Давр нафаси      Бош саҳифа

Ер қаъридан Фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида дастлаб «Ер қаъри тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Ер қаъридан  Фойдаланувчиларнинг  ҳуқуқ ва  мажбуриятлари  белгиланмоқда

Мазкур қонун лойиҳаси билан ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномаларни бериш, ҳисоботларни қабул қилиш ва бошқа соҳадаги давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларида «ягона дарча» принципи жорий этилмоқда. Инвестиция жозибадорлигини кескин ошириш мақсадида давлат органи назорати остида ер қаъридан фойдаланиш рухсатномасини лицензиат томонидан тасарруф этиш (сотиш, гаровга қўйиш ёки бошқа шахсларга ўтказиш) механизми жорий этилмоқда.

Шу билан бирга, экология ва атроф-муҳитни келгусида кафолатли асраш мақсадида ер қаъридан фойдаланишда экологик хавфсизликни таъминлашнинг қоидалари назарда тутилмоқда. Ер қаъридан фойдаланиш шарт-шароитлари бўйича баъзи фойдали қазилмаларни ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда углеводородлар йўналиши кескин кучайтирилиб, халқаро амалиётдаги замонавий нормалар билан батафсил тўлдирилмоқда.

Бундан ташқари, норуда қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш ва қазиб олиш учун рухсатномалар расмийлаштиришнинг аниқ тартиби ҳамда рухсатномаларга эга ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланиб, даврий ва якуний ҳисоботларни тақдим этиш, қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш ҳамда қазиб олишнинг йиллик минимал харажатлари белгиланмоқда.

Фракция аъзоси Носиржон Аминов белгиланаётган нормалар партия мақсадлари ва электорати манфатларига мос эканлигини таъкидлаб, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза этишни замонавий стандартлар асосида самарали ва тизимли йўлга қўйиш, соҳага маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жадаллаштириш ҳисобига мавжуд хомашё негизида замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ишга солиш, барқарор янги иш ўринлари хизмат қилишини қайд этди.

Муҳокамалар давомида фракция аъзолари томонидан қонун лойиҳаси юзасидан фикр-­мулоҳазалар билдирилиб, қўллаб-қувватланди.

Йиғилишда шунингдек, «Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги, «Ипотека кредити бозорининг ривожлантирилиши ва кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Респуб­ликасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари ва кун тартибига киритилган бошқа масалалар атрофлича кўриб чиқилди ва тегишли қарор қабул қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔116

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔115

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔112

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар