Иқтисод ва сиёсат бобида илгарилаб кетаётган миллатларнинг қай бирига боқманг, бор куч ва имкониятини ёшлар истиқболига тикаётганининг гувоҳи бўласиз.
Ва бу «таваккалчилик» бирон давр йўқки, ўзини оқламаган бўлса. Шундай экан, нафақат иқтисод ва сиёсат, балки инсоният келажаганинг муҳим омили бўлмиш соғлом экологияни ҳам аввало ёш авлод билан барпо қилиш фақат ёрқин истиқбол учун хизмат қилади.
Айни шу мақсадда бугун атроф-муҳит муҳофазаси йўлида фаолият юритаётган давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, жумладан, Ўзбекистон Экологик партияси фаоллари томонидан ёшлар орасида экологик маданият борасида доимий равишда тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Яқинда Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳридаги 31-сонли умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган «Экология – ёшлар нигоҳида» семинар-тренинг ҳам айни шулар жумласидандир.
Ушбу семинар-тренинг Қорақалпоғистон Республикаси Экология вазирлиги ҳузуридаги «Орол денгиз ёшлари» волонтёрлар клуби ҳамда «Ёш эко-чемпионлар» дастури етакчилари билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти кенгаши «Ёшлар қаноти» ҳамда «Орол денгиз ёшлари» волонтёрлар клуби аъзолари мактаб ўқувчиларига экологик таълим ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича бугун қандай ишларни олиб боришимиз зарурлиги, она табиатимиз соғлом бўлиши учун ҳар бир ёш қандай ҳисса қўшиши кераклиги ҳақида амалий мисоллар билан гапириб бердилар.
Семинарда экологияга зиён келтирадиган омиллар, чиқиндилар ва атмосфера зарарланиши ҳолатлари ҳақида маълумотлар берилди ва ўқувчилар билан биргаликда мактаб иссиқхонасига кичик экскурсия ташкил этилди. Ёшларни қизиқтириш мақсадида ўтказилган «Менинг эко қаҳрамоним» расмлар танловида кичик мусаввирлар креатив ғояларини намойиш этишди.
Бундай мусобақалар, энг аввало, болаларнинг экологик маданиятини юксалтиришга, шахсий-хаёлий дунёсида эко қаҳрамон қандай тимсолда намоён бўлишини аниқлашга ёрдам беради. Шу ўринда хулоса қилиш мумкинки, бугун замон зайли ва талаби билан ёшларнинг экологик маданияти ва қизиқишлари ҳар қачонгидан кўра кўпроқ юксалмоқда.
Самандар КАЛМУРАТОВ,
ЎЭП Қорақалпоғистон Республикаси
партия ташкилоти «Ёшлар қаноти» фаоли
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔40
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔97
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил