Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилМактаб билан уйимиз ораси унчалик узоқ эмас. Битта тўғри кўчадан юрилса, бўлди. Беш дақиқага қолмай етиб борамиз. Кўчанинг ўнг юзида чиройли қилиб қурилган дўкон, новвойхона, дорихона бор. Дорихонанинг рўпарасида водопровод бўлиб, тез-тез жўмраги бузилиб қолади. Дорихонага келган харидорлар менга бу ҳолатга эътиборсиздай кўринади.
Бир куни дорихоначи холага бу ҳақида айтдим. Хола хафа бўлиб гапирди:
– Э-э, қизим-а. Неча марта тузатиб қўйдим, яна бузилаверади. Одамлар бировнинг нарсаси қадрига етишмайди-да.
Оқаётган сув кетадиган жой бўлмаганидан ерда кўлмак ҳосил бўлиб, балчиқнинг ҳиди анқиб ётарди. Атрофни қидириб бир кичик ёғоч бўлагини топдим. Жўмракка амаллаб тиқиб қўйдим. Ёғоч кичиклик қилди шекилли, атрофидан сув сизиб чиқа бошлади.
Дорихонага кириб керакли дорини олдиму, уйга чопдим. Уйга келгач, укамнинг туғилган кунига йиғаётган пулни олиб дўконга бордим. Қурилиш дўконига кириб жўмрак танлашга анча вақт иккиландим, чунки қандай жўмрак лойиқ келишини билмасдим. Сотувчи амаки:
– Қизим, харид учун даданг ёки онанг келмадими? – дедилар. Пештахтада турган ўнлаб катта-кичик жўмраклар ичидан қай бири кўчадаги водопроводга тўғри келишини ўйлаб ҳам кўрмабман. Амакига ростини айтдим:
– Мен жўмракни уйимизга эмас, дорихонанинг ёнидаги кранга олаётгандим. Анчадан буён сув бекорга оқиб ётибди.
Сотувчи амакининг юз ифодаси ўзгарди.
– Шундай дегин, – деди сотувчи ва ўзи битта жўмракни танлаб олди. Пул узатсам, олмади.
– Қани, қизим, юр-чи, иккимиз жўмракни тузатиб кўрайлик. Балки уддалай олармиз.
Амаки дўконидан керакли иш қуролларини олди-да, мен билан бирга дорихона ёнига борди. Бир зумда кранга жўмракни ўрнатиб қўйди. Сув ҳам оқишдан тўхтади. Балчиқ бўлиб ётган ерга қараганча дедилар:
– Баракалла, она қизим. Сен барчага ибрат бўладиган иш қилдинг. Аслида биз буни бузилишига йўл қўймаслигимиз керак эди. Эътиборли бўлганимизда қанча сувни тежаган бўлардик. Ҳамма болалар ҳам сендай ўйлашса, давлат мулкини кўз қорачиғидай асрашса, юртимизнинг табиий бойликлари ҳеч қачон тугамайди.
Жасмина ИСМОИЛЖОНОВА,
Бекобод туманидаги 2-умумтаълим
мактабининг 10-синф ўқувчиси
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил