Экоолам      Бош саҳифа

«Яшил келажак»ни нақд қиладиган дастурий ҳужжат

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили»да амалга ошириш бўйича давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

«Яшил келажак»ни нақд қиладиган дастурий ҳужжат

Ушбу тарихий ҳужжат нафақат мамлакатимиз ҳаёти учун ўзининг долзарблиги, балки экология соҳасида минтақавий ва халқаро миқёсдаги энг муҳим йўналишларни қамраб олгани, «яшил ривожланиш» борасида Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўлини белгилаб бермоқда.

Давлат дастури лойиҳасида мамлакатимизда экологик барқарорликка эришиш, «яшил иктисодиёт»га ўтиш, тармоқ ва соҳаларнинг уйғун «яшил трансформация»сини амалга ошириш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш ҳамда аҳолининг яшаш сифатини яхшилаш ва иқтисодий ўсишнинг янги, «яшил ривожланиш» моделига ўтиш бўйича жуда кўплаб муҳим вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

Аҳамиятли томони, бугун халқаро миқёсда аксарият мамлакатларнинг бу йўлга ўтиши зарурлиги бот-бот таъкидлаб келинаётган, БМТ, ЖССТ ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар инсоният келажаги «яшил ривожланиш» эканини уқтираётган бир вақтда Ўзбекистон биринчилардан бўлиб шу йўналишдаги давлат дастурини амалга оширишга киришмоқда.

Ушбу ҳужжатнинг мазмун-моҳиятига эътибор қаратадиган бўлсак, қўйилган вазифаларнинг ижроси бир ёки беш йил билан чекланмайди. Жорий йилда ривож­ланишнинг белгилаб қўйилаётган устувор йўналишлари келажак авлодлар учун ҳам муносиб турмуш шароитини яратишга хизмат қилиши, халқимизнинг келгуси юз йилликлардаги ҳаётига дахлдорлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Тан олиб айтишимиз керакки, бундай кенг қамровли, экологик масалаларни ўз ичига олган, инсон ва табиат мувозанатини таъминлаш масаласи чуқур ўйланган дастурий ҳужжат Ўзбекистон тарихида илк бор қабул қилинмоқда.

Давлат дастурининг мазмунига, белгиланган устувор йўналишлар моҳиятига эътибор қаратсак, буларнинг ҳаммаси инсон учун, халқимизнинг фаровон турмуш кечириши, айни вақтда қулай ва соғлом яшаши учун навбатдаги дадил қадам эканини кўришимиз мумкин. Жаҳондаги бугунги экологик вазият айни шу йўналиш­ларни ҳар бир мамлакат ривожланиш кўрсаткичларини белгилайдиган мезонлар сифатида қабул қилишни тақозо этмоқда. Ҳатто бугун мамлакатда ҳар бир одам бошига нечтадан дарахт тўғри келиши ҳам унинг нечоғли барқарор ривожланиш йўлидан бораётганини белгилаб бермоқда. Умуман, олганда, атмосфера ҳавоси мусаффолигини таъминлаш, сув ва тупроқни янгилаш, табиатдаги олтин мувозанатни таъминлаган ҳолда тараққиёт йўлидан бора олган мамлакатларгина ўзлари учун барқарор келажакни нақд қилмоқда.

Алоҳида таъкидлашимиз керак, давлат дастури лойиҳасидан Ўзбекистон Экологик партиясининг сайловолди дастурида кўзда тутилган муҳим ташаббуслар ва партиямиз таклифлари ўрин олган. Бу эса партиямизга, депутатлар корпусига, умуман, мамлакатимиз келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир юртдошимизга катта масъулият юклайди. Давлат дастурида қўйилаётган ҳар бир масаланинг тўлақонли ва сифатли бажаришда, депутатлик ва жамоатчилик назоратини олиб боришда, сифатли қонун ҳужжатлари қабул қилинишида айнан Ўзбекистон Экологик партиясининг Қонунчилик палатасидаги ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари ҳар қачонгидан-да фаоллик кўрсатишлари зарур.

Мисол учун, кенг жамоатчилик, халқаро ва маҳаллий экофаоллар, Ўзбекис­тон Экологик партияси ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги таклифини инобатга олган ҳолда 2025 йил 1 майдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида атроф-муҳитга, одамлар саломатлигига зарари юқори бўлган янги лойиҳаларни амалга оширишга тақиқ қў­йиш таклиф этиляпти. Ёки мамлакатнинг барча ҳудудларида жойлашган иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналарида ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланишни тақиқлаш таклифи киритилган.

Ушбу таклифлар партиямиз ва кенг жамоатчиликнинг айни дилидаги гап, қолаверса, бугунги атроф-муҳит, шаҳарларимиз ҳавоси мусаффолигини таъминлашда муҳим қадам бўлгани учун ҳам биз лойиҳани катта хайрихоҳлик билан қарши олдик.

Партиямиз сайловолди дастурига киритган ва кенг жамоатчилик томонидан фаол қўллаб-қувватланган яна бир муҳим таклифимиз мазкур ҳужжат лойиҳасида алоҳида белгилаб қўйилган. Бу ҳам бўлса, ҳайвонот дунёси йўқотишларининг ўрнини қоплаш мақсадида 2025 йил 1 сентябрдан 2028 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилишга мораторий (чеклов) жорий қилиш. Шу билан биргаликда, ўрмон ва табиий сув ҳавзаларидаги жониворлар популяциясини қайта тиклашга алоҳида эътибор қаратилади.

Давлат дастури лойиҳасида қайта тикланувчи манбаларни ишга тушириш ва улардан фойдаланишнинг янги-янги жозибали томонлари халқимизга тақдим этилиши кўзда тутиляпти. Жумладан, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида 2025 йил 1 апрелдан бошлаб чиқиндилар утилизацияси ҳисобига ҳамда шамол ва қуёш манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергияси учун «яшил тариф»ларни жорий этиш таклиф этиляпти. Бу яшил энергиядан фойдаланаётган халқимиз учун ҳам, тадбиркорларимиз учун ҳам катта имконият ва енгилликдир.

Албатта, партиямиз ҳамда фракциямиз билан биргаликда давлат дастури лойиҳасини чуқур муҳокама қиламиз ва Ўзбекистон Экологик партиясининг дастурий мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ўз таклифларимизни билдирамиз. Умуман, атроф-муҳит ва ўзининг соғлом келажагига, қолаверса, жамиятимизнинг эртанги кунига бефарқ бўлмаган ҳар бир юртдошимиз ушбу давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида ҳам, келгусида унинг ижросида ҳам фаол иштирок этишига ишонаман.

 

Абдушукур ҲАМЗАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари




Ўхшаш мақолалар

Юксак экологик  маданият –  давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

Юксак экологик маданият – давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

🕔17:53, 16.04.2026 ✔14

Ҳозирги глобаллашув шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борган сари долзаб аҳамият касб этмоқда. Сўнгги ўн йилликларда табиий техноген ва антропоген омиллар таъсирида иқлим ўзгариши, ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчилик меъёрларининг ўзгариши юзага келмоқда.

Батафсил
«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

🕔15:51, 13.04.2026 ✔33

Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

Батафсил
Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

🕔15:43, 13.04.2026 ✔29

Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Юксак экологик  маданият –  давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Юксак экологик маданият – давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Ҳозирги глобаллашув шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борган сари долзаб аҳамият касб этмоқда. Сўнгги ўн йилликларда табиий техноген ва антропоген омиллар таъсирида иқлим ўзгариши, ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчилик меъёрларининг ўзгариши юзага келмоқда.

    ✔ 14    🕔 17:53, 16.04.2026
  • «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

    ✔ 33    🕔 15:51, 13.04.2026
  • Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

    Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

    Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

    ✔ 29    🕔 15:43, 13.04.2026
  • Яшил ҳудудлар –  шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Яшил ҳудудлар – шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Президентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.

    ✔ 28    🕔 15:41, 13.04.2026
  • «Салар» оқава сувларини тозалаш  экологик хавфсизми?

    «Салар» оқава сувларини тозалаш экологик хавфсизми?

    Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгашининг 2026 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, Сергели туманида жойлашган «Салар» оқава сувларни тозалаш иншоотида жамоатчилик назорати тадбири ўтказилди.

    ✔ 61    🕔 16:02, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар