– Бугун экологик масалалар тобора долзарб тус олмоқда ва жамоатчиликнинг доимий эътиборида турибди. Шу нуқтаи назардан партиянгиз сайлов жараёнига қандай муҳим ташаббус ва мақсадлар билан кирмоқда?
– Биз бугунги мавжуд экологик вазиятни реал баҳолаган ҳолда мамлакатимизда барқарор экологик ривожланиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларини танқидий қайта кўриб чиққан ҳолда, бир қатор ҳаётий, конструктив ва илмий асосланган ташаббус ва таклифларни дастуримизга киритганмиз.
Жамоатчилик эътиборида турган муаммолар ва уларнинг ечими дастуримизда бор. Кўпчилик кутаётган масалалар бўйича ташаббусларни илгари сурмоқдамиз.
Мисол учун, бугун атмосфера ҳавосига ташланмаларнинг 1,3 миллион тоннаси ёки 58 фоизи транспорт воситалари, 924 минг тоннаси (42 фоизи) саноат корхоналари ҳиссасига тўғри келмоқда. Бизнинг дастуримизда эса атмосферага чиқадиган зарарли газларни 2 баробарга камайтириш бўйича аниқ ташаббуслар бор!
Ёки дарахтлар масаласини олайлик. Дастуримизда қурилиш жараёнларидан уларни асраб қолиш, кўчириб ўтказмаслик бўйича аниқ чоралар, дарахтларни ноқонуний кесган тадбиркорларнинг, керак бўлса, ерга бўлган ҳуқуқини бекор қилишгача бўлган жавобгарликни қўллаш таклифларини назарда тутганмиз.
Қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштириш учун бир йилда неча тонналаб кимёвий заҳарлар – пестицидлар ишлатиляпти. Улар атроф-муҳитни зарарламоқда, одамларни заҳарламоқда. Бу жиддий муаммога эса биз аниқ ечимлар таклиф этмоқчимиз!
– Партиялараро эркин рақобат шароитида баъзи сиёсий кучлар дебатларнинг ўзида ишончни бой бериб қўйиши ҳам мумкин. Ана шундай қизғин дебатларга киришишга тайёрмисизлар?
– Бугун жамоатчиликда, бошқа сиёсий партиялар вакилларида экология ва партиямиз масадлари юзасидан қанчалик саволлар кўп бўлмасин, биз сайловолди дебатларига тайёрмиз. Чунки айнан жамоатчилик кўтараётган муаммолар бизнинг ҳам дардимиздир. Ва шу дебатларда биз аниқ ва ҳаётий асосланган таклифларимиз билан жавоб қайтарамиз.
– Экопартиянинг сайлов жараёнидаги энг асосий рақиби қайси партия деб ҳисоблайсиз?
– Сайлов жараёнида барча партиялар учун тенг шарт-шароит ва имкониятлар яратилган. Улардан самарали фойдаланиш ва сайловчилар ишончини қозониш – ўз қўлимизда. Шундан келиб чиқиб айтишим мумкинки, айнан бирор партияни рақиб сифатида ажратиб кўрсатишим ўринли бўлмайди. Биз билан бирга яна тўртта сиёсий партия курашга киришаётган экан, уларнинг ҳаммасини тенг рақиб деб ҳисоблаймиз. Ва ўйлайманки, улар билан бемалол курашга киришишга тайёрмиз.
– Сиёсий майдонда нисбатан ёш бўлган Экопартия ўтган сайловларда илк бор иштирок этиб, Қонунчилик палатасида 15 та ўринни қўлга киритган эди. Албатта бу гал бундай ўрин билан қониқмасаларингиз керак?
– Албатта, бундай натижа бизни мутлақо қониқтирмайди. Чунки бугун экологик муаммоларни ҳал этиш ғоясини илгари сураётган барча ҳаракатлар жаҳон миқёсида, аксарият мамлакатлардаги сиёсий жараёнларда кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Нафақат мамлакатимизда балки, бутун дунёда экологик муаммолар долзарб бўлиб бораётганининг гувоҳи бўляпмиз. Биз энг ёш партия бўлсак-да, сиёсий майдондаги ўрнимиз ҳам, сафимиз ҳам мустаҳкамланиб боряпти. Буни бир рақам билан ифода этадиган бўлсам, қисқа муддатда партия аъзолари сони 630 мингдан ошди.
Биз олдимизда турган сайловларда партиялар учун яратилган тенг имкониятлардан фойдаланган ҳолда катта мақсадлар сари интиламиз ва шунга муносиб равишда депутатлик ўринларини эгаллаймиз, деб ҳисоблайман.
– Нима деб ўйлайсиз, партиялар ўртасида ҳамкорлик ҳам керакми? Фақат сайлов пайтида ўзаро рақобат қилиши керакми ёки..?
– Партиялараро рақобат сайлов жараёнида кўпроқ депутатлик ўрнини эгаллаш ва шу орқали дастурида илгари сурган масалаларни ҳаётга татбиқ этишдир. Эндиликда янгича сайлов тизими сайловдан кейинги рақобатни ҳам кучайтиради. Чунки қонун ижодкорлиги жараёнида ҳам, парламент томонидан кўриб чиқилаётган энг долзарб масалалар муҳокамасида ҳам ҳар бир депутат партиянинг мақсадини ҳимоя қилади.
Эркин рақобат бўлгани яхши, лекин нима бўлганда ҳам партияларни Конституциямиз муқаддимасида айтилган демократия, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик каби ғоялар бирлаштириб туради, деб ўйлайман.
– Ўтган сайловлардан қандай жиддий хулосалар чиқаргансизлар ва қўйган мақсадларингизнинг қанчаси бугун жамият ҳаётида ўз аксини топди?
– Жамият ҳаётини ислоҳ этиш, экологик муаммоларга ечим топиш, яшил иқтисодиёт ва яшил тараққиёт масалалари партиямиз фаолият мезонига айланган. Ўтган давр ичида ана шу мақсад йўлида собит туришга астойдил ҳаракат қилдик. Ўтган сайловолди дастуримизда белгиланган 87 та вазифадан 82 тасининг ижроси тўлақонли таъминланди.
Аммо ижтимоий ҳаётимизда экологик муаммолар тобора долзарб тус олмоқда. Муаммолар кўлами ва қамрови, халқнинг талаблари ҳам ўзгаряпти. Бу эса фаолиятимизни янги босқичга кўтаришга ундайди. Шундан келиб чиқиб:
– Узоқ келажак эмас, айнан бугунги кун учун муҳим бўлиб турган долзарб ва ҳаётий масалаларни кўтариб чиқишимиз ва уларга муносиб ечимлар таклиф этиш;
– Халқимиз ҳаётига бугун дахлдор бўлиб турган муаммоларга ечимлар таклиф этиш ва беш йил давомида партиянинг бор куч ва эътиборини, депутатлик корпусини ана шунга сафарбар этиш – бизнинг асосий хулосамиз шундай.
Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур
🕔13:31, 20.07.2026
✔64
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Батафсил
2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди
🕔15:58, 09.07.2026
✔193
Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.
Батафсил
Экопартия – таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигида
🕔15:58, 09.07.2026
✔184
Мамлакатимизда юридик таълим тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда экологик ҳуқуқ соҳасида етук мутахассислар тайёрлаш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди.
Батафсил