Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Экологияга хавф солаётган глобал бизнес

Бугун мода ва кийим-кечакка бўлган глобал талаб мисли кўрилмаган суръатда ўсмоқда. Натижада, текстиль саноати глобал углерод чиқиндиларининг 10 фоизини ташкил этиб, давримизнинг энг катта экологик муаммоларидан бирига айланмоқда.

Экологияга  хавф солаётган  глобал бизнес

БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури маълумотларига кўра, фақат кийим-кечак ишлаб чиқаришнинг ўзи авиация ва транспорт соҳалари жамланганидан кўра кўпроқ иссиқхона газлари эмиссиясини атмосферага чиқармоқда. Глобал чиқинди сувининг қарийб 20 фоизи ушбу тармоқдаги ишлаб чиқариш жараёнларига тўғри келади. Яъни, тўқимачилик маҳсулотларини бўяшда 93 миллиард куб метр сув сарфланади ва чиқитга чиқади. Бундан ташқари, дунёда ҳар йили камида 92 миллион тонна тўқимачилик чиқиндилари ҳосил бўлади ва бу рақам 2030 йилга бориб йилига 134 миллион тоннагача ошиши кутилмоқда.

Бу муаммонинг илдизи қаерда, деган савол туғилади. Бугун мода шу қадар одамларни ўзига асир этмоқдаки, ҳар мавсумда юзлаб янги либослар яратилмоқда ва тинимсиз сотиляпти. Кўриниши жиҳатдан янгидек, лекин «мода»си эскирганлари шунчаки чиқиндихонага равона бўляпти. Қолаверса, ишлаб чиқариш жараёнида ҳам андаза олишдан қолган қийқимлар, тола ишлаб чиқаришда сифат талабига жавоб бермаган маҳсулотлар, хуллас, барчаси чиқинди полигонларида тоғ бўлиб уюляпти. Бу «тоғ»ларнинг аксарият қисми биологик парчаланмайдиган кийим ва тўқимачилик чиқиндилари эканини ҳисобга олсак, экологияга мисли кўрилмаган даражада зарар келтираётганимиз маълум бўлади. Полиес­тер, нейлон, полиамид, акрил ва бошқа синтетик материаллар каби кийим-кечакдаги микропластмассалар эса тупроққа ва яқин атрофдаги сув манбаларига сингиб, уларни ҳам ишдан чиқаради.

Яна бир жиҳати шундаки, муаммо тобора кенгайиб бораётган мода бизнеси билан янада кучаймоқда. Бунда компанияларнинг сўнг­ги ва энг янги тенденцияларга жавоб бериш учун паст сифатли кийимларни арзон ва тез ишлаб чиқаришга таяниши муаммонинг янада хавфли тус олишига туртки беряпти. Бу ишлаб чиқарилган ва ташлаб юборилган кийимлар миқдорини кескин оширмоқда.

 

Ишлатилган кийимлар керакми?

Тўқимачилик саноатининг атроф-муҳитга таъсирини бартараф этиш учун Европа Иттифоқи айланма иқтисодиётга ўтишни тезлаштиришни хоҳлайди. 2020 йил март ойида Европа комиссияси инновацияларни рағбатлантириш ва соҳада қайта фойдаланишни кўпайтиришга қаратилган Евроиттифоқ тўқимачилик стратегиясини ўз ичига олган янги айланма иқтисодиёт ҳаракат режасини қабул қилган эди.

Одамларнинг кераксиз кийимлардан халос бўлиш усули ҳам муаммо кўламини кенгайтирмоқда. Боиси, кўпчилик уларни ҳадя қилгандан кўра улоқтиришни афзал билмоқда. Европа Иттифоқида 1996 йилдан бери нархларнинг кескин пасайиши натижасида киши бошига сотиб олинадиган кийим-кечак миқдори 40 фоизга ошди. Бу эса кийимнинг хизмат қилиш муддатини қисқартирди. Европаликлар ҳар йили 26 килограммга яқин тўқимачилик маҳсулотларидан фойдаланишмоқда ва улардан 11 килограммга яқинини ташлаб юборишмоқда.

Аслида кераксиз, аммо кийишга яроқли кийимларни бошқаларга бериш орқали эҳтиёжмандларга кўмак берадиганлар ҳам бор. Бу, айниқса, Германияда анъанага айланиб бормоқда ва муҳожирларга пул тежашда жуда катта ёрдам бўлмоқда. Ишлатилган кийимлар Европа Иттифоқидан ташқарига экспорт қилиниши ҳам муаммонинг яна бир ечимидир. Лекин асосий миқдор (87 фоиз) ёқиб юборилади ёки полигонга ташланади. Технологиянинг етарли эмаслиги туфайли дунё миқёсида кийим-кечакларнинг бир фоиздан камроғигина қайта ишланади холос.

 

Футболка учун 2700 литр сув

Тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун пахта ва бошқа толаларни етиштириш, энг муҳими, ҳаддан ташқари кўп сув керак бўлади. Ҳисоб-китобларга кўра, 2015 йилда жаҳон тўқимачилик ва тикувчилик саноати 79 миллиард куб метр сув истеъмол қилган бўлса, 2017 йилда Европа Иттифоқининг бутун иқтисодиётининг эҳтиёжи 266 млрд куб метрни ташкил этган. Бир дона пахтали футболка тайёрлаш учун 2700 литр тоза сув керак бўлишини ва бу бир инсоннинг икки ярим йиллик эҳтиёжини қондириши мумкинлигини ҳисобга олсак, рақамлар талабларимиз каби ўсишда давом этиши тайин.

Дунё миқёсида тоза сув ифлосланишининг қарийб 20 фоизи тўқимачилик маҳсулотларини бўяш ва пардозлаш оқибатида юзага келади. Синтетикани ювиш ортидан йилига ярим миллион тонна микротолалар океанга чиқарилади. Бу эса, атроф-муҳитни зарарлаётган бирламчи микропластмассаларнинг 35 фоизини ташкил қилади. Хуллас, «мода саноати» қанча чиқиндилар яратаётганини янада аниқроқ тушуниш учун қуйидаги статистик маълумотларга аҳамият қаратамиз:

– дунё бўйлаб ташлаб кетилган кийимларнинг 57 фоизи чиқинди полигонларига юборилади;

– кийим-кечак чиқиндиларининг 25 фоизи ёқиб юборилади;

– кийим-кечак ишлаб чиқариш ҳар йили атмосферага 2 миллиард тонна иссиқхона газини чиқаради, 42 миллион тонна пластик чиқиндилар ҳосил қилади;

– кийим ишлаб чиқаришда матонинг 15 фоизи исроф бўлади;

– полигонларнинг 5 фоизи тўқимачилик чиқиндилари ҳамда кийим-кечаклар билан тўлмоқда, уларнинг парчаланиши учун эса 200 йил керак.

Шу ўринда дунёдаги энг кўп мода чиқиндиларини ишлаб чиқарадиган давлатлар еттилигини ҳам келтириб ўтамиз: Хитой – 20, АҚШ – 17, Ҳиндистон – 7,8 миллион тонна, Италия – 465, Германия – 391, Франция – 210, Буюк Британия – 206 минг 456 тонна.

 

Нима қила оламиз?

Дунё бўйлаб ҳар сонияда бир юк машина тўла тўқимачилик чиқиндилари ёқиб юборилади ёки полигонга ташланади. Афсуски, биз ҳам ана шу жараёнда иштирок этиб, табиатнинг ифлосланишига «ҳисса» қўшмоқдамиз. Бунинг олдини олиш ва имкон қадар камроқ кийимларни чиқиндига ташлаш учун ҳали ҳам кеч эмас. Аввало, жуда зарур бўлмаса, ортиқча кийим сотиб олишдан тийилиш, мода ортидан қувмаслик лозим. Бу шахсий маблағимизни тежашга ҳам ёрдам беради. Шунингдек, ўлчами тўғри келмай қолган, кийилмаётган, аммо фойдаланишга яроқли бўлган кийимларни бошқаларга тақдим этиш анъанасини кучайтириш зарур. Масалан, маҳалладаги эҳтиёжманд оилаларга бериш орқали ҳам уларга кўмаклашиш, ҳам савоб олиш, энг муҳими, гардеробингизни бўшатишингиз мумкин. Айниқса, болалар кийимлари тез кичик келиб қолади, уларни кейинга фарзандингиз учун сақлаб қўйиш ёки бошқаларга тақдим қилиш анча фойдалидир. Унутманг, сиз исроф қилаётган, кераксиз деб ҳисоблаган кийимни яратиш учун кўп меҳнат, энг муҳими ҳамманинг бирдек ҳақи бўлган қимматбаҳо, қайта тикланмас ресусрслар сарфланган.

 

Дилдора МАВЛОНОВА,

ЎЭП Миробод туман кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔30

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔218

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔215

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 30    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 218    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 215    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 343    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 514    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар