Экоолам      Бош саҳифа

Келажак авлодга табиий  тоза муҳит қолдириш асосий мақсадимизга айланмоғи лозим

Бугун биз тасарруф қилаётган ҳар бир табиий ресурсда келажак авлоднинг ҳам ўзига хос улуши мавжуд. Биз бу ҳақиқатни ҳеч қачон эсдан чиқармаслигимиз зарур. Шунинг учун барча ресурслардан оқилона, тежаб-тергаб фойдаланиш борасида мунтазам тизим яратишни даврнинг ўзи талаб этмоқда.

Келажак авлодга табиий   тоза муҳит қолдириш  асосий мақсадимизга айланмоғи лозим

Айниқса, қайта тикланувчи ресурслардан унумли фойдаланиш борасида самарали қадамлар ташланиши муҳим ҳисобланади. Бу борада Ўзбекистон Экологик партияси бир қатор таклифларни илгари сурмоқда.

Сайлов тарғиботи қизғин паллага кирган шу кунларда Навоий вилоятида сайловчилар билан бўлган учрашув савол-жавобларга бой тарзда, партия электоратининг фаоллигида ўтди. Унда Экопартия етакчиси, партия Марказий Кенгаши раиси
Абдушукур Ҳамзаев йиғилганларга Сайловолди дастурининг мазмун-моҳияти, партия томонидан илгари сурилаётган ташаббус ва таклифларнинг мамлакатимиз келгуси беш йиллик ҳаётидаги аҳамияти хусусида атрофлича сўзлаб берди.

«Табиат учун бирлашайлик!» шиори остида ўтказилган учрашувда партия фаоллари, экологлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик соҳаси вакиллари, атроф-муҳитга бефарқ бўлмаган ёшлардан иборат сайловчилар иштирок этди.

Учрашувда партиянинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини сақлаш, «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва «яшил» энергетикани ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш ва биохилма-хилликни сақлашга қаратилган келгуси беш йилликдаги устувор вазифалари ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда Ўзбекистон Экологик партия­си 2030 йилга қадар йирик шаҳарларда йўловчиларнинг велосипедда ҳаракатланиш улушини 20 фоизга етказиш, атроф-муҳитга зарар етказиш ҳисобига олинган энергия улушини камида 25 фоизга қисқартириш, саноатда энергия тежамкор технологияларни жорий этиш орқали энергия сарфини 50 фоизга қисқартириш, 2030 йилгача энергия балансида экологик тоза ва қайта тикланадиган энергия манбалари улушини икки карра оширишни ўз олдига вазифа қилиб қўйгани таъкидланди.

– Дарахтзорлар мавжуд бўлган ер майдонлари қурилиш мақсадларида реализация қилинишини қонун билан тақиқлаш керак, деб ҳисоблаймиз, – деди А.Ҳамзаев. – Ўн ёшдан катта дарахтларни кўчириб ўтқазишга бутунлай чеклов қўйиш, керак бўлса, қурилиш мақсадларида дарахтларни ноқонуний кесган тадбиркорларнинг ерга бўлган ҳуқуқини бекор қилиш тартибини жорий қилишимиз зарур.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон «Қизил китоб»ига киритилган ўсимликлардан фойдаланиш ва ёввойи ҳайвонларни ов қилишга муддатсиз мораторий эълон қилиш, ёввойи ҳайвонларни овлаш учун белгиланган тўлов миқдорини эса 10 бараварга ошириш кераклиги алоҳида қайд этилди.

Учрашувда сайловчиларни қизиқтирган саволларга партия раҳбари томонидан атрофлича жавоб қайтарилди. Сўзга чиққан сайловчилар Экопартия дастурида бугун ва келажак учун муҳим масалалар ўрин олганини эътироф этишди. Бўлажак сайловларда сайловчилар Ўзбекистон Экологик партияси ва партиядан кўрсатилган номзодларга овоз беришга чақирилди.




Ўхшаш мақолалар

Экологик муаммо – миллат генофонди саломатлиги билан боғлиқ  жиддий   масала

Экологик муаммо – миллат генофонди саломатлиги билан боғлиқ жиддий  масала

🕔15:13, 23.07.2026 ✔5

Бугунги суҳбатдошимиз – шифокорликдан парламентгача бўлган фаолият йўлини босиб ўтган, Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба ИНОЯТОВА.

Батафсил
Тоза сув – хавфсиз озиқ-овқат ва инсон саломатлиги гарови

Тоза сув – хавфсиз озиқ-овқат ва инсон саломатлиги гарови

🕔15:10, 23.07.2026 ✔5

«Oila va TABIAT» газетасининг 2026 йил 9 июлдаги 28-сонида «Чирчиқ ва Қорадарёдан тутиладиган балиқларда микропластик аниқланди» сарлавҳаси остида долзарб мақола чоп этилди.

Батафсил
Германия  «Яшиллар» партияси:  Табиатни асраш йўлида  пешқадам

Германия «Яшиллар» партияси: Табиатни асраш йўлида пешқадам

🕔15:07, 23.07.2026 ✔3

Германияда яшил сиёсат ғояларига алоҳида урғу берадиган «Яшиллар» партияси 1980 йил январдан буён фаолият юритиб келади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар