Мамлакатимизда 2024 йил 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда рақамли технологиялар имкониятларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилгани сиёсий партиялар ишини ҳам сезиларли даражада енгиллаштирмоқда.
Сайлов жараёни иштирокчилари ўртасидаги муносабатларни тўлиқ рақамлаштириш, сайлов тартиботларидаги бюрократия, ортиқча вақт сарфи ва ҳужжатлар ҳаракатини қисқартириш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, сайловларга оид маълумотларнинг янада очиқлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган «E-Saylov» ахборот тизими орқали сайлов жараёнларига оид деярли 60 турдаги муносабатлар тўлиқ рақамлаштирилди.
Бу билан сайловчилар, кузатувчилар ва бошқа вакилларнинг сайловда иштироки электрон шакл кўмагида ташкил этилмоқда.
Сайловчиларнинг «E-Saylov» ахборот тизими орқали ўз ҳудудидан кўрсатилаётган номзодлар ва уларнинг дастурлари тўғрисида етарли маълумотлар олишига имконият яратилмоқда.
Ҳозирга қадар партиямиз томонидан ҳудудларда мазкур тизим орқали 5695 нафар номзод «E-Saylov» ахборот тизимига киритилди. Ҳозирда партиямизнинг V форумида делегатлар томонидан тасдиқланган бир мандатли сайлов округлари бўйича 75 нафар хамда партия рўйхати бўйича Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган 100 нафар номзодларни рўйхатга олиш жараёнлари давом этмоқда.
«E-Saylov» тизимидан Марказий сайлов комиссияси, ҳудудий сайлов комиссиялари, сиёсий партиялар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Кенгашлари, Тошкент шаҳар, вилоятлар ҳамда туман-шаҳарлар ҳокимликлари фойдаланиш имкониятига эга.
Номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари эса шахсий кабинетига SMS код орқали киришлари мумкин. Қолган барча фойдаланувчилар электрон рақамли имзо калитлари орқали ушбу тизимдан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Маълумот ўрнида айтиб ўтишимиз жоиз, «E-Saylov» ахборот тизими орқали яратилган имкониятлардан яна бири бу – ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш ҳисобланади. Ушбу технологик имконият туфайли сайловларда ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш илк бор электрон шаклда амалга оширилади.
Электрон шаклда аккредитация қилиш тартибининг жорий этилиши сайловларнинг янада очиқлигини ва унда ОАВ иштирокини қўллаб-қувватлаш мақсадида сезиларли даражада соддалаштирилган. Хусусан, аккредитация учун ариза беришда қуйидаги уч турдаги ҳужжатларни тақдим этиш талаб этилмайди:
• ходимнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
• ОАВнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси;
• ходимнинг электрон фотосурати.
Ушбу имкониятлар мамлакатимизда сайлов жараёнларини очиқлик ва ошкоралик тамойиллари асосида, халқимизнинг, барча сайловчиларнинг фаол иштирокида ўтишига замин ҳозирлайди.
Комилжон Жўраев,
ЎЭП Марказий Кенгаши бўлим бошлиғи
Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур
🕔13:31, 20.07.2026
✔64
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Батафсил
2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди
🕔15:58, 09.07.2026
✔193
Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.
Батафсил
Экопартия – таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигида
🕔15:58, 09.07.2026
✔184
Мамлакатимизда юридик таълим тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда экологик ҳуқуқ соҳасида етук мутахассислар тайёрлаш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди.
Батафсил