Жараён      Бош саҳифа

Муносиб баҳони халқ беради

Мамлакатимизда улуғ бир сиёсий жараён – сайлов яқинлашган сайин ҳар бир партия аъзоси ўз фаолиятини бир қур мушоҳада-таҳлил элагидан ўтказади. Ўтган давр мобайнида нималар қилинди?

Муносиб баҳони халқ беради

Ютуқ ва камчиликлар нималардан иборат? Бу саволларга ана шу таҳлиллар натижасида жавоб топилади.

2019 – 2024 йилларда Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилоят партия ташкилоти кенгаши ижроия қўмитаси томонидан 180 га яқин жамоатчилик эшитувлари ташкил этилди. Партиядан вилоят, шаҳар ва туман Кенгашига сайланган депутатлар томонидан сайловчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан 1000 дан ортиқ депутат сўрови юборилиб, ички кўчаларни таъмирлаш, ёшларга, хотин-қизларга кредит ажратиш, ишсизларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, экологик муаммоларни ҳал этиш ва бошқа бир қатор долзарб масалалар юзасидан амалий кўмак берилди.

Вилоят аҳолиси билан фаол мулоқот қилишга, асосан уларни тинглаш, муаммоларини эшитишга катта эътибор қаратилди.

Қонун ҳужжатлари талаблари бажарилишини таъминлашга қаратилган 600 дан ортиқ депутатлик ва жамоатчилик назорати тадбирлари амалга оширилди.

Вилоят партия ташкилоти хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиб, туман партия ташкилоти қошида «Аёллар қаноти» жамоатчилик тузилмаси ташкил қилинди.

Партиядан сайланган депутатлар ва ходимлари томонидан давлат ва нодавлат ташкилотлари вакилларини жалб этган ҳолда «Аёллар дафтари»га киритилган аҳоли муаммоларини ўрганишга қаратилган 1120 та учрашув ва сайёр қабуллар ўтказилди. Аниқланган муаммоларнинг 1115 дан ортиғи айнан вилоят, туман ва шаҳар партия ташкилоти саъй-ҳаракати билан мутасадди ташкилотлар томонидан ҳал қилинди.

Ўтган даврда партия­нинг вилоят ва унинг шаҳар-туман партия ташкилотига мурожаат қилган 450 нафардан зиёд хотин-қизларнинг ижтимоий масалалари ҳал этилди.

Вилоят миқёсида партиянинг раҳбарлиги ва табиатсевар фуқароларимизнинг саъй-ҳаракатлари билан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 30 гектар боғ, 18 гектар жамоат парклари барпо этишда фаол иштирок этилди. Бу ўз навбатида Оролбўйи ҳудуди экологиясини барқарорлаштириш борасидаги салмоқли қадам бўлди.

Аҳолининг экологик саводхонлик даражасини ошириш, экологик маълумотга эга бўлишини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасалари, мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари, маҳаллалар, корхона ва ташкилотларда 5 мингдан ортиқ тадбир ташкил этилди. Шунингдек, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, табиатни муҳофаза қилиш борасидаги миллий анъана ва қадриятларимизни тарғиб қилишга бағишланган 7 минг дан ортиқ ташвиқот тадбирлари ўтказилиб, уларда 210 минг нафардан зиёд  ҳамюртларимиз иштирок этди.

Вилоят, шаҳар ва туман партия ташкилотлари мамлакатимизда амалга оширилган конс­титуциявий ислоҳотларда фаол иштирок этгани бизни қувонтирди. Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасини мазмун-моҳиятини партия электоратига етказиш учун 900 ортиқ тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказди. Унда 36 мингдан ортиқ ёшлар, меҳнат жамоаси вакиллари, маҳалла фаоллари иштирок этди.

Албатта, бизнинг фаолиятимизга халқ, жамоатчилик муносиб баҳо беради. Ҳақиқий баҳо эса олдимизда турган сайлов натижаларидан сўнг келиб чиқади. Ўйлаймизки, бу галги сайловда халқимиз партиямиз томонидан илгари сурилган номзодларни муносиб деб топиб, қўллаб-қувватлайди.

 

Акмалбек ЎРОЗБОЕВ,

ЎЭП Хоразм вилоят партия ташкилоти раиси




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔42

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔40

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔97

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 42    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 40    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 97    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 171    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 209    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар