Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилАкмалжоннинг дадаси дам олиш куни қишлоқда яшайдиган ўртоғиникига бормоқчи бўлди. Йўл олис бўлгани учун ҳамроҳ бўлади, дея ўғлини ўзи билан бирга олди. Беш ёшли Акмалжон узоқ йўлга, бунинг устига қишлоққа илк марта бораётгани учунми, машина ойнасидан кенг далаларга ҳавас билан қараб кетарди.
– Вуй, бунча чиройли ҳаммаёқ! Дарахтларнинг кўплигини! Катта ариқ ҳам бор экан. Ёзда қишлоқ болаларига мазза бўлса керак. Ҳар куни ариқда чўмилади.
Кейин кўзи нимагадир тушди шекилли, бирдан бақириб юборди:
– Дада, симёғоч устидаги лайлакларни қаранг! Эҳ-ҳа, улар бунча кўп. Ҳар битта симёғоч устида бор экан.
Акмалжон машинадан чиқиб кетгудай бўлиб, қўли билан дадасига лайлакларни кўрсатар, ҳайратини яшира олмасди.
Дадаси машинани секинлатди.
– Бу ерда лайлаклар жуда кўп. Истасанг, бироз томоша қиламиз.
– Майли, тўхтанг, узоқдан бўлса ҳам озгина томоша қилайлик!
Акмалжон машинадан тушиб, кўлини пешонасига соябон қилганча даланинг қоқ ўртасидаги қатор симёғочларга тикилди. Шу пайт даладан икки киши қўлида кетмон тутганча чиқиб келди. Дадаси уларга салом берди. Акмалжон уларнинг ортидан қараб қоларкан, кўнглидан ўтганни яшира олмади.
– Дада, лайлаклар далада ишлагани келган одамлардан қўрқмайдими? – дея савол қотди.
– Йўқ, қўрқмайди, чунки одамлар уларга озор бермайди-да.
– Дада, нега лайлаклар симёғоч устига ин қуришган? Ўша уйини дарахтларга қурса бўлмайдими? Ёмғир ёққанда қаерга бекинади? Жазирамада нима қилишади? – саволларни тизиб ташлади ўғил.
– Лайлаклар тинч, осойишта жойни хуш кўришади. Уларнинг озуқаси қурбақа, балиқ, калтакесак, сичқонлар бўлгани учун сувга, далаларга яқин жойларга ин қуришади. Уянинг оғирлиги 250 килограмгача бўлади. Бундай оғирликни ёш дарахтларнинг шохлари кўтара олмайди. Қушлар – дарахтларнинг дўсти, шунинг учун уларни авайлайди. Қолаверса, жазирама иссиқ лайлакларнинг жон-у дили, – дея эринмасдан тушинтирди отаси.
– Демак, лайлаклар дарахтларни авайлагани учун ҳам симёғочларга ин қуришар экан-да?
Акмалжон ишонқирамай кўзларини катта-катта очди. Дадаси серсавол, қизиқувчан ўғлининг гапига кулиб жавоб берди:
– Шундай, ўғлим, авайлайди. Аслида нафақат қушлар, балки биз ҳам табиатни асраб-авайлашимиз, дўст бўлишимиз зарур. Дарахт экиб, табиатни кўкаламзорлаштиришга ўз ҳиссамизни қўшиш барчамизнинг бурчимиз ҳисобланади.
Акмалжон дадасининг жавобидан ўйланиб қолди. Кейин секин гапида давом этди:
– Унда ўртоғим Отамурод табиатнинг дўсти эмас экан-да.
– Бу нима деганинг?
– У билан ўйнагани чиқсак, доим дарахтларга осилади, тош отиб шохларини синдиради. Қишлоқдан қайтгач, Отамуродга табиатнинг дўстлари ҳақида айтиб бераман.
Эртаси куни Акмалжон қишлоқда кўрганларини ўртоғига тўлқинланиб сўзлаб берди. Отамурод лайлаклар ҳақида қизиқиб тинглар экан, ўз қилмишидан уялди. Сўнг Акмалжоннинг қўлини маҳкам сиқиб:
– Сўз бераман, энди ҳечам дарахтларга осилмайман, шохларини синдирмайман. Бугундан бошлаб табиатга чин дўст бўламан, – деди.
Муҳайё ЎРОҚОВА,
Бекобод туманидаги 2-умумий
ўрта таълим мактаби ўқитувчиси
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилБоғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.
БатафсилБаъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.
Батафсил