Экоолам      Бош саҳифа

БМТ: Ер яшаш учун хавфли масканга айланмоқда

2025 йилгача ҳар бир мамлакат миллий даражада маъруза тақдим этиши шарт

БМТ: Ер яшаш учун хавфли масканга  айланмоқда

БМТ эълон қилган янги маълумотга кўра, Ер тобора исиб, яшаш учун хавфли жойга айланмоқда. Ҳисоботда зудлик билан чора кўрилмаса, миллиардлаб одам тобора кучайиб бораётган жазирама тўлқинидан азоб чекишда давом этиши таъкидланган.

 

Иссиқлик стресси

Ҳарорат кўтарилиши билан ҳомиладор аёллар, ногиронлар ва соғлиғи ёмонлар, қариялар, болалар, кўчирилганлар ва камбағаллар ўта жиддий хавф остида қолади. Кондиционер ўрнатилмаган сифатсиз уйда яшаш ва иссиқлик стресси экстремал об-ҳаво шароити билан боғлиқ ўлимнинг асосий сабабига айланади.

2000 — 2019 йиллар оралиғида иссиқлик туфайли сайёрамизда йилига ўртача 489 мингга яқин ўлим қайд этилган. Фожианинг 45 фоизи Осиё, 36 фоизи Европага тўғри келган. 2000-2004 ва 2018-2022 йилларда 65 ёшдан ошган одамлар орасида иссиқлик билан боғлиқ ўлим тахминан 85 фоиз ошган.

БМТ Болалар жамғармаси – UNISEF экспертлари хулосасига кўра, Европа ва Марказий Осиёдаги жазирама йилига салкам 400 болани нобуд қилмоқда. Агар ҳозирги шароит давом этса, 2050 йилга бориб дунёда 18 ёшгача бўлган деярли ҳар бир, яъни 2,2 миллиард бола хавфли иссиқ тўлқинга дучор бўлади.

Бундан ташқари, БМТ раҳбарининг таъкид­лашича, асрнинг ўрталарига келиб ҳаддан ташқари иссиқда яшовчи камбағаллар сони 700 фоизга кўпайиши мумкин.

Ҳаддан ташқари иссиқ ҳарорат тенгсизликни кучайтиради, озиқ-овқат хавфсизлигини келтириб чиқаради ва одамларни янада қашшоқлик домига тортади.

 

Ишчи кучининг 70 фоизи ҳаддан ташқари иссиқда ишлашга мажбур

Бугунги кунда глобал ишчи кучининг 70 фоизидан кўпи, яъни 2,4 миллиард киши ҳаддан ташқари иссиқ хавфи юқори шароитда ишламоқда. «Иш жойи иссиқлиги таъсирида 22,8 миллион жароҳат, 19 мингга яқин ўлим ва 26 миллиондан ортиқ буйрак касаллиги ҳолати аниқланди», – дейди Халқаро меҳнат миграцияси (ХМТ) эксперти Балинт Нафродий.

2022 йил иссиқ таъсирида 863 млрд доллар эквивалентда иш унумдорлиги пасайиб, эҳтимолий даромад йўқолган. Экспертлар ҳисоб-китобига кўра, кундузи ҳарорат 34 даражадан ошса, меҳнат унумдорлиги 50 фоиз камаяди.

 

Шошилинч ва биргаликда ҳаракат

БМТ тўрт муҳим йўналишда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун шошилинч ва бирга ҳаракатланишга чақирмоқда. Биринчидан, барча мамлакатлар ва жамоалар энг заиф одамларни ўта юқори ҳарорат таъсиридан ҳимоя қилиши, хавфни камайтириши ва чидамни ошириши керак.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ва Жаҳон метеорология ташкилоти ҳисоботига кўра, 57 мамлакатда иссиқдан огоҳлантириш тизимини такомиллаштириш ҳар йили 100 мингга яқин инсон ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

– Кам углеродли совутишга ўтишни яхшилаш, пассив совутиш тизимини кенгайтириш, масалан шаҳар дизайни орқали янада яшил ва самарали ечимлар топиш керак, – дейди БМТ бош котиби Антониу Гутерриш. – БМТ Атроф-муҳит бўйича дас­тури ҳисоб-китобига кўра, бу чоралар 2050 йилга бориб 3,5 млрд одамни ҳимоя қилиши мумкин, шу билан бирга чиқиндини камайтириш ва истеъмолчиларга ҳар йили 1 трлн долларни тежаш имконини беради.

Гутерриш инсон ҳуқуқи тамойилига асосланган меҳнатни муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш бўйича тегишли чоралар кўриш орқали барча соҳаларда ишчиларни ҳимоя қилишга чақирди.

Хусусан, дунёнинг барча минтақаларидаги меҳнаткашлар саломатлиги ва ҳаётини ҳаддан ташқари иссиқлик хавфидан ҳимоя қилиш учун шошилинч чоралар кўриш зарур. Бундан ташқари, БМТ барча мамлакатлар ва ҳамжамиятлар об-ҳавога чидамлиликни яхшилаш бўйича комплекс ҳаракатлар режаси, стратегия ва ечимлар ишлаб чиқиши ва амалга оширишини таъминлайдиган барқарор, кўп тармоқли ва кўп даражали шериклик муносабати ўрнатилиши кераклигини таъкидлайди.

БМТ раҳбари қазиб олинадиган ёнилғидан қайта тикланадиган энергияга адолатли ўтиш суръатини тезлаштириш, ушбу йўналишга кўпроқ инвестиция жалб этиш лозимлигини такрорлаган. Бинобарин, 2025 йилгача Париж битимига мувофиқ, ҳар бир мамлакат миллий даражада атроф-муҳитни ифлослантириш кўрсаткичини камайтиришга қўшажак ҳиссасини аниқлаб, шу ҳақда маъруза тақдим этиши шарт.




Ўхшаш мақолалар

Юксак экологик  маданият –  давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

Юксак экологик маданият – давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

🕔17:53, 16.04.2026 ✔14

Ҳозирги глобаллашув шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борган сари долзаб аҳамият касб этмоқда. Сўнгги ўн йилликларда табиий техноген ва антропоген омиллар таъсирида иқлим ўзгариши, ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчилик меъёрларининг ўзгариши юзага келмоқда.

Батафсил
«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

🕔15:51, 13.04.2026 ✔32

Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

Батафсил
Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

🕔15:43, 13.04.2026 ✔29

Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Юксак экологик  маданият –  давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Юксак экологик маданият – давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Ҳозирги глобаллашув шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борган сари долзаб аҳамият касб этмоқда. Сўнгги ўн йилликларда табиий техноген ва антропоген омиллар таъсирида иқлим ўзгариши, ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчилик меъёрларининг ўзгариши юзага келмоқда.

    ✔ 14    🕔 17:53, 16.04.2026
  • «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

    ✔ 32    🕔 15:51, 13.04.2026
  • Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

    Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

    Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

    ✔ 29    🕔 15:43, 13.04.2026
  • Яшил ҳудудлар –  шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Яшил ҳудудлар – шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Президентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.

    ✔ 27    🕔 15:41, 13.04.2026
  • «Салар» оқава сувларини тозалаш  экологик хавфсизми?

    «Салар» оқава сувларини тозалаш экологик хавфсизми?

    Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгашининг 2026 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, Сергели туманида жойлашган «Салар» оқава сувларни тозалаш иншоотида жамоатчилик назорати тадбири ўтказилди.

    ✔ 61    🕔 16:02, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар