Табиат      Бош саҳифа

Она табиатнинг ноёб ҳодисаси

Табиатдаги энг гўзал ҳодисалардан бири бу – булдуриқ. Ушбу ноёб ҳодиса қишда қалин туман билан бирга келади. Дарахтларга ёпишган намлик ҳарорат пасайиши билан музлаб қолади ва булдуруқ ҳосил бўлади. Булдуруқнинг маънодоши – қиров.

Она табиатнинг  ноёб  ҳодисаси

Дарҳақиқат, булдуруқнинг икки тури бор: бири кристалланган, турли шаклга кирувчи, иккинчиси, дона-дона доира шаклидагиси. Булдуруқни нам ҳаво зарраларининг музлаши натижасида табиат яратаётган ноёб санъат асаридир, дейиш мумкин. Булдуруқ бу Ердаги булутга қўйилган ҳайкалдир. Булдуруқ оқ ва шаффоф музли шишачалар билан дарахтларни шундай кийинтирадики, ҳайратга тушасиз! Афсуски булдуруқ ҳодисасининг томошабини жуда кам.

Булдуруқнинг баҳор, ёз, куз фаслидаги муқобили – шудринг. Шудрингни лирик шакли эса шабнам дейилади.

Булдуруқ ёғмайди, осмондан тушмайди, ёпишмайди, учмайди, қўнмайди, фақатгина дўнади!

Қиш келиб, ҳаво ҳарорати туша бошлагани сайин Қорақалпоғистоннинг Устюрт кенгликлари жуда чиройли манзаралар касб этади. Миллий табиат боғидаги баргларини тўккан саксовул ва юлғунлар булдуруқ туфайли оппоқ либос кийган келинчакларга ўхшаб қолади. Табиатнинг бу нодир гўзаллигини томоша қилиб кўзларингиз тўймайди. Айниқса, қуёш нурларида булдуриқнинг минг хил тусда товланишини кўрсангиз эди. Ўзингизни худди эртаклар оламига тушиб қолгандек ҳис этасиз.

Айниқса, дашт тўрғайлари буталарга қўниб-учиб турганида ёки қирғовуллар потир-потир у ёқ-бу ёққа учиб қолганида дарахт ва буталар шохларидан гўё марварид тўкилгандек манзара касб этади. Жажжи қуёнчалар ёки юмронқозиқларнинг ўйноқлаб юриши эса бу манзарани янада гўзаллашитириб юборади.

Ана шунда кўнглимдан бир шукроналик кечади: қуп-қуруқ ҳавода табиатнинг бу гўзаллиги асло вужудга келмас экан. Демак, бизнинг Устюртда ҳаво намлиги етарли даражада. Аксинча бўлганида бундай ажабтовурлик қаерда эди дейсиз? Ана шу мувозанатни барқарор сақлаб қолиш бизнинг бурчимиз саналади. Бу бурч юртимизга бўлган меҳр-муҳаббат илдизидан куч олаверади.

 

Мақсад САМАРХАНОВ,

«Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи

1-даражали давлат инспектори




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔76

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔65

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар