Экоолам      Бош саҳифа

«Майданак» салоҳиятига тушаётган соя

«Сомон йўли» галактикасининг ўзида 200 миллиард юлдуз бор. Қуёш – саноқсиз юлдузлардан биттаси ва у бизга энг яқини ҳисоб­ланади.

«Майданак»  салоҳиятига  тушаётган  соя

Қуёш нури ёруғлик тезлиги билан 8 дақиқада, яъни аслиятини йўқотмасдан бизгача етиб келади. Юлдузлар қуруқ, буғ кам бўлган ҳудудларни яхши кўради. Юртимизда даштли ҳудудлар кўп. Даштли жойларда сув буғлари кам бўлгани учун юлдузларнинг нурлари бизга ўзгармасдан етиб келади...

Ўзбекистондаги битта ҳудуд юлдузлар ҳақидаги мана шундай қимматли маълумотларни олиш, уларни кузатиш учун дунёдаги энг қулай саноқли масканлардан бири эканини биласизми? Бу – Қашқадарё вилоятидаги Майданак қишлоғи ҳисобланади. Бу ердаги «Майданак» обсерваториясининг астроиқлими дунёдаги энг яхши астроиқлим бўлиб, юлдузлар худди қўлга қўнгандек яққол кўринади.

Мисол учун, Европага бориб денгиз бўйига чиқиб, осмонга қарасангиз бир дона ҳам юлдузни кўрмайсиз. Чунки сув парлангач, у ерда булутлар пайдо бўлиб, юлдузларни тўсади. Биздаги атмосфера қатлами «Майданак» обсерваториясида юлдуздан келган суратни бузмасликка ҳаракат қилади. Шу сабабли бизда юлдузларнинг энг тиниқ сурати пайдо бўлади.

 

Обсерватория учун ер юзидаги энг яхши жой

Астроиқлим билан шуғулланувчи олимлар фикрига кўра, телескопни ўрнатишда обсерваториялар учун жойни тўғри танлаш жуда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Чунки осмон ёриткичлари (юлдузлар, кометалар, астероидлар, Ой, планеталар ва галактикалар) тасвирининг сифати яхши бўлиши ўрганишда асосий масала ҳисобланади.

Астроиқлимни ўрганишда бошида кузатишнинг тахминий натижалари яхши бўлиши, бироқ обсерватория қурилиши тугагандан кейин олинган натижалар ёмон бўлиши ҳам мумкин. Масалан, Шимолий Кавказдаги Зеленчук туманида ўрнатилган кузгусининг диаметри 6 метрдан ортиқ БТА телескопи параболоид айланиш шаклига эга. У денгиз сатҳидан 2070 метр баландликда жойлашган. Кўзгусининг ғилофидан ташқари соф оғирлиги 42 тонна бўлиб, 1975 йил 30 декабрда ишга туширилган. Умумий массаси 850 тонна бўлган ушбу қурилма яқин йилларгача дунёдаги энг йирик телескоп ҳисобланган.

Аммо 1975 йилдан бош­лаб олиб борилган илмий тадқиқот ишларининг жуда кўп қисми самарасиз якунланган. Бундан хулоса шуки, жуда қиммат турадиган бу астрономик иншоот жойнинг астроиқлими чуқур ўрганилмай туриб қурилгани боис кўзланган аниқ илмий натижага эришилмади. Боз устига Шимолий Кавказда атмосфера шароити муаммо ҳисобланади. Шундай катта ва қиммат обсерватория мажмуасини қуришдан олдин БТА жойлашган жой Кавказ тоғининг баланд чўққисидаги шамол йўналишига айнан тўғри келиб қолган. Бу эса астрономик кузатиш ишлари самарадорлигини камайтиради ва илмий қийматини пасайтиради.

Телескопнинг кўриш соҳасида атмосферанинг уйирмалиги ва турбулентлиги кабилар тасвир ҳолатини бузиб, хатолик даражасини ошириб юборади. Телескоп гумбазининг ичини қўшимча совитиш учун жуда кўп электр энергияси сарф бўлади. Кузатувчиларнинг телескоп олдига бориши кузатиш натижаларига зарар келтиради.

Телескопнинг ўрнатилишида эффектив вариант телескоп ўрнатилган гумбаз ер сиртидан камида 20 метрга яқин баландликда бўлишини тақозо этади. Умуман, обсерватория денгиз сатҳидан 2-3 минг метр баландликда, алоҳида ажратилган тоғ чўққисида қурилиши лозим.

Ўзбекистон Фанлар академиясига қарашли Тошкент Астрономия институтининг «Ўзгарувчан юлдузлар» бўлимида (бўлим бошлиғи В.С.Шевченко) астроиқлимни ўрганиш бўйича доимий ҳаракатдаги экспедиция 1970 йилдан бошлаб ишлай бошлади. Шу йилнинг ўзида баланд тоғда «Майданак» экспедицияси ташкил этилди. Биринчи навбатда, Ўзбекистон тарихида ўзига хос объектлар баланд тоғ тизмалари астроиқлимини ўрганиш ғояси илгари сурилди. Майданак тоғи чўққисидаги бошланғич кузатувлар шуни кўрсатдики, бу ердаги астроиқлимда тасвирнинг сифати кутилгандан ҳам юқори чиққан.

Ўзбекистон, Россия ва АҚШ олимлари космик тадқиқот бўйича узоқ йиллар давомида Майданак астроиқлимини чуқур ўрганиб шундай хулосага келишганки, Майданак космик объект (сунъий йўлдошлар)ларни кузатиш ҳамда ҳарбий-космик кучларнинг алоҳида ўлчов комплекси (ИК «М») учун ер юзида ягона, энг яхши жой ҳисобланади. Бир йилда 200 кундан ортиқ тиниқ тунги осмон атмосфераси ниҳоятда мусаффолиги, ёқимли экологик шароити билан бу жой космик кузатиш ишларини олиб бориш учун энг қулай объект деб топилган.

 

Астроиқлим дегани нима?

Астроиқлим деганда жой ва иқлимнинг астрономик кузатишларга таъсири тушунилади. Бирор жойнинг астроиқлимини ўрганишда телескопик кузатишлар олиб бориб, кечалари юлдузнинг милтиллаши, осмоннинг тиниқлиги ва ёритилиши, кундуз кунлари эса қуёш диски четининг ёки қуёш доғининг тебраниш даражаси аниқланади. Ўзбекистонда Тошкент, Чимён, Китоб, Тахтақорача, Навгарзон ва Фарғона водийсидаги бир қанча жойларнинг астроиқлими ўрганилган.

Майданакнинг денгиз сатҳидан 2753 метрли чўққида жойлашгани, атроф горизонти катта очиқлиги, атмосферанинг юқори даражада тиниқлиги, табиий ва экологик мусаффолиги астроиқлим учун муҳим ҳисобланади. Булут билан қопланиш даражаси, шамол ва температура режими, атмосфера босими ва нисбий намлик каби метеорологик элементлар Майданак учун алоҳида аҳамият касб этиб, дунё олимлари томонидан тан олинган.

Бу ерда ҳаво ҳароратининг кеча ва кундуз оралиғидаги фарқи 33-34 градусдан ошмайди. Бу муҳим фактор бўлиб, 50-60 тоннали телескоп деформацияланмаслиги учун бир хил ҳароратни талаб қилади. Агарда телескоп Майданак тоғига эмас, паст текисликка ўрнатилса, у жуда арзонга тушади. Лекин паст текисликда ҳаво ҳарорати ёзда 40 градусдан ортиқ, кечаси атиги 10 градусга тушиши мумкин. Бундай ҳолатда телескопдан олинган тасвир илмий аҳамиятини деярли йўқотади. Атмосферадаги сув, чанг, ҳаво тасвирни хиралаштиради. Бошқача айтганда, бир хил таркибли бўлмаган атмосферада ёруғлик нурлари ўзининг йўналишини ўзгартиради. Натижада тасвир аниқлиги ва тиниқлигига путур етади.

Жаҳон миқёсидаги йирик обсерватория олимлари Майданак иқлимини қайта-қайта ўрганиб, мўъжизакор жой эканлигига ишонч ҳосил қилишган.

 

Дам олиш маскани жойини танлашда адашмайлик

«Майданак» обсерваторияси халқаро даражага кўтарилган бир пайтда унинг самарали ишлашига тўсиқ бўладиган омиллар тобора кўпайиб бормоқда.

Аввало, обсерватория атрофи тим қоронғи бўлиши керак. Бундан 15-20 йил олдин машинада юриб, ҳаммага овоза қилиб, «Майданак» атрофидаги хонадонларнинг ҳовли ва айвонларидаги чироқлар ўчиртириларди. Бизга маълумки, ҳозир ҳам тўлин ой пайтлари кузатиш ишлари вақтинча тўхтатилади. Ҳозирги кунда обсерваториянинг ён бағрида жойлашган хусусий дам олиш зоналарининг кечаси билан ўчирилмайдиган чироқлари астрономик кузатиш ишларига жиддий халақит бермоқда.

Иккинчидан, «Майданак» обсерваторияси атрофида маиший объектлар ва ортиқча тураргоҳ жойлар қурилиши, унинг юқори аниқлик билан ишлашига ва экотизимига тузатиб бўлмас даражада салбий таъсир қилади. Бундай астроиқлимга эга жойнинг табиатини асраш ва шу ҳолича келажак авлодга етказиш учун бугун бир қатор вазифаларни амалга ошириш талаб этилади.

«Майданак» обсерваторияси атрофидаги экотизимни ва астрономлар саломатлигини асраш мақсадида ҳозирги кунда робот кузатувчилар, яъни онлайн кузатиш дастурлари босқичма-босқич жорий қилинмоқда. Ушбу йўналишдаги ишларни кенгайтириш, умуман, обсерватория ҳудуди иқлим шаротига таъсир кўрсатадиган ҳар битта фаолият учун астроном олимлар, экологларнинг хулосаси албатта олиниши мақсадга мувофиқдир.

Ҳозир космик  объект (сунъий йўлдошлар)ларни кузатиш бўйича ҳарбий космик кучларининг телескоп­лари олдида экотуризм ва дам олиш санаторийсини қуриш учун пойдевор ғишти қўйилган. Бу ақлга сиғмайдиган иш.

Бу фикрни асослантирадиган айрим аргумент ва далилларни келтириб ўтамиз.

Астроиқлимни ўрганишда Майданакка чиқиш йўли қурилгунча вертолётда 22 дақиқада Майданак чўққисига чиқилар эди. Кичкина вагон уйчада «кинодвижок» ёқиб олимлар кун ўтказарди. Қанча ҳаракат қилмайлик, ички ёнув двигателли генераторда бензин тўлиқ ёнмай, қора тутун  чиқарарди. Кейин эътибор берсак, бу атрофга келадиган катта юк машиналаридан ҳам қуюқ қора тутун чиқади. Бунинг сабабларини ўрганиб, шуни аниқладикки, ички ёнув двигателларининг нормал ишлаши учун денгиз сатҳидан минг метргача бўлиши лозим экан. Майданак эса денгиз сатҳидан 2752 метр баландликда жойлашган ва кислороднинг сийрак ва атмосфера босими 530 мм. симоб устуни атрофида бўлади. Яна ажабланарлиси шуки, сув 90 градусга бормай қайнай бошлайди. Майданакка кўтарилаётган машиналарнинг суви ҳам қизиб кетиб қайнашининг сабаби айнан нормал атмосфера босимининг йўқлигидир.

Бундай ноқулай табиий муҳит нормал шароитга мослашган барча тирик мавжудотга, ҳатто инсонга ҳам салбий таъсир қилмай қолмайди албатта. Бу ерда астрономик кузатиш олиб бораётган кишилар учун доимий равишда тиббий хизмат ва қўшимча моддий таъминот жорий этилгани ҳам шундан. Бу ҳудудда ҳаёт кечириш жуда оғир.

Айтиш мумкинки, бундай баландликда астроиқлим яхши бўлиши мумкин. Аммо инсонлар учун соғломлаштириш ва дам олиш масканларини қуриш ҳеч қандай фойда бермайди. Аксинча, зарар келтириш эҳтимоли бор. Қолаверса, бу тоғ чўққисида дам олиш зонаси қурилса, ундаги чироқлар телескопдаги кузатишларга зарар келтириши ва экотизимни издан чиқариши мумкин.

Майданак тоғида ички ва ташқи туризмни ривож­лантириш учун мос жойлар мавжуд бўлиб, улардан бири Чит қишлоғи ҳисобланади. Денгиз сатҳидан баландлиги айнан дам олиш масканларини қуриш учун мос келади. Бундан ташқари, Бештерак сойи ва Мингчуқур метеорология станцияси атрофи ҳам тўғри келади.

Бизга маълумки, инсон саломатлиги учун тоза сув, мусаффо ҳаво, умуман, экологик тоза муҳит асосий омил ҳисобланади. Айниқса, Майданакдаги арчазорлар инсон саломатлиги учун айни муддао. Майданакка кўтарилаверишда чуқур сой ичида Чит деган қишлоқ бўлиб, унда 41 та хўжалик мавжуд. Бу сойдаги экологик тоза муҳит машҳур Зомин (денгиз сатҳидан баландлиги 2000 метр) санаторийсиникига ўхшашдир. Чит қишлоғидан 2-3 км пастроқда Бештерак деган шифобахш сув чиқадиган чашма бор (денгиз сатҳидан баландлиги 2000 метр). Бу масканга ҳар йили ёзда уч-тўрт ой давомида юртдошларимиз ташриф буюриб, дардларига шифо топмоқдалар. Булоқ сувининг лаборатория таҳлилларида шифобахшлиги ўрганилган. Айнан шу жойда санаторий қурилса, нур устига нур бўлади бизнингча.

 

Болта Кежаев,

педагогика фанлари номзоди, доцент,

Шуҳрат Мурадов,

техника фанлари доктори, профессор,

ЎЭП Марказий Кенгаши аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Юксак экологик  маданият –  давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

Юксак экологик маданият – давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

🕔17:53, 16.04.2026 ✔14

Ҳозирги глобаллашув шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борган сари долзаб аҳамият касб этмоқда. Сўнгги ўн йилликларда табиий техноген ва антропоген омиллар таъсирида иқлим ўзгариши, ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчилик меъёрларининг ўзгариши юзага келмоқда.

Батафсил
«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

🕔15:51, 13.04.2026 ✔33

Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

Батафсил
Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

🕔15:43, 13.04.2026 ✔29

Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Юксак экологик  маданият –  давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Юксак экологик маданият – давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Ҳозирги глобаллашув шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борган сари долзаб аҳамият касб этмоқда. Сўнгги ўн йилликларда табиий техноген ва антропоген омиллар таъсирида иқлим ўзгариши, ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчилик меъёрларининг ўзгариши юзага келмоқда.

    ✔ 14    🕔 17:53, 16.04.2026
  • «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

    ✔ 33    🕔 15:51, 13.04.2026
  • Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

    Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

    Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

    ✔ 29    🕔 15:43, 13.04.2026
  • Яшил ҳудудлар –  шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Яшил ҳудудлар – шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Президентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.

    ✔ 28    🕔 15:41, 13.04.2026
  • «Салар» оқава сувларини тозалаш  экологик хавфсизми?

    «Салар» оқава сувларини тозалаш экологик хавфсизми?

    Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгашининг 2026 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, Сергели туманида жойлашган «Салар» оқава сувларни тозалаш иншоотида жамоатчилик назорати тадбири ўтказилди.

    ✔ 61    🕔 16:02, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар