Экоолам      Бош саҳифа

Иқлимга мос, сувсизликка чидамли, хушманзара

Газетамизнинг олдинги сонларидан бирида юлғунни манзарали дарахт сифатида ўстириш бўйича таклиф ва мулоҳазалар акс этган иккита мақола эълон қилинган эди. Ана шундан сўнг жамоатчилик томонидан ушбу ноёб дарахтга эътибор бироз ўзгарганга ўхшайди. Нега деганда баъзи жойларда унинг гуркираб ўсиб турганини учратяпмиз.

Иқлимга мос,  сувсизликка чидамли,  хушманзара

Айни кунларда юлғунлар бирам чиройли бўлиб рангин тусга кирмоқда. Унинг қизғиш, кулранг ва яшилтоб кўриниши чор атрофга ўзгача бир гўзаллик бағишлаб турибди. Ижтимоий тармоқларда юлғунни декоратив ўсимлик сифатида шаҳарларда экиш бўйича билдирилган фикр-мулоҳазалар кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда. Жумладан, Урганч шаҳрида яшовчи нафақадаги ўқитувчи Бекпош­ша­ Раззоқова юлғун дарахтини настарин гулидек ёқимли эканини ва унинг гўзаллигидан руҳият ором олишини ёзади.
Питнаклик Мавлон Жуманиёзов эса Туркманистоннинг Мари ва Ашхобод шаҳрига яқин ҳудудларда юлғунлар баҳайбат чинорлар каби яшнаб ўсиб турганини таъкидлайди. Таниқли шоира Маҳбуба Соқиева эса юлғунни япон сакурасидек чиройли эканини ёзади. Хоразмлик Алишер Самандаров эса шундай фикрларни билдиради: «Ялтага борганимда кўрганман, юлғун чиройли бўлиб ўсиб турибди. Атрофини пастқам панжара билан ўраб «Давлат муҳофазасига олинган», деган ёзувни илиб қўйишибди».
Яна бир юртдошимиз Қурбонбика Ўрозметова эса Санкт-Петербургда юлғундан декоратив ўсимлик сифатида фойдаланишини ҳайрат билан ёзди.
Албатта, юлғун фойдали дарахт бўлиб, ундан шифобахш асал олиниши, мебелсозликда пишиқ тахта ишлаб чиқарилиши ҳақидаги фикрлар ҳам кўпчиликни қизиқтирган бўлса, ажаб эмас. Шу билан бирга, айрим жойларда юлғуннинг нима учун дарахт сифатида ўсиб-ривожланмаслигининг  сабаблари ҳам муҳокама қилинмоқда. Айтишларича, кўпчилик юлғун дарахтини қабристонларда ўсадиган дарахт деб билишар ва ўринсиз ирим ҳам қилишар экан. Шу сабаб ҳам одамлар эшиги олдида ёки боғида юлғун кўкарса, чопиб ташлашаркан. Аксарият ҳолларда ариқ ва зовурлар бўйларидаги юлғунларни қишда ўтин учун чопишаётгани ҳам сир эмас.
Эътиборлиси шундаки, Қорақалпоғистоннинг чекка овулларида одамлар ўз томорқасини юлғундан четан ясаб, ўраб қўйишади. Айрим томорқа атрофидаги юлғунлар кўкариб, дуркун дарахтга ҳам айланган.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳа­си доирасида амалга оширилаётган хайрли ишлар, айниқса, тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида элдошларимизнинг юлғун дарахтига нисбатан муносабати бирмунча ўзгарди, деб ўйлайман. Ҳозирги кунда қиш­лоқ жойларда бу ноёб дарахтнинг тартибсиз равишда чопиб ташланмасдан, ўктам ривожланаётганини кўриш мумкин. Келажакда ундан шаҳар ва туман марказлари ёки бошқа маданият масканларида манзарали-декоратив ўсимлик сифатида фойдаланишни йўлга қўйишнинг айни мавриди келди, деб ўйлайман. Чет элллардан миллион-миллион сўм эвазига ҳар хил манзарали дарахтларни сотиб олиб келгандан кўра ўзимиздаги бор гўзалликлардан фойдаланган маъқул эмасми?
Юлғун дарахти жой танламайди, сувчизликка чидамли, шўрхок ва чўл зоналарида ҳам ўсаверади. Зараркунанда ҳашаротлар унга жиддий зиён етказолмас экан. Бу жиҳатдан у иккинчи саксовул деб бежиз тавсифланмаган. Ушбу хусусиятларини инобатга оладиган бўлсак, уни дарахт сифатида ўстиришдан фақат ва фақат фойда кўришимиз мумкин. Чунки дарахтларни жазирама иссиқда суғориш каби машаққатли юмушлар бироз енгиллашган бўлар эди.
Менимча, айрим шаҳар ва туман марказлари ландшафт манзарасини яратишда юлғунлардан тажриба сифатида қўллаб кўришнинг мавриди аллақачон келди, деб ўйлайман. Фақат бу борада табиатшунослар ва соҳага тегишли бошқа мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари жуда муҳим.

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда    янги босқични  бошламоқда

Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда янги босқични бошламоқда

🕔17:05, 04.06.2026 ✔25

Бугунги кунда жаҳон иқтисодиёти чуқур трансформация босқичини бошдан кечирмоқда. Геосиёсий ўзгариш­лар, таъминот занжирларидаги узилишлар, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг жадал ривож­ланиши давлатлар олдига мутлақо янги вазифаларни қўймоқда.

Батафсил
Eco Expo Central Asia 2026:  Экологик ғоялар  инвестицияга  айланмоқда

Eco Expo Central Asia 2026: Экологик ғоялар инвестицияга айланмоқда

🕔17:00, 04.06.2026 ✔29

Самарқанд яна бир халқаро мулоқот майдонига айланди. «Silk Road Samarkand» мажмуасида ўз ишини бошлаган «Eco Expo Central Asia 2026» халқаро экологик кўргазмаси нафақат экологлар ва инвесторларни, балки минтақанинг барқарор ривожланиш истиқболларига бефарқ бўлмаган минглаб мутахассисларни бир жойга жамлади.

Батафсил
Экология, тадбиркорлик ва аҳоли манфаатлари

Экология, тадбиркорлик ва аҳоли манфаатлари

🕔16:50, 04.06.2026 ✔22

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асл мазмун-моҳияти чекка ҳудудлар, айниқса, маҳаллалар ҳаётида яққол бўй кўрсатмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар