Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилОта-боболаримизнинг айтишларича, бир пайтлар ҳамма бир ариқдан сув ичишган, ҳеч ким зилол сувга чиқиндиларни ва ифлос нарсаларни ташламаган. Шу сувни ичиб, шу сувдан бирдек фойдаланиб улардан ҳеч бири бирор касалликни орттирмаган ҳам.
Аммо ўша даврлар ўтиб кетди.
Асосан Катта Фарғона канали, Наймансой, қолаверса, Шоҳимардонсойнинг бир қисм сувлари бизнинг Ўзбекистон тумани маркази ҳамда турли қишлоқ маҳаллаларидан оқиб ўтадиган катта-ю кичик ариқлардаги сув шаффоф рангини бир хунук сариқ ё қора тусга ўзгартира бошлади. Сабаби, турли чиқиндилар ташланавериб шу ҳолга тушди. Ҳатто бугун баъзи ариқлар ичига чиқиндилар тўлиб, таъбингизни роса хира қилади.
Бошқа туман, шаҳар ва қўшни вилоятлардаги танишларимнинг гапига қараганда бу ҳол уларда ҳам учрайди. Шаҳарлардаку магазин, ошхона ва ҳатто айрим муассасалардан чиққан ахлатларни ариққа ташлаш одатга айланмоқда. Бунақада яқин келажакда оқар сувларни лойқа, бўтанага айлантириб бўламиз. Кунимиз зах, на ичиш, на ювиниш, на суғоришга ярамайдиган ер ости сувлари, кун сайин захиралари камаяётган ичиш учун яроқли водопровод сувларига қолади.
Оби ҳаётни ифлослантириш яна қишлоқларимизу шаҳарлардаги ҳовли уйлар жойлашган ерларда эрта тонгдан бошланади. Бунда баъзи ёш келинлар хас-хашак, қоғоз парчалари, чанг-ғуборни қўшиб тўғри ариққа супуриб юборишади. Идиш-товоқ, кийим-кечаклар шу оқар сувда ювилиб, кўпигу чой шамалари ҳам шу ерга оқизилади. Ҳатто молларнинг гўнгини ҳам ариққа ташлаётганлар бор. Бу ишлар оқибатида энди ўзимиз шу ариқдан сув ичиш у ёқда турсин, ҳатто қўлимизни чайишга ҳам ижирғанадиган бўлиб қолдик. 80-90 ёшлардаги отахонлар бундан 60-70 йиллар муқаддам бутун вилоятимиз, Фарғона ҳамда Қўқон, қолаверса ўзимизнинг Яйпан шаҳарларидаги ариқлар суви ҳам тўлиб-тошиб, тиниқ-мусаффо оққани, кенг далалари бор қишлоқларимизда бирорта обрўли одам маҳалла аҳли томонидан мироб қилиб қўйилганини гапириб қолишади. Ўшанда ота-боболаримиз шу зилол сувга нон оқизиб ейишар, сувидан ҳовучлаб ичганча сира тўйишмас экан. Ҳа, илгарилари бу ариқлар бўйида бирор хас-хашак учрамаганини нуронийларимизнинг суҳбатларидан эшитиб қоламиз. Уларнинг ота-оналари «Сувни хор қилсанг, унга зор бўласан, сувга тупурмагин – ахлатга ботасан!» деган гапларни айтишар экан.
Яна бир салбий жиҳати – ажриқлар, хас-хашаклар, ахлату чиқиндиларнинг ариқларга оқизилаётгани боис улар қувурларни тўлдиряпти. Оқибатда, аҳоли тез-тез сувни пасайтиришга, ариқларни чопиш ва қувурларни чиқиндилардан тозалашга мажбур бўляпти. Сасиган сувни пашша босиб, турли касалликлар ҳам тарқалиши мумкин. Бундай салбий ҳолатларни кўриб, «эҳ, аттанг!» дейсан киши. Афсус, зилол сувлар ҳозир ҳаттоки адашмасам вилоятимиздаги энг баҳаво, 15-20 йиллар илгари ҳам оқар сувлари жуда тозалиги билан машҳур бўлган Фарғона тумани маркази Водил шаҳарчасида (Шоҳимардондан оқиб келувчи Оқсув ва Кўксув сойларининг биринчи ўзани шу шаҳарчада) ҳам йўқ. Эндиликда тиниқ, зилол сувлар Оқсув ва Кўксувлар бошланувчи Ёрдон ва Шоҳимардон қишлоқларидагина бор!
Хуллас, оддийгина эътиборсизлик, чиқинди ташлаш маданиятининг пастлиги кўплаб муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўляпти. Агар ўша ариқлар тоза бўлганида, қувурларни тозалаш учун вақт ва сарф-харажатлар ҳам кетмасди.
Бунинг учун аввало сувни ифлослантираётганларни қаттиқ жазолаш керак. Шу мақсадда партиямизнинг Ўзбекистон туман кенгаши раиси Нигорахон Камолиддинова туман Ичимлик сув таъминоти бўлими вакиллари ва партиямиз фаоллари биргаликда жамоатчилик назорати тадбирларини ўтказиш режасини белгилаб олишди. Партиямизнинг фаол аъзоларидан бири, Қўқон шаҳар Сўх-Оқтепа ирригация бўлими раҳбари Илҳомжон Ҳошимов эса «Оби ҳаётни эъзозланг!» номли тарғибот материали тайёрлаб, туманимиздаги барча ташкилот, корхона ва МФЙларга тарқатиш ҳаракатида. Шунингдек, аҳоли ҳамда ёш авлодга сувни ифлослантириш нақадар аянчли оқибатларга олиб келишини тушунтириш, қолаверса, янги боғ-роғ, «Яшил макон»лар яратиш зарурияти ҳақида туманимиз бўйлаб ҳамма жойда тарғиботни бошлаганмиз. Бу саъй-ҳаракатлар самарасини бераётгани ҳар бир мактаб-боғчалар олдидаги ариқларни тозалаш, камида 20-30 тупдан дарахт ниҳоллари экиш учун жой ҳозирлашга киришилганида кўринаётир.
Демак, бугунги куннинг энг долзарб муаммоларидан бири бўлган ариқларнинг ифлосланиши муаммосига чек қўйиш ўзимизнинг қўлимизда. Президентимиз томонидан 2025 йил – Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили деб эълон қилингани ҳам бизни шундай савобли ишларни бошлаш, лоқайд бўлмаслик ва керак бўлса ташаббус кўрсатишга шаҳдлантириши керак. Ахир, Ўзбекистон Экологик партияси деган чиройли номга, ҳозирда мамлакатимизда катта нуфуз, обрў-эътиборга эга бўлган партиянинг аъзоларимиз. Фаол бўлайлик! Қани, ишга киришайлик ва оби-ҳаёт ҳавзаларини тозалайлик. Уни келажак авлодга соф ҳолатда етказишимиз шарт!
Ҳилолахон ДЕҲҚОНОВА,
Ўзбекистон туманидаги 18-ДМТТ
директори,
ЎЭП туман кенгаши депутати
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилБоғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.
БатафсилБаъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.
Батафсил