Ҳар бир гиёҳ эътиборда
Мен Самарқанд вилоятидаги Зарафшон миллий табиат боғи илмий ходими сифатида узоқ йиллардан бери фаолият юритиб келяпман.
БатафсилМамлакатимиздаги ишлаб чиқариш корхоналари аҳолини иш билан таъминлаётгани, маҳсулот ишлаб чиқаришга ҳисса қўшаётгани албатта ижобий ҳодиса. Бу мамлакат иқтисодиётига салмоқли фойда келтиради.
Шу билан бирга, эндиликда барча корхоналар экологик меъёрларни инобатга олган ҳолда қайта модернизация қилиниши керак. Яшил иқтисодиётнинг асосий талабларидан бири ҳам шу аслида.
Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда партия вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятининг Олтинсой, Шўрчи, Қумқўрғон ва Жарқўрғон туманларидаги ўрганишлар давомида шу масалага алоҳида эътибор қаратди.
Қумқўрғон туманидаги «Agro processing group agro feed» масъулияти чекланган жамияти етти гектар майдонга жойлашган. Ушбу корхона мева-сабзавотларни қуритиш ва қайта ишлашга ихтисослашган. 50 нафар аҳолини иш билан таъминлаган корхонада бугунги кунда 19 хилдаги маҳсулот қайта ишланиб, Тожикистон, Туркия ва Россия давлатларига ҳам экспорт қилинмоқда.
Эътиборли жиҳати, корхонада энергия тежамкорлигига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, 20 кВтли қуёш панели ҳам ўрнатилган. Партия раҳбари Абдушукур Ҳамзаев буни эътироф этган ҳолда, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни янада кенгайтириш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.
Шу тумандаги «Olot invest» МЧЖ фаолиятида Хитой технологияси асосида қурилган қуввати 550 кВт микро ГЭС энергия сарфига яқиндан ёрдам бермоқда. Ўтган ойда ишга туширилган ушбу станция тумандаги «Жозиба» ва «Гултепа» маҳаллаларидаги 1,5 мингта хонадонни электр энергияси билан таъминламоқда. Келажакда яна қўшимча микро ГЭСлар қуриш режа қилинган.
Жарқўрғон туманидаги «Petromaruz Uzbekistan» МЧЖ хорижий корхонасининг иш жараёнида атмосфера ҳавосига зарарли моддалар чиқишининг олдини олиш бўйича фильтрлар ўрнатилганлигига алоҳида эътибор қаратилди. Корхонада экология бурчаги ташкил этилган бўлиб, атмосфера ҳавоси сифати 24 соат назорат қилиб турилади. Ишчи гуруҳ томонидан фильтрларни ўз вақтида алмаштириш бўйича тавсиялар берилди.
Ишчи гуруҳ Жарқўрғон тумани «Янгиобод» маҳалласидаги «Кўҳи нур» МЧЖда ҳаво ифлосланишининг олдини олиш бўйича фильтрлар ўрнатилгани бўйича ўрганишлар олиб борди. Корхонада фильтрлар ўрнатилган бўлиб, ҳаво ҳолати яхши экани аниқланди. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш йўлга қўйилган ва қуёш панеллари ишга туширилган.
– Бундай корхоналардан чиқаётган ташламаларни камайтириш мақсадида ташкилот ҳудуди ва унинг атрофида яшил ҳудудлар барпо этишга катта эътибор қаратилиши зарур, – деди ишчи гуруҳ раҳбари Абдушукур Ҳамзаев. – Корхона атрофини кўкаламзорлаштириш ва яшил белбоғ билан ўраш орқали нафақат атмосферага ташламалар камайишига эришилади, балки бу ерда ишлаётган ходимларнинг она табиатдан баҳраманд бўлиши учун ҳам қулай шароитлар яратилади. Бизнинг бош мақсадимиз атроф-муҳит ва инсоннинг экологик хавфсиз фаолияти учун замин ҳозирлашдан иборат эканини унутмаслигимиз керак.
Дарҳақиқат, яшил ҳудудларни кўпайтириш бир қатор экологик муаммоларга кутилган ечим бўла олишини бугун бутун дунё эътироф этмоқда. Бизда анъанага айланиб бораётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишларга янада жиддийроқ эътибор қаратилиши ўрганишлар давомида яққол маълум бўлди. Жумладан, баъзи ҳудудларда кўчатларнинг истиқболни инобатга олмасдан, кейинчалик бошқа объектларга халал берадиган тарзда экилгани кузатилди. Бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун имкон қадар тажрибали инсонлар, мутахассислар, шунингдек, ҳудуд масъуллари билан бамаслаҳат иш қилиниши зарурлиги қайд этилди.
Аҳолини қийнаётган экологик муаммоларга ечим топиш, партиянинг сайловолди дастуридаги вазифалар ижроси Шўрчи туманида ЎЭП фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатларининг сайловчилар билан учрашувида ҳам атрофлича муҳокама этилди.
Учрашувда сайловчиларга давлатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, 2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасининг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтириш ва маълумотлар бериб ўтилди. Шу билан бирга Шўрчи туманида яшил ҳудудларни кенгайтириш, маиший чиқиндиларнинг тўпланиб қолиши, ҳавога зарарли моддалар чиқараётган ишлаб чиқариш объектлари билан боғлиқ муаммоларни сайловчилар очиқ айтиб ўтишди. Партиядан сайланган депутатлар томонидан ушбу муаммолар ечими бўйича депутатлик назорати ўрнатиладиган бўлди.
Шунингдек, депутатлар аҳоли хонадонларига ҳам бориб, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганишди.
Шўрчи тумани «Бобур» маҳалласида истиқомат қилувчи Холбой Қурбонов томорқадан унумли фойдаланиб даромад топиш бўйича атрофдагиларга ўрнак бўлмоқда. Ҳозирда Холбой бобо ҳовлисида 20 туп турли хил мевали ва 67 туп лимон дарахтларини парваришлаб, улардан мўл ҳосил олмоқда. Бундан ташқари, каврак етиштиришни ҳам бошлаган. Ишчи гуруҳ вакиллари тажрибали миришкор хонадонда бўлиб, Холбой бобонинг боғи билан танишди.
– Болалигимдан кўчатлар орасида ўсдим, – дейди тажрибали боғбон Холбой ота Қурбонов. – Кўчатларни қанча кўп меҳр билан парвариш қилсанг, у шунча кўп ҳосил беради. Ёши катталар ёш авлодга кўчат экиб, боғ яратишда ҳам ўрнак бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Ўзим ҳам шунга амал қилиб яшаяпман.
Холбой отага ўхшаган фидойи инсонларни ЎЭП ҳамиша қўллаб-қувватлайди. Партия уларга барча зарур ёрдамни беришга тайёр. Боғдорчилик ҳадисини олган бундай табаррук инсонлар бугунги ислоҳотларимиз учун жуда муҳим.
Ишчи гуруҳ жойларда бўлиб, аҳолини қийнаётган муаммолар билан ҳам яқиндан танишди. Тоза ичимлик сув, чиқиндилар ва полигонлар муаммоси фуқароларни энг кўп ташвишлантириб келаётган масалалар экани аниқланди. Масъул ташкилотлар билан биргаликда халқни қийнаётган муаммоларга реал ечим топишга келишиб олинди.
Туманлардаги маҳаллий партия кенгашларида бўлганда А.Ҳамзаев бу йил янада ғайрат билан ишлаш кераклигини таъкидлаб ўтди.
– 2025 йилнинг «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили», деб эълон қилингани биз, экологлар учун ютуқ бўлиши билан бирга, катта масъулият ҳамдир. Шуни чуқур ҳис қилган ҳолда экологик муаммоларга қарши курашиш, аҳоли ҳамда ёшларнинг экологик маданиятини ошириш, партиямизнинг дастурий мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб қилиш бўйича янада масъулият билан ишлаш керак, – деди партия раҳбари.
Ўтган йил 27 октябрдаги сайловларда Ўзбекистон Экологик партиясидан маҳаллий Кенгашларга 759 нафар депутат сайланган бўлса, жарқўрғонлик Лобар Хуррамова энг ёш депутатлардан биридир. Партия раҳбари Абдушукур Ҳамзаев ёш депутат билан учрашиб, унинг фаолиятига муваффақиятлар тилади.
– Ёш бўлишимга қарамасдан халқимиз мени қўллаб-қувватлаб, ишонч билдирганидан хурсандман, – дейди халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши депутати Л.Хуррамова. – Сайловчиларнинг ишончини оқлашга, уларни қийнаётган масалаларни юқори даражадаги давраларга олиб чиқиб, ҳал этишга астойдил киришдим. Қолаверса, партиямиз фаолиятини кенг тарғиб қилиш ва экологик муаммоларга қарши курашиш биринчи галдаги вазифаларимдан бўлади.
Экопартиянинг барча бўғинларида хизмат қилаётган ходимлар худди Лобар каби ўз ишига сидқидилган бел боғлаган. Аммо бу жойлардаги барча муаммолар бартараф этилди, дегани эмас. Халқнинг ишончи ҳар бир депутат ва партия ходими елкасидаги улкан масъулият эканини ёддан чиқаришга ҳеч ким ҳақли эмас. Шундай экан, изчил фаолият янада кенгроқ тарзда давом этиши керак.
ЎЭП Марказий кенгаши
матбуот хизмати
Мен Самарқанд вилоятидаги Зарафшон миллий табиат боғи илмий ходими сифатида узоқ йиллардан бери фаолият юритиб келяпман.
БатафсилЭл орасида «Эскини ямагунча эсинг кетади», деган ибора бор. Бугун биз шу гапни сал бошқачароқ – эскини йўқотгунча эсинг кетади, дея талқин қилмоқчимиз.
БатафсилАҳолининг экологик барқарор муҳитда ҳаёт кечиришини таъминлаш барча ислоҳотлар марказида турувчи энг долзарб масалалардан бири. Мусаффо ҳаво, тоза ичимлик сув, атрофимиздаги яшил олам, хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёж ҳар доим кундалик ҳаётимизнинг асосини ташкил қилади.
Батафсил