Давр нафаси      Бош саҳифа

Давлат дастури лойиҳасига жамоатчиликнинг 100 дан зиёд таклифлари киритилди

Бугун дунёда иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатлари яққол сезилмоқда. Буни олдиндан кўра билиб, мамлакатимизда экологик тоза иқтисодиётга ўтилмоқда. Мамлакатимизда 2025 йил – Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили, деб эълон қилингани айни вақтида қабул қилинган қарор бўлди, дейиш мумкин.

Давлат дастури лойиҳасига жамоатчиликнинг  100 дан зиёд  таклифлари киритилди

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев томонидан «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт» йили давлат дастури лойиҳаси юзасидан ўтказилган йиғилишда ҳам бу алоҳида қайд этилди.

Охирги уч йилда жойларда 3,5 гигаваттли 16 та йирик қуёш ва шамол электр станциялари ишга туширилди, 35 та кичик ГЭС қурилди. Саноатда «яшил энергия» сертификати тизими жорий қилинди. Қуёш панеллари ўрнатган хонадонлар 60 мингдан ошди. «Яшил макон» дастури доирасида дарахтлар экилиб, боғлар яратилаяпти. Сувдан тежаб-тергаб фойдаланиляпти.

«Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт» йили давлат дастури лойиҳаси бир ой давомида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилди. У билан 11 миллион фуқаро танишиб, 100 дан зиёд таклифлар танлаб олинди. БМТнинг тармоқлари ва бошқа ваколатхоналар ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.

Давлат дастуридаги энг катта йўналиш­лардан бири энергетикадир.

Сўнгги йиллардаги жадаллик туфайли мамлакатимизнинг жами қувватларида яшил энергия улуши 16 фоизга етди. Бу йил уни 26 фоизга чиқариш режалаштирилган. Бунинг учун яна 3,5 гигаваттли 16 та йирик қуёш ва шамол станцияcи, 160 мегаваттли 5 та йирик ГЭС ва 1,8 гигаваттли энергия сақлаш қувватлари ишга туширилади.

Давлатимиз раҳбари бунга қўшимча яна 1 гигаватт қувватли лойиҳаларни шакллантириш бўйича кўрсатма берди.

 

Давлат корхоналари, саноат ва хизмат кўрсатиш мажмуалари ҳамда хонадонларда қуёш панеллари ўрнатишни рағбатлантириш давом эттирилади. Бунга

2 триллион сўм кредит ажратилади.

 

Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги 19-мактаб тажрибаси асосида боғча, мактаб ва шифохоналарда иссиқлик насосини жорий қилиш оммалаштирилади.

«Яшил иқтисодиёт» бу нафақат тоза энергетикани ривожлантириш, балки тармоқларда энергия самарадорлигини ошириш ҳамдир.

Бу йил камида 6 фоиз иқтисодий ўсиш суръатини сақлаб қолиб, ялпи ички маҳсулотни 125 миллиард доллардан ошириш мақсад қилинган. Бунга эришишда омилкорлик ва тежамкорлик жуда муҳим.

Шу боис Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазирига энергия самарадорлиги ҳисобига харажатларни 15-20 фоизгача қисқартириш ва қўшилган қийматни кўпайтириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Давлатимиз раҳбари ресурс тежамкор иқтисодиёт моделига ўтиш вақти келганини таъкидлади.

Мисол учун, электротехника, автомобилсозлик, фармацевтика ва озиқ-овқат саноатида 1 тонна энергия сарфига тўғри келадиган қўшилган қиймат кимё, қурилиш материаллари, тўқимачилик тармоғидагидан 15-20 баробар юқори.

Юқоридаги соҳаларда ҳам ресурсларни тежаш, кам энергия сарфлаб, кўп қўшилган қиймат олаётган тармоқларни ривожлантириш вазифаси қўйилди. Энергия истеъмоли юқори бўлган 400 та йирик саноат корхонаси энергия аудитдан ўтказилиб, тежамкор технологиялар жорий қилиниши белгиланди.

Яқин келажакда ривожланган давлатлар фақат «яшил технология» асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни олади. Шу боис ҳозирдан бунга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу йил ишлаб чиқариш ва инфратузилма лойиҳаларининг 15 фоизи, 2027 йилдан 30 фоизи, 2030 йилдан 55 фоизи «яшил» бўлади. Кам углеродли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Жаҳон банки ва бошқа ташкилотлардан 300 миллион доллар ресурс жалб қилинади.

Энергетика мажмуаларини барпо этишда 4 миллиард долларлик ускуна ва бутловчи қисмлар маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилади. Бу орқали йирик лойиҳаларда «яшил компонент» улуши 25 фоиздан 31 фоизга етади.

«Яшил макон» дастури доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт экилмоқда. Ўтган 3 йилда 698 та боғ ва 316 та жамоат парки ташкил этилди. Орол денгизининг қуриган тубида қарийб 2 миллион гектарли бутазор барпо этилди.

Буни давом эттирган ҳолда, бу йил кўчатчиликка ихтисослашган 18 та ўрмон хўжалиги ташкил қилинади. Уларда «илм – лойиҳа – амалиёт» тамойили асосида генетик селекция ишлари кучайтирилиб, уруғчилик лабораториялари, интенсив тажриба участкалари ва «оналик» плантациялари йўлга қўйилади.

Ушбу хўжаликларда жорий йилда 123 миллион туп кўчат тайёрланади. «Яшил олам» платформаси ишга туширилиб, уларни онлайн сотиб олиш йўлга қўйилади.

Ҳудудида дарахт эккан, ишлаб чиқаришда экологик тоза ускуна ва материаллардан фойдаланганларга «яшил тадбиркор» мақоми берилади. Бу тадбиркорлар рейтингида ҳам инобатга олинади. Уларга ташқи бозорларга чиқиши учун «яшил сертификат» олиш, бозор топишда ҳар томонлама ёрдам берилади.




Ўхшаш мақолалар

Яшил келажак  ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

Яшил келажак ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

🕔09:08, 08.09.2025 ✔14

Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигини кенг нишонлаяпмиз. Ўтган даврда, айниқса, сўнгги саккиз йилда бошланган ислоҳотлар ва уларнинг дастлабки натижаларини табиатнинг «регенерация» ҳодисасига менгзаш мумкин. Жамиятнинг барча соҳа ва қисмларигача қамраб олган бу янгиланишларга таъсир кўрсатган ана шу «куч» – Президент Шавкат Мирзиёев!

Батафсил
Ўзбекистон ШҲТда  «яшил» оламни яратмоқда

Ўзбекистон ШҲТда «яшил» оламни яратмоқда

🕔09:07, 08.09.2025 ✔14

Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси нафақат минтақа, балки бутун Евроосиё макони учун стратегик аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
«Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади –  инсонга эътибор»

«Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади – инсонга эътибор»

🕔17:43, 29.08.2025 ✔39

Истиқлол ҳар бир ватандошимизнинг нурли тақдири, фаровон ҳаёти ва баркамол келажагини таъмин этаётганига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунинг ортида тўғри танланган ва йўлга қўйилган сиёсий ирода ҳамда фидокорона меҳнатлар турибди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил келажак  ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

    Яшил келажак ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

    Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигини кенг нишонлаяпмиз. Ўтган даврда, айниқса, сўнгги саккиз йилда бошланган ислоҳотлар ва уларнинг дастлабки натижаларини табиатнинг «регенерация» ҳодисасига менгзаш мумкин. Жамиятнинг барча соҳа ва қисмларигача қамраб олган бу янгиланишларга таъсир кўрсатган ана шу «куч» – Президент Шавкат Мирзиёев!

    ✔ 14    🕔 09:08, 08.09.2025
  • Ўзбекистон ШҲТда  «яшил» оламни яратмоқда

    Ўзбекистон ШҲТда «яшил» оламни яратмоқда

    Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси нафақат минтақа, балки бутун Евроосиё макони учун стратегик аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 14    🕔 09:07, 08.09.2025
  • «Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади –  инсонга эътибор»

    «Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади – инсонга эътибор»

    Истиқлол ҳар бир ватандошимизнинг нурли тақдири, фаровон ҳаёти ва баркамол келажагини таъмин этаётганига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунинг ортида тўғри танланган ва йўлга қўйилган сиёсий ирода ҳамда фидокорона меҳнатлар турибди.

    ✔ 39    🕔 17:43, 29.08.2025
  • Парламент қонунларнинг  қатъий ижросини ҳам сўрайди

    Парламент қонунларнинг қатъий ижросини ҳам сўрайди

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қуйи палата минбарида мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги учун муҳим бўлган бир қатор масалалар кўтарилди.

    ✔ 59    🕔 09:19, 25.08.2025
  • Самарали парламент назорати ва халқ  билан очиқ  мулоқот

    Самарали парламент назорати ва халқ билан очиқ мулоқот

    Она табиатни, атроф-муҳитни асраб-авайлаш барчамизнинг асосий бурчимиз. Экологик муҳит бузилса, нафақат инсонга, балки ер, сув, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсига зарар етиб ифлосланади, зарарланади.

    ✔ 61    🕔 09:19, 25.08.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар