Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилАсли Чимбой туманида туғилиб камолга етган Баҳром болалигидан она табиатга меҳр қўйди. Кўча чангитиб ўйнаб юрган тенг-тўшлари қушларни отиб юрганида уларнинг қўлидаги чўзмани тортиб олиб, синдириб ташларди.
Кўпчилик унга ҳайрон қоларди. У эса табиатни асраш барчанинг бурчи эканини айтишдан ҳечам эринмасди. Бу меҳр-муҳаббат уни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг табиатшунослик факультетига етаклади.
Баҳром университетнинг фаол ва ташаббускор талабаларидан бўлди. Айни ана шу даврда у эндигина ташкил қилинган Ўзбекистон Экологик партиясига аъзо бўлиш учун ариза берди.
Мана шунга ҳам роппа-роса беш йил тўлибди. Бу орада у олий ўқув юртини муваффақиятли тамомлаб, ўзининг масъулиятли ва эл-юртга манфаатли меҳнат фаолиятини ҳам бошлаб юборди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 сентябрда «Қорақалпоғистон Республикасида «Борсакелмас» давлат буюртма қўриқхонасини ташкил қилиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Шунга асосан, мамлакатимиз шимолидаги энг йирик туман ҳисобланмиш Қўнғиротда умумий майдони 280 минг гектар бўлган табиат қўриқхонаси ўз фаолиятини бошлади. Баҳром ўзи туғилиб-ўсган Чимбойдан юзлаб километр олисда ташкил қилинган ушбу қўриқхонага бориб ишлашга аҳд қилди.
Қўриқхона инспектори вазифасида ишлар экан, Баҳром Бекдияров ўз вазифасини сидқидилдан адо этишга, ҳар бир топшириқни масъулият билан бажаришга интилади. Шунингдек, у қўриқхона ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсини фақатгина кузатиб қолмасдан, алоҳида синчковлик билан уларни тадқиқ қилишга интилади.
– «Борсакелмас» қўриқхонаси ҳудудида 300 турга яқин ноёб ўсимликлар мавжуд. Шундан 7 тур ўсимлик «Қизил китоб»га киритилган. Саксовул ҳамда юлғундан иборат дарахт ёки бутазорлар ҳудуднинг қарийб 10 фоиз қисмида сақланиб қолган. Бу ерда сайғоқ, жайрон, олакузан, корсак тулки, ҳинд асалхўри, узун игнали типратикан, тўрт йўлли олачипор илон каби кўплаб жониворларни учратиш мумкин. Шунингдек, қўриқхонамиз бир тўда бўлиб юрадиган йўрға тувалоқ, бизқалдоқ, бургут ва қорақулоқ каби ноёб қушлар учун қулай макон ҳисобланади, – дейди биз билан суҳбатда инспектор Баҳром Бекдияров.
Маълумотларга кўра, «Борсакелмас» қўриқхонасида аниқланган 23 тур жонзотнинг ўндан ортиқ тури Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро иттифоқининг қизил рўйхатига киритилган.
Дарҳақиқат, қўриқхона ташкил қилинганига эндигина икки йил тўлди. Бу қисқа давр ичида, албатта, барча тур ҳайвон ва қушлар, шунингдек, ўсимликларни аниқлаб, рўйхатга олишнинг иложи йўқ. Шундай бўлса-да, бу ерда 20 турдан ортиқ сут эмизувчи, 120 турдан ортиқ қушлар, 30 га яқин судралиб юрувчилар синфига мансуб ҳайвонлар аниқланиб, аниқ рўйхатга киритилди.
– Айни паллада мазкур буюртма қўриқхонада ишлар жуда қизғин, – дея гурунгни давом эттиради Баҳром Бекдияров. – Ҳадемай бу ерга миграция сабаб гала-гала қушлар келиб қўнади. «Жаслиқ» овулига яқин ҳудудда «Гуркиравук» сув ҳавзаси бор. Ана шу жойга турли қушлар қўнганида атроф ажабтовур масканга айланади. «Гуркиравук»нинг суви айни ёз чилласида қуриб, ўрнида туз кони пайдо бўлади. Куз келиши билан гўё шимолдан кўчаётган қушлар ташрифини сезгандек ҳавза яна сувга тўлади. Албатта, она табиат ўз дилбандларига жуда меҳрибон. Фақат одамзод ана шу меҳрни суиистеъмол қилмаслиги керак.
Дарҳақиқат, юрагида шижоат жўш уриб турган қаҳрамонимиз бир олам юксак орзулар билан яшамоқда. У қорақалпоқ эли – Оролбўйи минтақасини келажакда табиатнинг энг сўлим масканларидан бирига айлантириш мақсадида юртдошларимизни ҳамжиҳатликка даъват қилади. Зеро, ҳамжиҳатлик бўлган жойда улуғ ишлар ўзининг кутилган натижасини жуда тез кўрсатади.
Эрпўлат БАХТ
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилБоғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.
БатафсилБаъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.
Батафсил