Семиз ўт – семизўтдошларга мансуб бир йиллик бегона ўт. Пояси серет, ётиб, баъзан тик ҳам ўсади. Барглари майда, этли, цилиндрсимон, тўпбарг ҳосил қилади.
Гуллари сариқ, оддий ёки гултожбарглари қат-қат. Май-ноябргача гуллайди, мевалайди. Бир тупи 50-75 минггача уруғ беради. Ўрта Осиёда суғорма деҳқончилик зоналарида кўп тарқалган. Намгарчилик юқори бўлганда чириндига бой ерлардаги экинзорларда ўсади.
Фойдали хусусиятлари:
Семиз ўт озуқавий моддаларга бой. Унда А, C, Э витаминлари, фолий кислотаси ва минераллар (калий, магний, кальций) мавжуд. Шунингдек, бу ўсимлик Омега-3 ёғ кислоталарининг яхши манбаи ҳисобланади, бу ёғлар юрак ва қон томир саломатлиги учун фойдали.
Ўсимлик кучли антиоксидантларга эга, бу эса ҳужайраларни эркин радикалларнинг зараридан ҳимоя қилади ва қариш жараёнини секинлаштиради. Шу билан бирга, яллиғланишга қарши хусусиятлари ҳам бор.
Семиз ўт толага бой бўлиб, ичак фаолиятини яхшилайди ва ич қотишининг олдини олади. Халқ табобатида семиз ўт кўпинча тери касалликларини даволашда ишлатилади, масалан, куйишлар, тошмалар ва экзема.
Ундан қандай фойдаланиш мумкин?
Семиз ўтни хом ҳолда ёки салатга қўшиб истеъмол қилиш, қовуриш, шўрваларга қўшиш ёки бошқа таомларда ишлатиш мумкин. Шунингдек, унинг шарбатини ёки майдаланган баргларини тери касалликлари ёки яллиғланиш жойларига суртиш мумкин.
Табиат инъом этган бу каби ўсимликларни оёқ остида увол қилманг. Балки, уни кўпроқ етиштириш, навларини кўпайтириш, ҳовли ҳудудида сифатли етиштириш агротехникасини йўлга қўйиш фойдали бўлади.
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔40
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔97
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил