Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакатимиз ҳаёти ва халқимиз фаровонлиги учун муҳим бўлган бир қатор масалалар муҳокама этилди.
Йиғилиш аввалида қуйи палата Спикери Н.Исмоилов ўтган ҳафтада «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили»да амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани ҳақида тўхталиб, мамлакатимиз ҳаёти учун долзарблиги ва «яшил» ривожланиш борасида Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўлини белгилаб берган дастуриламал ҳужжатда бешта устувор йўналиш бўйича 2025 йил учун амалий чора-тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилганини қайд этди. Сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталар давлат дастури лойиҳасини такомиллаштиришда таклиф ва тавсиялари билан фаол иштирок этаётганини таъкидлади. Ушбу масала юзасидан сиёсий партиялар фракциялари раҳбарлари ҳам ўз муносабатларини билдириб ўтишди.
Муддат узайса масъулият ошади
Мажлисда, бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган — «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Қонун лойиҳасига кўра фуқаролар йиғини раиси ваколатлари муддати беш йилгача ўзгартириш кўзда тутилмоқда.
Мазкур масала Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида ҳам кўриб чиқилди.
Лойиҳада фуқаролар йиғини раиси ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда бўшаб қолган ўринларга янги сайлов ўтказиш орқали фуқаролар йиғини раисини беш йил муддатга сайлаш тартибини белгилаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашларининг номини маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашлари сифатида ўзгартириш каби масалалар назарда тутилган.
Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фуқаролар йиғинлари раислари фаолиятини ҳамда фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар ишини самарали ташкил этилишига хизмат қилади. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашларининг сайловни ташкил этиш ва ўтказиш борасида масъулияти ошади ҳамда бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғини раиси сайловини ўз вақтида ўтказилиши таъминланади.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.
Инсон ҳаётини сақлаб қолаётганларга ҳурмат
Депутатлар томонидан Ўзбекистонда донорлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Экологик партияси фракциясида бу масала қизғин муҳокама этилди. Қонун лойиҳаси билан «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга улар учун қулай бўлган вақтда ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш, шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан (йўналиши ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқини бериш назарда тутилмоқда. Шунингдек, санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш ҳуқуқи бериляпти.
Экопартия фракцияси аъзолари қонун лойиҳаси аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантириш, донорлик ҳаракатини кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантириш, улар учун қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилишини таъкидлашди.
Қуйи палата мажлисида депутатларнинг қайд этишича, кўп қон йўқотаётган инсон ҳаётини фақат қон таъминоти билан сақлаб қолиш мумкин! Шунинг учун ҳам, Ўзбекистонда донорлик хизмати такомиллаштирилади.
Жамоат транспортига устуворлик бериш – жиддий экологик масала
«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига жамоат транспортидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қонунчиликда йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан бошка транспорт воситаларининг ҳаракатланганлиги учун жавобгарликнинг назарда тутилмагани жамоат транспорти қатнови мунтазамлиги ва эркин ҳаракатланишига салбий таъсир кўрсатмокда.
Мазкур қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан ҳаракатлангани учун жавобгарлик белгиланяпти. Бунда алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари ҳаракатлангани, ёндош ҳудуднинг кириш ёки чиқиш жойидан 50 метр масофада узуқ-узуқ чизиқли жойгача ёхуд яқин масофадаги узуқ-узуқ чизиқли жойгача ҳаракатланганлик, йўналишли транспорт воситалари ҳаракатига халақит бермаслик шарти билан йўлга чиқиш, қатнов қисмининг четки ўнг томонида йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун жавобгарлик назарда тутилмайди.
Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш давомида берилган таклифлар инобатга олинди, айрим нормаларга ўзгартиришлар ҳамда лингвистик-таҳририй тузатишлар киритилди. Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жамоат транспортида йўловчиларга сифатли ва қулай хизмат кўрсатилишини ташкил этиш ва жамоат транспорти ҳаракати устуворлиги ҳамда йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.
Яшил келажак ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч
🕔09:08, 08.09.2025
✔14
Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигини кенг нишонлаяпмиз. Ўтган даврда, айниқса, сўнгги саккиз йилда бошланган ислоҳотлар ва уларнинг дастлабки натижаларини табиатнинг «регенерация» ҳодисасига менгзаш мумкин. Жамиятнинг барча соҳа ва қисмларигача қамраб олган бу янгиланишларга таъсир кўрсатган ана шу «куч» – Президент Шавкат Мирзиёев!
Батафсил
Ўзбекистон ШҲТда «яшил» оламни яратмоқда
🕔09:07, 08.09.2025
✔13
Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси нафақат минтақа, балки бутун Евроосиё макони учун стратегик аҳамият касб этмоқда.
Батафсил
«Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади – инсонга эътибор»
🕔17:43, 29.08.2025
✔39
Истиқлол ҳар бир ватандошимизнинг нурли тақдири, фаровон ҳаёти ва баркамол келажагини таъмин этаётганига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунинг ортида тўғри танланган ва йўлга қўйилган сиёсий ирода ҳамда фидокорона меҳнатлар турибди.
Батафсил