Экоолам      Бош саҳифа

Майсаларнинг бийрон тилида сўзлашишни ўргандим сиздан...

Абитуриент кезларим. Ҳовлимиздаги катта дарахт соясида китоб ўқиб ўтирибман. Бир пайт қаттиқ вишиллаган овоз эшитилди. Ақлли бир итимиз бўларди.

Майсаларнинг  бийрон тилида сўзлашишни ўргандим сиздан...

Экилган картошка поялари орасида катта бир илон ва итнинг ўртасида шунақа жанг бўляпти. Аксига олиб уйда ўзимдан бўлак ҳеч ким йўқ. Илон қурғур итимизни чақиб олади, деб қаттиқ хавотирга тушяпман.

Югуриб, бир девор қўшни бўлган амакимнинг уйларига ўтдим ва амакимнинг ўғлини бошлаб келдим. Мен ҳайбаракаллачилик қилиб турдим. У илонни ўлдирди. Сўнг дадам келишларини интиқлик билан кута бошладим. Гўё «Дада, биз илон ўлдирдик!» десам, «Вой яшавор, қизим!» – деб хурсанд бўладилар деган ўйда эдим.

Ниҳоят дадам келдилар. Қувониб:

– Дада, биз илон ўлдирдик! – дедим шоша-пиша.

Бир пайт дадамнинг авзойи ўзгариб:

– Нимага ўлдирасизлар?! Ахир илон жонивор инсонга ҳеч қачон тегмайди. Ўз хавфсизлиги учун инсон билиб-билмай таҳдид қилгандагина чақиши мумкин, – деб роса койиб бердилар. «Ахир у ўзимизнинг илон эди-ку!» – деб қўярдилар ора-сирада оғриниб.

Ғалати аҳволга тушиб қолдим. Изза бўлганимни айтмайсизми?..

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманининг лаълмикор ерларида капча илон учрар экан. Ўзбекистоннинг Қизил китобига киритилган бу илон тури «кобра» деб ҳам юритилади.

Бир куни дадажоним кўчадан хурсанд бўлиб кириб келиб, онамга ҳикоя қиляптилар:

– Эй, Худо, нима бўлгандаям илонни кўриб қолишмасин деб Аллоҳдан сўрадим. Хайрият, фалончи акалар уни пайқашмади...

Маълум бўлишича, катта бир ариқ бўйида салқинлаб, дам олиб турган иккита отахон дадам билан суҳбатлашиб қолишган бир пайтда икки-уч метр чамаси наридан катта бир капча илон сув ичиш учун ариқ бўйига келган. Яна бирпас суҳбатдошларга қараб ҳам турармиш бояқиш.

Агарда у кишилар бу жонзотни кўриб қолишганларида ва мабодо таҳдид қилишганларида ҳам дадам уни муҳофаза қилишлари тайин эди.

Бу ҳудудларда «Қизил китоб»га киритилган яна бир ўсимлик учрайди – баланд бўйли ширач. Ёз ойларида оппоқ бўлиб гуллайди. Бизнинг оила фарзандлари учун бу гулни узиш қатъий тақиқланган.

Чучмома терсак ҳам пиёзчасини тупроққа қолдирганимизни, албатта, дадамга маълум қилиб қўярдик.

Табиатга, ундаги тириклик нафаси уфириб турган ҳар битта махлуқотга бўлган ғамхўрлик, бундай улуғвор тафаккур ила йўғрилган меҳр – Яратганнинг бу инсонга ато этган туҳфаси бўлса керак.

Биология-кимё фанларидан ёшларга таълим бериб, ўз заҳматли ва шарафли меҳнатлари туфайли олий тоифали ўқитувчи, «Халқ маориф аълочиси» (олдин шундай аталарди) кўкрак нишонларига сазовор бўлган дадажонимнинг бугунда олиму уламо, ўқитувчи-ю шифокор ва турли касб вакиллари бўлиб етишган не-не шогирдлари бор.

Буларни ёзишдан мақсадим: дунёда бутун инсоният табиатни, ундаги мавжудликларни ана шу улуғвор инсондек севишларини, ардоқлашларини истайман! Зеро, табиатга, атроф-муҳитга муносабат оиладан, ота-оналар тарбиясидан бошланади.




Ўхшаш мақолалар

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

🕔13:24, 20.07.2026 ✔38

Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

Батафсил
Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

🕔13:17, 20.07.2026 ✔40

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

🕔15:34, 09.07.2026 ✔67

Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

    ✔ 38    🕔 13:24, 20.07.2026
  • Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

    ✔ 40    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

    Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 67    🕔 15:34, 09.07.2026
  • Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани –  экологик  фожиа

    Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани – экологик фожиа

    Ёзнинг иссиқ ва узун тунлари... Бутун оила жамулжам бўлиб ҳовлида ёки супада очиқ осмон остида ётишнинг гашти ўзгачада. Болалигимизда шундай дамларда кўзларимизни самога қаратганимизда, худди қора бахмал устига дурлар сочилгандек, минг-минглаган юлдузлар чарақлаб турарди.

    ✔ 91    🕔 09:48, 06.07.2026
  • Тоза шаҳар  ислоҳоти

    Тоза шаҳар ислоҳоти

    Чиқиндиларни тўғри тасарруф этиш ва унинг экология­да зарарини камайтириш масаласида дунё мамлакатлари турли ёндашувларни илгари сурмоқда. Шулардан бири Голландия тажрибаси ҳисобланади. 

    ✔ 77    🕔 09:38, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар