Экоолам      Бош саҳифа

«Яшил» кадастр – бугунги экологик вазият эҳтиёжи

Экологик муаммоларни ҳал этиш ва уларнинг салбий оқибатларини бартараф қилиш борасидаги изчил саъй-ҳаракатлар фонида яшил ҳудудлар ва майдонлар, дарахтлар, айниқса тиғиз шаҳарларда ҳар битта дарахтнинг аҳамияти нақадар катта бўлаётгани сир эмас.

«Яшил» кадастр – бугунги экологик вазият эҳтиёжи

Мана шундай шароитда эса яшил ҳудудлар ва дарахтларни муҳофаза қилиш, уларни қонуний объект сифатида белгилаш ва ҳимояси учун масъулларни қайд этиб қўйиш долзарб масала ҳисобланади.

Айрим шахсларнинг ўсимлик дунёси объектларига нисбатан тажовузкорона хатти-ҳаракатлари, шу жумладан, дарахтларнинг қонунга хилоф равишда кесилиши билан боғлиқ ҳолатлар умумэкологик вазиятнинг ёмонлашишига сабаб бўлмоқда. Қонуний жазо чоралари қанчалик кучайтирилмасин, яшил ҳудудларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари, дарахтларни ноқонуний кесишлар тўхтамаяпти.
Ўзбекистон Экологик партияси ўзининг Сайловолди дастурида мана шундай ҳолатларга барҳам бериш, яшил масканлар ва ҳар битта дарахтни ҳимоялаш учун самарали механизм бўла оладиган муҳим ташаббусни илгари сурмоқда. Бу ҳам бўлса барча вилоят ва туманларда яшил майдон ҳамда дарахтзорларнинг «яшил» кадастрини ишлаб чиқиш ташаббусидир. Яъни, яшил майдон ҳамда дарахтзорларнинг тартибини қонунчилик ҳужжатларида аниқ белгилаш, республикадаги давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни тўлиқ рақамлаштириш йўли билан хатловдан ўтказиб, вилоят ва туманларда яшил майдон ҳамда дарахтзорларнинг «яшил» кадастрини ишлаб чиқиш лозим бўлади.
Хўш, «яшил» кадастр нима? Биламизки, кадастр тушунчасининг ўзи мулк объектлари ва уларнинг ушбу мулкка бўлган ҳуқуқлари тўғрисидаги маълумотларни тўплашни англатади. Кадастр солиқ чегирмаларининг чегараларини ва объект ёки корхонанинг қиймати тўғрисидаги тахминий маълумотларни аниқлаш учун ишлатилади. Кадастрнинг ўзи объект ҳақидаги барча асосий маълумотларни ўз ичига олади.
Бугунги кунда айрим мамлакатлар қонунчилигида «яшил» кадастр тизими жорий этилмоқда. Бу аввало экологик чора-тадбирлар соҳасидаги биринчи мажбурий талаблардан бири – яшил ҳудудларни ва барча ноёб дарахт ва ўсимликларни инвентаризация қилишдир. Барча маълумотлар ҳисобга олинган ҳужжатлар тўплами атроф-муҳит муҳофазасида бевосита муҳим аҳамият касб этади.
Ҳозирги вақтда хатловдан ўтказилмаган барча дарахт­лар, яшил майдонлар, кичик ўрмонзорлар «яшил» кадастр тўғрисидаги маълумотларнинг асосий манбаи ҳисобланади. Бу манба атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ноқонуний тарзда дарахтлар кесилиши, яшил ҳудудлар йўқотилишининг олдини олишда зарурдир.
«Яшил» кадастр тизимини жорий этишда нималарга эътибор қаратиш талаб қилинади:
– субъектнинг яшил ҳудудлари ва мавжуд дарахтлар тўғрисидаги маълумотлар;
– дарахтларнинг тури, сони, ёши ва ноёблиги;
– мавжуд яшил ҳудуднинг фойдали элементлари ва унинг аҳоли ҳаётидаги аҳамиятига оид аргументлар;
– ушбу яшил ҳудуд ёки дарахт­ларга эгалик қилувчи субъект ҳақидаги маълумот.
Мисол учун, ўрмон кадастри ўрмон хўжаликлари томонидан юритилади ва Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан умумлаштирилиб, электрон харита ва маълумотлар базаси хар йили 1 январь ҳолатига Давлат кадастр­лари ягона тизимига тақдим этилади. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси кадастри Экология вазирлигининг ҳудудий тизимлари томонидан юритилади ва Экология вазирлиги томонидан умумлаштирилиб, электрон харита ва маълумотлар базаси ҳар йили 1 январь ҳолатига Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этилади.
Демак, бугун «яшил» кадастр тизимини жорий этишга ҳам эҳтиёж катта. Ўзбекистон Экологик партиясининг бу таклифи айни вақтида кўтарилган, бугунги куннинг долзарб масаласи бўлган яшил ҳудудлар ҳимояси учун самарали тизим бўла оладиган муҳим ташаббус экани, шубҳасиз. 
Равшан БЕГМАТОВ, 
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, 
ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда    янги босқични  бошламоқда

Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда янги босқични бошламоқда

🕔17:05, 04.06.2026 ✔25

Бугунги кунда жаҳон иқтисодиёти чуқур трансформация босқичини бошдан кечирмоқда. Геосиёсий ўзгариш­лар, таъминот занжирларидаги узилишлар, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг жадал ривож­ланиши давлатлар олдига мутлақо янги вазифаларни қўймоқда.

Батафсил
Eco Expo Central Asia 2026:  Экологик ғоялар  инвестицияга  айланмоқда

Eco Expo Central Asia 2026: Экологик ғоялар инвестицияга айланмоқда

🕔17:00, 04.06.2026 ✔29

Самарқанд яна бир халқаро мулоқот майдонига айланди. «Silk Road Samarkand» мажмуасида ўз ишини бошлаган «Eco Expo Central Asia 2026» халқаро экологик кўргазмаси нафақат экологлар ва инвесторларни, балки минтақанинг барқарор ривожланиш истиқболларига бефарқ бўлмаган минглаб мутахассисларни бир жойга жамлади.

Батафсил
Экология, тадбиркорлик ва аҳоли манфаатлари

Экология, тадбиркорлик ва аҳоли манфаатлари

🕔16:50, 04.06.2026 ✔22

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асл мазмун-моҳияти чекка ҳудудлар, айниқса, маҳаллалар ҳаётида яққол бўй кўрсатмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар