Экоолам      Бош саҳифа

ҒАЙРИОДДИЙ РУҲИЙ КАСАЛЛИКЛАР

Руҳий касалликларнинг сирли табиатини энг тажрибали мутахассислар ҳам тўлиқ изоҳлаб беришга ожиз. Инсон руҳиятининг ўзи ҳали тўлиқ ўрганилмагани ва руҳият бузилишини ташхисловчи объектив усул йўқлиги ҳам бу йўналиш нақадар мунозарали эканини кўрсатади. Қуйида ғайриоддий руҳий хасталиклар ҳақида маълумот берамиз.

ҒАЙРИОДДИЙ РУҲИЙ КАСАЛЛИКЛАР

Танийди-ю, тан олмайди

Инсоннинг реал борлиқни англашини тубдан ўзгартириб юбора оладиган касалликлардан бири Капгра син­дроми ёки салбий қиёфадош алаҳсираши деб аталади. Бу касалликка биринчи марта 1923 йилда француз олими Жозеф Капгра таъриф берган. Ушбу синдромда инсон ўз яқинларидан кимнидир, баъзан эса ҳатто ўзини унга қиёфадош кишига алмаштириб қўйилган, деб ишонади. Бемор наздида бу қиёфадош унга фақат ёмонлик истайди ва доим зиён келтириш пайида бўлади. Капгранинг икки тури мавжуд: бемор кўзига баъзан ҳақиқатдан ҳам қиёфадоши кўринади, баъзан эса у кўринмай қолади. Олимлар шу пайтгача бу касаллик сабабини аниқлагани йўқ. Синдромнинг ғайриоддийлиги шундаки, бемор ўз қариндошини танийди, аммо у ўз яқини эканини тан олмайди.

«Ҳамма юзини ўзгартириб олган»

Салбий қиёфадошнинг алаҳлашига бутунлай тескари синдром Фреголи номи билан аталади. Бу касалликда беморга атрофидаги нотанишлар аслида унинг танишлари бўлиб, улар гўё грим қилиб, юзини ўзгартириб олгандай туюлади. Шу боис бемор кўчадаги ҳар қандай нотаниш одамга шубҳа билан қарайди. Баъзан син­дром «таъқиб қилиб юриш» деган ғояга қаттиқ ишониш билан бирга кузатилади. Яъни таниш-билишлари унга ўзини танитмай, таъқиб қилиб юргандай бўлади. 

Руҳиятнинг ҳимоя реакцияси

Агар Фреголи ва Капгра каби руҳий касалликларда бемор борлиқ ва атрофидагиларни тўғри қабул қила олмай қолса, деперсонализацияда у ўзини англамайди.

Руҳий хасталик беморни шундай аҳволга олиб келадики, у шахсий ҳаётидан бутунлай узилиб, ўзини воқеалар жараёнига таъсир кўрсата олмайдиган «бир четдаги одам» сифатида кўра бошлайди. Энг ёмони — ўз ҳаёти назоратини бутунлай йўқотади.

Касаллик, асосан, ҳиссий зарбаларга руҳиятнинг ҳимоя реакцияси сифатида пайдо бўлади. Фавқулодда ҳолатлар юз берганда, киши руҳий эзилиш сабаб соғлиғини йўқотиши мумкин. Деперсонализация эса оғир вазиятда киши ўзини «бир четдаги одам» сифатида қабул қилишига ёрдам беради. Жудолик ёки кучли руҳий зарбага учраган бемор деперсонализация ёрдамида вазиятни енгиши мумкин. Аммо узоқ вақт бу касаллик исканжасида қолиш руҳиятни жароҳатлайди.

«Атрофдагиларни безовта қиляпманми?»

Шундай руҳий касалликлар ҳам борки, маданий ва тарихий анъаналар туфайли унга бир гуруҳ кишиларгина чалинади. Масалан, асосан, Японияда учрайдиган Тайжин Киофушо касаллиги ана шундай дард тури ҳисобланади. Самурайлар мамлакатида жамоатчилик фикри ҳар доим одамларнинг шахсий ҳаётига кучли таъсир кўрсатган. Тайжин Киофушо касаллигига чалинган киши атрофдагиларга бехосдан тегиб кетишдан ҳамиша қўрқиб юради. 

Дилроз АБРАЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Экологик муаммо – миллат генофонди саломатлиги билан боғлиқ  жиддий   масала

Экологик муаммо – миллат генофонди саломатлиги билан боғлиқ жиддий  масала

🕔15:13, 23.07.2026 ✔5

Бугунги суҳбатдошимиз – шифокорликдан парламентгача бўлган фаолият йўлини босиб ўтган, Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба ИНОЯТОВА.

Батафсил
Тоза сув – хавфсиз озиқ-овқат ва инсон саломатлиги гарови

Тоза сув – хавфсиз озиқ-овқат ва инсон саломатлиги гарови

🕔15:10, 23.07.2026 ✔5

«Oila va TABIAT» газетасининг 2026 йил 9 июлдаги 28-сонида «Чирчиқ ва Қорадарёдан тутиладиган балиқларда микропластик аниқланди» сарлавҳаси остида долзарб мақола чоп этилди.

Батафсил
Германия  «Яшиллар» партияси:  Табиатни асраш йўлида  пешқадам

Германия «Яшиллар» партияси: Табиатни асраш йўлида пешқадам

🕔15:07, 23.07.2026 ✔3

Германияда яшил сиёсат ғояларига алоҳида урғу берадиган «Яшиллар» партияси 1980 йил январдан буён фаолият юритиб келади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар