Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Мансабдор коррупционерлар уларни тийиб турувчи механизм йўқми?

Коррупцияга оид жиноятлар содир этган 566 нафар шахс ишга тикланганидан сўнг яна коррупцияга қайта қўл ургани аниқланган. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маъруза юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов иштирок этган йиғилишда маълум қилинди.

Мансабдор коррупционерлар  уларни тийиб турувчи механизм йўқми?

Қайси соҳаларда коррупция хавфи юқори?

Таҳлилларга кўра, 2023 йилда судлар томонидан кўрилган айблов ҳукми чиқарилган коррупцияга оид жиноят ишлари сони 4 128 тани ташкил қилиб, 2022 йилга (4 607 та) нисбатан 479 тага ёки 11 фоизга камайган. Ўтган йили Республика бўйича жами 6 535 нафар шахс (2022 йилда 7 414 нафар) коррупцияга оид жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган бўлиб, 2022 йилга нисбатан жавобгарликка тортилганлар сони 879 нафарга ёки 12 фоизга камайган.
Энг кўп содир этилган коррупция­га оид жиноятлар ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш – 2 067, пора бериш – 894, фирибгарлик – 769, пора олиш – 121 ва ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш – 125 ҳисобланади.
2023 йилда коррупцияга оид жиноят содир этган шахслар сони Андижон (971), Сирдарё (472), Сурхондарё (332) вилоятларида ошган. Соҳалар кесимида ўтказилган таҳлилларга кўра, хўжалик юритиш ва таълим, банк соҳасида, соғлиқни сақлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларида энг кўп Коррупциявий жиноятлар содир этилган.

Коррупционерлар рўйхатини тузиш нега кечикяпти?

Жиноятлар таҳлили кўрсатишича, муқаддам судланган шахсларнинг давлат хизматига қабул қилиниши улар томонидан қайта жиноят содир этилишига имконият яратиб бермоқда. Жумладан, 2023 йилда 1 146 нафар  муқаддам судланган шахслар томонидан коррупцияга оид жиноятлар содир этилган бўлиб, уларнинг 566 нафари муқаддам содир этган коррупциявий жиноятлари учун судланган. Таъкид­лаш жоизки, бу кўрсаткичлар 2022 йилгидан баланд.
Коррупционерларнинг очиқ электрон реестрини юритиш Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 6 июлдаги фармонида белгиланган эди. Мазкур ҳужжатга кўра, 2021 йил 1 октабргача тегишли қонун лойиҳаси киритилиши керак эди.
Акмал Бурҳоновнинг сўзларига кўра, дастлабки қонун лойиҳаси 2022 йил бошида ишлаб чиқилиб, ўтган вақт давомида вазирлик-идоралар билан келишилган. Лекин халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда, лойиҳага бир қатор эътирозлар бўлган ва уни янада такомиллаштириш бўйича вазифалар юклатилган.

«Биз вазифалардан келиб чиқиб, қонун лойиҳасини янада такомиллаштирдик. Шу кунларда яна бир марта охирги версиясини Қонунчилик палатасига киритишни режалаштирганмиз. Ўйлайманки, шу ой охирига қадар бу қонунни сизларнинг эътиборингизга кўриб чиқиш учун киритамиз», – деди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори.

Натижалар яхшиланган, бироқ...

Тўғри, юқоридаги маълумотлардан коррупциявий жиноятлар камайганини кўриш мумкин. Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ислоҳотлар халқаро ташкилотлар ва экспертлар томонидан эътироф этилиб, Ўзбекистоннинг халқаро муносабатлардаги иштироки кенгайиб, бу борадаги халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрни яхшиланиб бормоқда.
Жумладан, 2023 йил учун «Transparency International» ташкилотининг «Коррупцияни қабул қилиш» индекси янги рейтингида Ўзбекистон 5 поғонага кўтарилиб, индекс баҳосида қаторасига 10 йил давомида барқарор ўсишга эришилди.
Бундан ташқари, «Open data inventory» рейтингида Ўзбекистон 195 та давлат ичида 30-ўринни эгаллаб, аввалги йилларга нисбатан 15 поғонага кўтарилди, Марказий Осиё давлатлари ичида эса 1-ўринни эгаллади. Бироқ давлат бюджети маблағларининг мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизлик муҳитини шакллантириш борасида амалга оширилиши керак бўлган ишларимиз ҳали кўп. Негаки, коррупция ишончга путур етказади, демократияни заифлаштиради, иқтисодиёт ривожига жиддий тўсиқ бўлади ва нотенглик, камбағаллик, ижтимоий бўлиниш ҳамда экологик инқирозни янада чуқурлаштиради. Халқимизда эса қонунчиликни четлаб ўтиб ишни битириш, мансабдорларда эса фош бўлиш эҳтимолининг пастлигига ишониш кайфияти мавжуд. Бу коррупцияга қарши курашиш агентлигининг «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази билан ҳамкорликда «Фуқаролар Ўзбекистонда коррупция тўғрисида» мавзусида ўтказган социологик тадқиқотида ҳам келтирилган.
Унга кўра, жамиятда коррупцияни бартараф этиш масаласида шаклланган пессимистик муносабат, коррупцияга муросасозлик, кўрилаётган чора-тадбирларга жавобан коррупциявий схемаларнинг такомиллаштирилиши ушбу иллатнинг ҳалигача давом этишига сабаб бўлмоқда.

Нима қилиш керак?

Шунингдек, мутахассислар коррупциявий келишувларда фуқаролар иштирок этишининг олдини олиш бўйи­ча тавсиялар ҳам бериб ўтган. Уларда бундай ноқонуний ҳолатлар тўғрисида аҳолининг кенг қатламлари хабардорлигини мунтазам ошириб бориш, ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган кишиларни ҳимоя қилиш юзасидан таъсирчан амалий чоралар кўриш механизмини такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга.
Шу билан бирга, жамият ҳаётининг турли соҳаларига коррупциянинг таъсир кўрсатувчи хавф-хатарларига нисбатан жамоатчилик эътиборини жалб қилиш ва кучайтириш, фуқароларда коррупциявий амалиётларга нисбатан муросасизликни шакллантириш ушбу иллатга қарши курашишнинг самарали ечими бўла олади.

Шаҳруза САТТОРОВА




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔30

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔218

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔215

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 30    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 218    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 215    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 343    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 514    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар