Экоолам      Бош саҳифа

Шаҳарни салқинлатиш учун қанча дарахт керак? Хитойлик олимлар бу хусусида тадқиқот ўтказди

Дарахтларнинг ҳароратга таъсири ҳаммага маълум бўлса-да, бу соҳада аввалги тадқиқотларнинг аксарияти кичик ҳудудларга қаратилган. Бутун бошли шаҳарлар бўйича янги тадқиқот ўтказилди.

Шаҳарни салқинлатиш  учун қанча дарахт керак?  Хитойлик олимлар бу хусусида тадқиқот ўтказди

Хитой Фанлар академияси олимлари шаҳарларни кўкаламзорлаштириш режаларини янада аниқроқ тузиш учун янги усул таклиф қилди. Кўкаламзорлаштириш ҳарорат кўтарилиши, шаҳарлардаги бетон ва асфальт туфайли ошаётган иссиқликка қарши кураш учун зарурий элементга айланмоқда. Дарахтларнинг ҳароратга таъсири ҳаммага маълум бўлса-да, бу соҳада ўтказилган аввалги тадқиқотларнинг аксарияти кичик ҳудудларга қаратилган – ушбу маълумотлар асосида бутун шаҳарни совитиш учун қанча дарахт кераклигини аниқлаш мушкул.

Янги тадқиқот доирасида олимлар турли иқлим шароитига эга тўртта шаҳар – Хитойнинг Пекин ва Шенжен, АҚШнинг Балтимор ва Сакраменто шаҳарларини таҳлил қилиш учун сунъий йўлдош тасвирларидан ва ҳарорат маълумотларидан фойдаланди. Аввалига улар ҳар бир шаҳарни тахминан битта маҳалла катталигидаги кичик пикселларга бўлди ва ҳар бир пиксел учун ер юзаси ҳарорати ҳамда кўкаламзорлаштириш фоизини қайд этди. Сўнгра худди шундай ҳисоб-китобларни каттароқ миқёсда: туман даражасидан бошлаб бутун шаҳар даражасигача амалга оширди.

Натижалар кўрсатишича, таҳлил майдони кенгайгани сари совитиш самарадорлиги ҳам ортиб боради. Мисол учун, Пекинда яшил майдонларни бир фоизга кўпайтириш ҳароратни маҳалла миқёсида 0,06 фоизга, бутун шаҳар миқёсида эса 0,18 фоизга пасайтиради.

Ушбу маълумотлар шаҳарсозларга бутун шаҳар миқёсида дарахтларнинг совитувчи таъсирини прогноз қилиш имконини беради. Масалан, тадқиқотчилар ҳисоб-китобларига кўра, Балтимор шаҳрини кўкаламзорлаштириш ҳажмини 1 фоизга ошириш орқали ўртача ҳароратни 0,23 градусга пасайтириш мумкин. Ҳароратни 1,5 градусга тушириш учун эса дарахтлар билан қопланган майдонни 6,39 фоизга кенгайтириш зарур.

Тадқиқот муаллифи Вейчи Жоу бу турли иқлим ҳудудларидаги шаҳарларга татбиқ этилиши мумкинлигини таъкидлади. Бундай усул бутун дунё бўйлаб шаҳарларда ҳароратни пасайтириш ва иқлим ўзгаришларига мослашиш мақсадида кўкаламзорлаштириш режаларини ишлаб чиқишда фойдали бўлиши мумкин.

Ушбу маълумотлар стратегик режалаштириш учун муҳим бўлса-да, дарахтларни аниқ ҳудудлар бўйи­ча тақсимлаш учун етарли эмас. Тадқиқотнинг кейинги босқичларида бошқа шаҳарларнинг иқлим шароитларини ўрганиш ва ҳозирги натижалар, айниқса, ёз фаслида уларга қанчалик мос келишини аниқлаш режалаштирилмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Депутат:  «Одамлар яхши  яшаши учун  ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»

Депутат: «Одамлар яхши яшаши учун ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»

🕔10:19, 10.09.2026 ✔21

Дилдора Амирқулова – халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 17-«Кожор» сайлов округидан Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида сайланган депутат.

Батафсил
БМТ: деградацияга учраган ерларни тиклаш учун йилига  355 миллиард  доллар керак

БМТ: деградацияга учраган ерларни тиклаш учун йилига 355 миллиард доллар керак

🕔10:18, 10.09.2026 ✔23

2030 йилга бориб ерларни тиклаш бўйича глобал мажбуриятларни бажариш учун ҳар йили 355 миллиард доллар керак бўлади. Бу ҳақда БМТ хабар берди.

Батафсил
Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔88

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар