Бир йили султон Ҳусайн қишни Марв шаҳрида ўтказган экан. Шунда Алишер Навоий ҳам султон ва бошқа аъёнлар билан бирга ўша жойда қолган.
Алишер Навоийнинг замондоши ва шогирди Ғиёсиддин Хондамирнинг маълумот беришича, шу сафарда Ҳазрат Навоийнинг мислсиз шафқатларидан далолат берувчи бир ҳодиса бўлган.
Бир сайроқи қуш Навоийнинг чодирига эмин-эркин кириб юрган. Ҳеч ким унга халақит бермагани учун у ерда уя ясаб, тухум ҳам қўйган.
Қиш тугаб, баҳорнинг иссиқ кунлари бошланганда ҳамма пойтахт (Ҳирот)га отланган. Аммо чодирга уя қурган қушнинг тухумлари очилмаган эди. Бу ҳолда чодирни йиғиш албатта тухумларга зиён етказар, қушни ҳам безовта қиларди.
Навоийнинг зотий шафқат ва табиий марҳамати шуни тақозо қилдики, қуш тухум очиб, болаларини учирма қилгунича чодир жойидан қимирлатилмай, шу ерда қолдириладиган бўлди. Мулозимлардан бири –Хожа Ҳасан Бахтиёрга у чодирни муҳофаза қилиб туриш ва қуш болаларини учирма қилганидан кейин хизмат ҳақи учун чодирни ўзи билан олиб кетиш вазифаси топширилди. Топшириққа мувофиқ жонивор болаларини катта қилиб олиб кетгунича мулозим уларга кўз-қулоқ бўлиб турди. Қуш полапонларини учирма қилганидан кейингина чодирни олиб ўз манзилига қайтди.
Аллоҳ яратган биргина жонзот учун қайғуриб, уни имкон қадар авайлашга ҳаракат қилган боболаримиз ҳаёти, хулқлари бугун ҳам ҳар биримиз учун ўзига хос сабоқ бўлмоғи зарур.
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔40
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔97
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил