Экоолам      Бош саҳифа

Экологик зарарнинг олдини олган афзал

Иқлим ўзгариши ва табиий экологик ҳалокатлар тобора кучайиб бораётган айни паллада атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва унинг барқарорлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасидаги муҳим масалалардан бири бўлиб қолмоқда.

Экологик  зарарнинг  олдини олган  афзал

Шу маънода, 2025 йил «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили» деб эълон қилингани мамлакатимиз истиқболи учун катта аҳамиятга эга бўлди.

Ҳар бир ҳудуд, ҳар бир маконнинг ободлиги ва мусаффолигига кундалик вазифа даражасида эътибор қаратиш – давр талабига айланиб боряпти. Эндиликда лоқайдлик, боқибеғамлик авж олган жойда табиатнинг кескин қасосига дуч келиш мумкин. Шу боисдан ҳам атроф-муҳит мувозанатини сақлашга ҳар доим ҳушёрлик билан муносабатда бўлиш зарур.

Бошланган 2025 йилимиз «Атроф-муҳитни асараш ва яшил иқтисодиёт йили» деб эълон қилинар экан, бу борада барча жойларда қилиниши зарур бўлган вазифаларга масъулият билан ёндашиш талаб этилади. Аввало, ҳар бир маҳалла ҳамда йирик меҳнат жамоаларида «Экология назоратчиси» штатини кечиктирмасдан жорий қилиш муҳим. Бу ҳақда бир неча йиллардан бери кўп гапириляпти. Аммо амалий ишга ўтиш нима учундир кечикмоқда.

Агар маҳаллалар ва меҳнат жамоаларида «Экология назоратчиси» штати жорий қилиниб, унга табиатшунос, ўсимликшунос ёхуд ҳайвонот олами бўйича мутахассислар биркитилиб қўйилса, кўзланган мақсадларга эришилган бўлар эди.

Сир эмаски, назорат суст жойда тартибсизликлар, талон-тарожликлар авж олади. Она табиатимизни талон-тарож қиламан деганлар, афсуски, орамизда йўқ эмас.  Бунга жойларда ўтказилаётган экологик рейдлар орқали гувоҳ бўлиб турибмиз. Бир жиҳат эътиборлики, мазкур эко-рейдларда экотизимга зарар етказган фуқаролар аниқланиб, уларнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилади. Ҳуқуқбузарлик содир қилинганидан кейин тегишли чора кўрилиши керак албатта. Аммо эндиликда экология соҳасига оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактикаси билан мунтазам шуғулланиб бориш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Бунда экология назоратчиларининг ҳиссаси катта бўлади, деб ўйлайман. Бу тузилманинг фаол иш юритиши мамлакатимиздаги юзлаб ҳуқуқбузарликларнинг олди олинишига хизмат қилиши мумкин.

 

Сардор ИСЛОМОВ,

ЎЭП Навоий вилоят кенгаши мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔78

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔74

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔126

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар