Давлат корхонлари, саноат ва хизмат кўрсатиш мажмуалари ҳамда аҳоли хонадонларида қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантиришни давом эттиришимиз, янги қурилаётган массивларни «яшил» энергетика тизимига уланишини таъминлашимиз керак. Энергия самарадорлигини ошириб, йўқотишларни 14 фоиздан 8-9 фоизга тушириш, саноатда ресурс тежамкор моделга ўтишимиз зарур.
Ривожланган давлатлар фақат «яшил технология» асосида ишлаб чиқилган маҳсулотларни олишга ўтади.
Шу боис, биз ва бизнинг кўп минг сонли партиядошларимиз табиий газдан «яшил» электр энергиясига босқичма-босқич ўтиш, энергия тежамкор ва табиатга безарар яшил технологияларни жорий қилиш борасидаги ислоҳотларни ўта муҳим деб ҳисоблайди ва уларни амалга оширишда фаол иштирок этади.
Партиямиз аҳолимизни, тадбиркорлик субъектларини яшил ва мусаффо табиатимиз учун бирлашиб, мамлакатимизда яшил энергетикани кенг жорий қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол бўлишга чақиради.
Ўзбекистон Экологик партияси
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔115
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔113
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔109
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил