Давр нафаси      Бош саҳифа

Экопартия номзодлари сайлов жараёнларига пухта тайёргарлик кўрмоқда

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш бўйича Ўзбекистон Экологик партияси барча ҳудудларда тизимли фаолиятни йўлга қўйди.

Экопартия номзодлари  сайлов жараёнларига  пухта тайёргарлик кўрмоқда

Партиянинг сайловда иштироки юзасидан асосий чора-тадбирлар режасига мувофиқ ҳудудларда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига кўрсатилган номзодлар учун сиёсий ўқув тадбирлари бўлиб ўтмоқда. 
Жумладан, Нукус давлат педагогика институтида ташкил қилинган ўқувда партия Марказий Кенгаши ва Олий Мажлис қонунчилик палатасидаги фракцияси вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти ходимлари, Халқ депутатлари шаҳар, туман Кенгаши депутатлигига Ўзбекистон Экологик партиясидан кўрсатилган номзодлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.    
Ўзбекистон Экологик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Хайрулло Гаппоров партия сайловолди дастурининг қисқача мазмун-моҳия­ти ҳақида сўз юритиб, илгари сурилаётган асосий ғоялар тўғрисида батафсил ахборот берди. Шунингдек, депутатликка номзодларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларга қўйиладиган талаблар, сайловолди ташвиқот даврида номзодларга тенг шароитлар яратиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.
Сайлов кампанияси доирасида партиянинг аҳоли орасида янада танилиши, илгари сураётган ғоя ва ташаббусларидан фуқароларнинг хабардорлигини юксалтириш бўйича қилиниши керак бўлган галдаги вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Сиёсий партиянинг дастури тўғрисидаги ахборотни депутатликка номзодларни ёки сиёсий партияни ёқлаб овоз беришга даъват этган ҳолда тарқатиш зарурлиги таъкидланди. Омма олдида очиқ мунозаралар, баҳслар, матбуот конференциялари, фуқароларнинг йиғилишлари, интервьюлар, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар, роликларни жойлаштириш орқали ташвиқот олиб бориш шакллари тўғрисида ҳам етарлича маълумот бериб ўтилди. 
Бўлажак сайловда қўлланилаётган янгича сиёсий амалиёт – аралаш сайлов тизими бўйича ўқув иштирокчиларининг билими ва тизимдан хабардорлигини янада оширишга қаратилган масалалар ҳам муҳокамалар марказида бўлди. Маърузачилар томонидан ҳудудий партия ташкилотлари раисларини сайлов жараёнларига муносиб тайёрлаш, сайлов кампанияси шукуҳида партия ташкилоти иш фаолиятида самарадорликни ошириш бўйича тавсиялар берилди.

Камолиддин РЎЗИМАТОВ,
ЎЭП МК Ахборот хизмати 
бош мутахассиси  




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔117

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔115

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔112

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар