Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Чиқинди мутасаддилари муаммо айтилган газетани чиқитга улоқтирдими?

Газетанинг 2023 йил 31 августдаги 36-37-сонларида «Емаган сомсага пул тўлаб қўйинг» сарлавҳа остида мақола эълон қилинган эди.

Чиқинди мутасаддилари  муаммо айтилган газетани чиқитга улоқтирдими?

Унда «Тоза ҳудуд» унитар корхонасининг жойлардаги бўлимлари фаолияти танқид остига олиниб, қатор камчиликлар таҳлил қилиниб, бир нечта аниқ таклиф ва фикр-мулоҳазалар илгари сурилгани билан эътиборга молик. Ундан кейин ҳам газетада бу масала бир неча марта кўтариб чиқилди. Амалий таклифлар берилди. Мутасаддилар эса ҳамон пинагини бузгани йўқ...

«Шаҳар ва туман марказларидаги катта ўзгаришлар бирданига олис қиш­лоқ ва маҳаллаларга ҳам етиб борди. Эндиликда бу ерларда ҳам чиқинди ташиш йўлга қўйила бошлади. Бироқ марказдан олис қишлоқ ва маҳаллаларда чиқинди ташиш ишлари вақт ўтиб бора-­бора сусайиб қолди. Баъзи маҳаллаларга «Тоза ҳудуд» техникалари ойда бир ёки икки мартагина чиқинди олиб кетиш учун номигагина борар, одамлар эса бундан норози бўлар эди. Гарчи шундай бўлса­да, абонент тўловига «чўт қоқилиб» турилаверди.
...Бу борадаги энг катта хато шу бўлдики, қишлоқ жойларда «Тоза ҳудуд» фаолиятига тегиш­ли Президент қарори, янги унитар корхона вазифалари ҳақида ҳеч қандай тарғибот, ­тушунтириш ишлари олиб борилмасдан, дарҳол абонент тўлови ҳисоб­-китоб қилинадиган бўлди. Шаҳар ва туманлар марказларида азалдан чиқинди учун ширкатларга ҳар бир хонадон киши боши ҳисобига пул тўлаб келишади. Қишлоқларда эса аксинча.
Жойларда «Тоза ҳудуд» унитар корхонаси бўлимлари очилгандан сўнг, орадан бир-­икки йил ўтиб одамларга қарздорликни ундириш бўйича хабарномалар кела бошлагач, улар ҳайрон бўлиб қолишди. «Нима учун? Қайси хизмат учун?..» дея бонг урилган эди ушбу мақолада.
Мақола эълон қилингач, орадан роппа-роса бир йил ўтган бўлса ҳамки, бу борада аҳвол эски ҳаммом, эски тослигича қолиб кетгани жуда ачинарли. Ижтимоий тармоқларда кунда-кунора аҳоли хонадонларидан чиқиндилар ўз вақтида олиб кетилмаётгани ҳақида ёзилмоқда. Баъзи қишлоқ жойларида одамлар ойда бир марта ҳам чиқинди ташувчи машина бормагани ҳақида нолиниб шикоят қилишади. Агар марказлардан олис маҳаллаларга бориб, аҳоли билан суҳбатлашсангиз, уларнинг ҳасрати тутундек осмону фалакка ўрлайди.
Энг ачинарлиси, одамлар ҳали-ҳануз емаган сомсага пул тўлаб келишмоқда. Чиқинди мутлақо олиб кетилмайди, аммо «Тоза ҳудуд» учун ойлик тўлов тўлаш мажбурий. Бу ерда қани адолат?!
Қанчадан-қанча элдошларимиз арз-дод қилиб мажбурий ижро буюроси эшигига бош уриб боришмоқда. Афсуски, бу арз-додларга қулоқ соладиган марднинг ўзи топилмаяпти. Қилинмаган ишларга мажбурий тўлов – емаган сомсага пул тўлаш билан баравар бўлиб қолмоқда.
Аслида соҳа раҳбарлари дўппини бир четга қўйиб, обдон бош қотиришса, бу муаммони бартараф қилиш йўллари албатта топилади. Ҳозирча муаммо келиб чиқишининг асосий сабаби «Тоза ҳудуд» унитар корхонасининг олис туманлардаги бўлимларида чиқинди ташувчи машиналарнинг етишмаслиги деб айтилмоқда. Ҳайҳотдай туманда бор-йўғи икки-учта машина хизмат қилар экан. 
Битта туманда ўнта қишлоқ ва ҳар бир қишлоқда тўрт-беш маҳалла мавжудлигини инобатга олсак, бугина машиналар чиқиндини вақтида ташиб улгуролмаслиги турган гап. 

Шу боис масаланинг муқобил ечимлари устида бош қотириш мавриди аллақачон келмадими? Ёки чиқинди соҳаси раҳбарлари масала тобора чигаллашиб, одамларнинг тоқати тоқ бўлишини кутяптими?  

Ахир чиқинди ташиш хизматини такомиллаштиришдан бош мақсад аҳоли учун қулайлик яратиш эмасми?
Аввало, «Тоза ҳудуд»нинг туман ва шаҳар бўлимларида чиқинди ташувчи машиналар сонини лизинг шартномаси асосида кўпайтириш ва ҳар бир қишлоққа битта машина бириктирилиб қўйилиши лозим. Бу машина маҳалла фуқаролар йиғинлари ихтиёрида турса, янада яхши. Қолверса, чекка қишлоқларда чиқиндини қайта ишлашнинг мутлақо янги ва бошқача йўлларини тадбиқ қилиш керак. Бунда тадбиркор ва ишбилармонларни бу соҳага жалб қилиш бугуннинг айни талаби бўлиб турибди. Қишлоқнинг ўзида чиқиндини қабул қилиб, қайта ишлашни жорий қилмас эканмиз, муаммо катталашиб боравериши мумкин.
Агар қишлоқда тадбиркор чиқиндини қайта ишлаш полигонини ташкил қилмоқчи бўлса, унга бемалол рухсат бериш керак. Ахир қишлоқда фойдаланилмасдан ётган шўрхок, қумлоқ ерлар жуда кўп-ку. Тадбиркор ана шу ерда чиқиндини саралаб, уни қайта ишлашни йўлга қўйса, бемалол кутилган мақсадга эришса бўлади. Қаттиқ чиқиндилардан ҳар хил саноат ва рўзғорбоп буюмлар ишлаб чиқарилса, биологик чиқиндидан эса аъло сифатли маҳаллий ўғит тайёрлаш мумкин. Бир неча йиллардан бери маҳаллий ўғит нима эканини билмаган кластер ва фермер хўжаликларининг ерлари учун эса бундай ўғит кони фойда холос. Чиқинди полигони эгаси маҳаллий ўғитни, айниқса, биогумусни деҳқон ва миришкорларга жарақ-жарақ пулларга сотиши ҳам мумкин.
Дарҳақиқат, вақт – ғанимат. «Тоза ҳудуд» корхонаси фаолиятида йил сайин катталашиб бораётган муаммолар устида жиддий бош қотириш мавриди келди. Бу борада мутасадди раҳбарлар, масъуллар, фуқаролар йиғини фаоллари, клас­терлар, фермерлар ва тадбиркорлар ҳамжиҳатликда бирор бир манфаатли тўхтамга келишади, деган умиддамиз.
Чиқинди мутасаддилари газетанинг муаммо айтилган шу сонини балки энди ўқиб қолишар?!

Эрпўлат БАХТ,
«Oila va TABIAT» мухбири
 




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔30

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔218

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔215

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 30    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 218    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 215    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 343    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 514    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар