Саломатлик      Бош саҳифа

Доривор ва даромадли табиат неъмати

Мамлакатимизда доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, табиий ресурсларидан оқилона фойдаланиш, доривор ўсимликларни етиштирадиган плантацияларни ташкил этиш ва уларни қайта ишлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Доривор ва даромадли  табиат неъмати

Қорақалпоғистон Республикаси минтақасида ёввойи ҳолда ўсувчи 400 дан ортиқ доривор ўсимликлар мавжуд. Шундан биттаси силлиқ қизилмия ўсимлигининг илдиз хомашёси йиғиб олиниб, хорижга экспорт қилинмоқда. Ҳозирда минтақада бу ўсимликнинг экма плантацияларини яратиш бўйича катта ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида силлиқ қизилмия ўсимлигини етиштиришга ихтисослаштирилган ҳудудлар қаторига Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари киритилган. Шу сабабдан эндиликда республика ҳудудларида бу ўсимликнинг экма плантацияларини барпо этишга янада каттароқ аҳамият бериш лозим.

Дарҳақиқат, ўсимликнинг ўсиб ривожланишида ва ҳосилдорлигини оширишда минерал ўғитлардан оқилона фойдаланиш деҳқончиликдаги долзарб муаммолардан ҳисобланади. Бу борада Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети «Доривор ўсимликлар агроэкологияси ва интродукцияси» кафедрасида илк бор силлиқ қизилмия ўстиришда минерал ўғитлардан фойдаланиш масаласини ўрганиш бўйича тадқиқот ишлари олиб борилди. Дала тажрибалари бешта вариантда давом эттирилмоқда.

Изланишлар баҳорда уруғдан ва илдиз-поя қаламчасидан экилган майдонларда олиб борилди. Фосфор, калий ва гўнг экишдан олдин берилди. Ўсимликнинг униб чиқиши ўғит берилмаган майдонларга қараганда 2-5 кун олдин кузатилди. Ўсимлик биринчи-иккинчи йили вегетация охиригача ўсув жараёнида бўлади. Ўсимликнинг бўйига ўсиши минерал ўғитлар берилган далаларда уруғдан экилган майдонларда 59-77 см, илдизпоя қаламчасидан экилганда ўғит берилганида 67-87 см ўсимликдаги ён шохлар сони биринчида 4-6 дона, иккинчида 6-9 дона.

Хулоса шуки, силлиқ қизилмия ўсимлигини экиб кўпайтиришда минерал ўғитлардан фойдаланиш яхши натижа беради. Минерал ўғитлардан фойдаланиш ўсимлик ривожланишининг биринчи йилида қўлланилади. Шу сабабдан экишга ишлатиладиган маблағлар миқдори унча катта бўлмайди.

Бугунги кунда қизилмия илдизи женшень билан тенг баҳоланаётган бир паллада уни кўпайтириш иқтисодий фойда олиб келишини яна бир бор таъкидлаш лозим.

 

Муҳаммад АЛЛАНОВ,

ЎЭП Нукус тумани кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар