий йилнинг ўтган даврида шаҳарда янги қурилаётган ҳамда фаолият олиб бораётган саноат ва бошқа ишлаб чиқариш корхоналарига жами 1 057 та давлат экологик экспертизасининг хулосалари тақдим қилинган.
Тадбиркорлик субъектларида вазият қандай?
Пойтахтда 2024 йил 1 апрель ҳолатига фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони 135,1 мингтани ташкил этиб, мазкур тадбиркорлик субъектларнинг асосий қисми, яъни 33 фоизи савдо, 13 фоизи саноат, 9 фоизи қурилиш соҳасига тўғри келган. Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан жорий йилнинг ўтган чорагида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 9,5 трлн. сўмни, қурилиш ишлари 5,9 трлн. сўмни, чакана савдонинг товар айланмасидаги ҳажми 11,3 трлн. сўмни ва хизматлар ҳажми 20 трлн. сўмни ташкил этган.
Камчилик ва муаммолар ҳам мавжуд
Ўрганиш жараёнида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда камчилик ва муаммолар ҳам мавжудлиги аниқланди. Хусусан, шаҳарда 2023 йил якуни билан 327 та ҳудудий корхоналар 10,2 трлн. сўмлик зарар билан якунлаган.
Шу билан бирга, Мирзо Улуғбек туманидаги ишлаб чиқариш корхоналаридан иборат кичик саноат зонасида мунтазам равишда электр ва газ таъминотида муаммолар мавжудлиги, Яшнободда 28 та лотдан иборат Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ташкил қилинган бўлса-да, бироқ бугунги кунда фақат 12 таси аукцион орқали сотилгани кўрсатиб ўтилди.
«Тадбиркор виртуал офиси» ахборот портали орқали келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддати устидан назорат ўрнатилган бўлишига қарамасдан, мурожаатларнинг 29 фоизини (106 та) кўриб чиқиш муддатлари бузилган.
Бундан ташқари, республика миқёсида атмосферага йилига 2 млн. 200 минг тоннадан зиёд ифлослантирувчи моддалар чиқарилаётган бўлиб, Тошкент шаҳрида ҳаводаги ифлослантирувчи моддалар миқдори қарийб 420 минг тоннани ташкил этган. Ҳудудлардаги айрим корхоналарда ҳалигача 10 йилдан ортиқ ишлатилаётган чанг-газ тозалаш ускуналари модернизация қилинмаган.
Жорий йилнинг ўтган даври давомида дарахтларнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 87 та ҳолат аниқланиб, табиатга жами 817,3 млн. сўм зарар етказилган.
Шаҳардаги оқава сув тозалаш иншоотлари самарадорлиги паст бўлиб, Салар ва Бўзсув иншоотларида 72 фоизни, Бектемир иншоотида 53 фоизни ташкил қилади, холос.
Қандай таклифлар бор?
Сенаторлар томонидан шаҳарда тадбиркорликни ривожлантириш ва экологик вазиятни яхшилашда йўл қўйилган камчиликлар масъул вазирлик ва идораларга кўрсатиб ўтилди ҳамда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга, экология соҳасида мавжуд талаблар бажарилишини таъминлашга қаратилган зарур чоралар кўриш юзасидан таклифлар билдирилди.
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔40
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔97
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил