2024 йил 13 август куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги Бош қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеяси бир овоздан “Деградацияга учраган ва қурғоқчил ҳудудларда барқарор ўрмонзорларни барпо этиш, дарахт экиш ва уларни тарғиб қилиш – экологик муаммоларга қарши курашнинг самарали ечими” резолюциясини қабул қилгани Ўзбекистонда экологик муаммоларга самарали кураш олиб борилаётганининг яна бир халқаро эътирофи бўлди.
БМТнинг ушбу резолюцияси Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан ишлаб чиқилгани, ушбу ташаббусда партиямизнинг ҳам ўзига хос ўрни борлиги, ҳамда унинг замирида мамлакатимизда ҳаётга татбиқ этилаётган, шаҳар ва қишлоқларимизни кўкаламзорлаштириш орқали биохилма-хилликни сақлаш ва тиклашга қаратилган “Яшил макон” миллий дастури концепцияси тургани биз учун жуда қувончли хушхабардир. Бу мамлакатимизда экологик муаммоларга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг халқаро эътирофидир.
Мазкур ҳужжатда Ўзбекистон раҳбарининг Бош Ассамблеянинг 78-сессияси ва БМТ Иқлим бўйича 28-конференциясида иқлим ўзгаришига ва ерларнинг деградациясига қарши самарали курашиш бўйича билдирган асосий таклифлари ўз ифодасини топди. Бу мамлакатимизнинг бутун дунё аҳлини она табиатни асраш ва экологик муаммоларга қарши курашиш сари ўзига хос чорлови, дейиш мумкин.
БМТ қабул қилган бу ҳужжат Ўзбекистонинг барқарор экологик ривожланиш сиёсати халқаро даражада намуна бўлаётганининг юксак ифодасидир.
Абдушукур ҲАМЗАЕВ,
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси:
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔116
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔115
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔112
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил