Экоолам      Бош саҳифа

Атмосферага салбий таъсир 78 фоизга камайтирилди

Чиқиндилар экотизимнинг барча қатламларига бирдай зарарли таъсир кўрсатувчи муаммо бўлиб турибди.

Атмосферага салбий таъсир 78 фоизга камайтирилди

Уларни тартибга солиш, ўз вақтида тўғри утилизация қилиш ҳамда зарарини имкон қадар камайтириш борасида қилинаётган ислоҳотлар дастлабки натижасини бера бошлади.

2024 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларининг жами 81,2 гектар ер майдонидаги 29 та қаттиқ маиший чиқинди полигони рекультивация қилиниб, санитария талаблари асосида тупроқ қатлами билан ёпилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги 5-сонли Фармони ижроси юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, вазирликнинг Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси томонидан 2024 йил давомида республикада мавжуд 198 та маиший чиқинди полигонидан 29 таси рекультивация қилинди.

Чиқинди полигонларининг санитария талаблари ва экологик меъёрларга мос эмаслиги ер майдонларининг заҳарланиши ва генофонди бузилиши, ёнғин хавфи, атмосферага иссиқхона газлари чиқиши ортиб боришига сабаб бўлади. Бу каби салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида «Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси» ишлаб чиқилган. Унга кўра 1 108,6 гектар майдонга тенг 167 та полигон рекультивация қилиниши белгиланган.

Таъкидлаш жоизки, бу каби чора-тадбирлар натижасида иссиқхона газлари сизиб чиқишига чек қўйилиб, ёнғин хавфи олди олинмоқда. Шунингдек, сизот сувларининг атмосфера ҳавосига салбий таъсири 78 фоизга камайтирилди.

Бундан ташқари, «Яшил макон» умуммиллий ло­йиҳаси доирасида республика бўйлаб 112 та чиқинди полигони атрофига 197 мингта дарахт ва бута кўчатлари экилиб, «яшил белбоғ»лар ташкил қилиниши натижасида ер генофонди яхшиланиб, яшил ҳудудлар яратилмоқда.

Чиқинди полигонларининг ҳолати ижобий томонга ўзгармоқда. Келгусида соҳада замонавий талаб­ларга жавоб берувчи полигонлар ташкил этилиши баробарида зарарли газлар ва аҳоли ўртасида турли касалликлар келиб чиқишини кескин қисқартириш мақсад қилинган.

 

Экология вазирлиги

Aхборот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔79

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔76

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔127

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар