Бола тарбиясидаги чегара қаерда?
Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатасининг 7 январь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳасида давлат мулки ҳисобланган ҳамда аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни ёки уларнинг бир қисмини хусусийлаштириш ёхуд бошқача тарзда бегоналаштириш, ушбу ерларда бинолар ва иншоотларни қуриш (бундан енгил турдаги объектлар мустасно) ёки мавжуд бинолар ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини кенгайтириш, шунингдек бу ерларнинг ҳудудини қисқартириш тақиқланмоқда.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда экология ва атроф-муҳит муҳофазасини кучайтириш, экологик вазиятни яхшилаш, иқлим ўзгаришларининг олдини олиш ва унга мослашиш, дарахтзорлардан оқилона фойдаланиш, аҳолининг маданий дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Янги-янги маданий ҳордиқ чиқариш масканлари барпо этиляпти.
Аммо давлат мулки ҳисобланган умумий фойдаланишдаги истироҳат боғлари, сайилгоҳ ва хиёбонлар ҳудудида бино-иншоотларни қуриш амалиёти кўп йиллик дарахтларнинг кесилиши, атроф-муҳит ифлосланишига ва аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон Экологик партиясининг сайловолди дастурида ҳам ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилиб, жумладан, дарахтзорлар мавжуд бўлган ер майдонлари қурилиш мақсадларида реализация қилинишини қонун билан тақиқлаш мақсад қилинган.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.
Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар
БатафсилТобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.
БатафсилМустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.
Батафсил