Сунъий интеллект (AI) технологиялари сўнгги йилларда ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Бу технологиялар кўплаб муаммоларни ҳал қилишга ёрдам берса-да, уларнинг табиатга ва айниқса, сув ресурсларига зарарли таъсири борлиги ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?
AI дастурларини ишлаб чиқиш, машиналарни ўргатиш ва улардан фойдаланиш учун катта миқдорда энергия сарфланади. Бу эса углерод «изи»ни оширади ва глобал экологик муаммоларга олиб келади.
AI деганда фақат ChatGPTни тушуниш нотўғри.
Сунъий интеллектга асосланган сайт ва мобиль платформалар ҳам кўп. Қай биридан фойдаланиш ўзингизга ҳавола. Бироқ ушбу дастурлар бизнинг кичик кўмакчиларимиз холос.
Зериккан вақтида сунъий интеллектга эрмакка савол бериш сувнинг беҳуда сарфланишига сабаб бўлади.
AI ишлаши учун зарур бўлган инфратузилма, маълумот марказлари миллионлаб серверларни совитиш учун кўп миқдорда сув ва энергия сарфлайди.
Тадқиқотларга кўра, битта йирик маълумот маркази бир йилда юз минглаб кубометр сувдан фойдаланади. Бу марказлар йилига қарийб 1 фоизга яқин глобал электр энергиясини сарфлайди. Ушбу кўрсаткич AI фойдаланувчилари ва маълумот марказлари сони кўпайиб боргани сайин тобора ошиб бораверади.
Сувнинг йилдан-йилга кўп ишлатилиши сув ресурслари чекланган ҳудудлар учун жиддий таҳдид туғдиради. Совутиш жараёнидан сўнг ифлосланган, қайноқ сув табиатга фильтрланмай, шундайлигича чиқариб юборилади. Бу экотизимга ҳам жиддий зарар еткизади.
Сунъий интеллект дастурларини ишлатиш учун зарур бўлган электрон қурилмалар катта миқдорда нодир металларни (литий, кобальт, никел) талаб қилади. Ушбу минераллар қазиб олиниши жараёнида:
– Ер юзаси бузилади, ўрмонлар кесилади;
– чучук сув манбалари ифлосланади;
– маҳаллий экотизимлар ва жамоалар зарар кўради.
Ҳозирги кунда AI дастурларига ёш категорияларига асосланган лимитлар белгиланмаган. Яъни, биз катталар юқоридаги маълумотларни билган ҳолда, атрофимиздагиларга ўрнак бўлишимиз, кичик ёшдагиларни бу борада назорат қилишимиз зарур. Бугун шунчаки берилаётган саволлар келажакда дунё бўйлаб сув танқислигига сабаб бўлиши мумкин.
Сунъий интеллект инсоният учун улкан имкониятларни яратмоқда, аммо унинг «экологик из»ини камайтириш долзарб масала бўлиб қолмоқда.
Сунъий интеллектдан фойда олиш билан бирга, унинг табиий ресурсларга зарарини камайтириш – келажак авлодлар учун соғлом муҳитни сақлаш йўлидаги муҳим қадамдир.
Мафтуна БАХТИЁРОВА
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔40
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔97
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил