Ар-Риёд шаҳридаги COP16 конференцияси доирасида Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Тошкент шаҳрида ваколатхонасини ташкил этиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси кўмагида бўлиб ўтаётган COP16 конференцияси доирасида мезбон давлат шартномасини имзолаш ва Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг (IUCN) Тошкент шаҳрида ваколатхонасини ташкил этиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар берди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати.
Ушбу битим вазир Азиз Абдуҳакимов ва IUCN бош директори Гретел Агилар томонидан имзоланди.
– IUCN билан ҳамкорлигимиз қўшма лойиҳа ва тадбирлар орқали ривожланиб бораётганидан мамнунмиз. Тошкентда офиснинг ташкил этилиши ҳамкорлик учун янги имкониятлар яратишига ишонаман, – деди вазир Азиз Абдуҳакимов. – Экологик муаммолар чегара билмайди, бу эса кучларни бирлаштириш ва трансчегаравий ҳамкорлик муҳим эканлигини англатади. IUCNнинг Тошкентдаги ваколатхонаси нафақат Ўзбекистонга, балки бутун Марказий Осиё минтақасига хизмат қилиб, табиатни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш соҳасида минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришидан мамнунмиз.
– Биз Ўзбекистон билан ҳамкорлигимизни мустаҳкамлайдиган ҳамда мамлакатда ва бутун Марказий Осиёда атроф-муҳит ҳамда иқлим бўйича қўшма ташаббусларга асос соладиган ушбу муҳим воқеадан мамнунмиз, – дея таъкидлади IUCN Бош директори Гретел Агилар. – Вазирлик ва бошқа ҳамкорлар билан табиатни муҳофаза қилиш, экотизимни тиклаш ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилишни кўзлаганмиз.
IUCN ва Экология вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик самарали саъй-ҳаракатларга йўл очади. Ҳамкорлик лойиҳалари қаторига IUCN, Глобал экологик фонд (GEF) ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) билан ҳамкорликда бошланган IUCN Минтақавий ягона соғлиқни сақлаш ташаббуси ҳамда Ландшафтлар ва ерларни тиклаш лойиҳаси киради.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔117
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔115
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔112
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил