Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилАтроф-муҳитни, она табиатни кўз қорачиғидай асраш қанчалик муҳимлиги тарихдан ҳам маълум. Инсонлар қадим замонлардан буён атроф-муҳит билан боғлиқ равишда, бир бутун занжир бўлиб яшашга интилиб келади.
Муайян ҳудудларда хилма-хил ҳайвонларни овлаш ва фойдали ўсимликларни териб олиш ман этила бошлагани тарихий манбаларда келтирилган. Фойдали ҳайвонларни кўплаб қириб юбориш ўлим жазосига сабаб бўлган. Бу – табиатни муҳофаза қилиш тарихининг бошланиши эди.
Қимматли ҳайвонлар, ов қилинадиган ва ейишга яроқли ёввойи ўсимликлар ўсадиган жойлар муқаддас деб эълон қилиниб, бу ерларда ов қилиш ва ўсимликларни териш ман этилган.
Табиат ва жамият ўртасидаги муносабатлар ривожида ўзаро узвий боғланган ва шартланган беш асосий босқич мавжуд. Бу муносабатлар ҳар бир босқичда ўзига хос тарзда кечган.
Биринчи босқичда энг қадимги аждодларимиз барча тирик жонзотлар каби табиий экотизимларда ўз экологик масканига эга бўлиб, одам ва табиатнинг бевосита бирлиги шароитида табиий муҳитга мослашган биологик тур сифатида ҳаёт кечирган.
Иккинчи босқич – тирикчилик учун егулик нарсалар йиғиб-териш, овчилик қилишдан деҳқончилик, чорвачилик хўжалигини юритишгача бўлган даврни ўз ичига олган.
Учинчи босқичда одам ҳайвонларни хонакилаштириш ва ўсимликларни маданийлаштириш орқали биологик ресурсларни ўзи ишлаб чиқариш ва кўпайтиришга киришган.
Тўртинчи босқичда саноат ишлаб чиқариши ва илмий-техника инқилоби туфайли табиатдан ҳаддан ташқари аёвсиз ва оммавий фойдаланиш жараёни бошланиб, экологик танглик – атроф-муҳитдаги баъзи унсурлар табиий экотизимларнинг меъёрида фаолият кўрсатишига хавф соладиган даражада бузилиши содир бўлган.
Бешинчи босқичда саноатлашган жамиятдан постиндустриал жамиятга экотизимларга антропоген таъсир ортиши билан ўтилган.
Мазкур босқичлар ҳақида мулоҳаза юритадиган бўлсак, шуни англаб етамизки, инсоният жамияти тараққий топгани сайин унинг табиатдан узоқлашиши, аёвсиз фойдаланиши, экологик муаммолар кучайиши ва унинг инсониятга салбий таъсири ортиб бораверган.
Энди биз шундай нуқтага етиб келдикки, агар табиатга, атроф-муҳитга муносабатимизни худди ибтидоий даврдагидек, одам ва табиатнинг бевосита бирлиги шароитига олиб келиб, табиий муҳит билан мослашган мувозанатни вужудга келтирмасак, бутун оламни эгаллайдиган энг катта ҳалокатга дучор бўлишимиз муқаррар.
Бевосита бирлик аввалгидай ибтидоий ҳолатга қайтиш, дегани эмас албатта. Бунга янада тараққий этиб, ривожланишни табиат билан узвий мутаносибликка уйғунлаштиришдан иборат хайрли бир хусусият, деб қарасак тўғрироқ бўлади.
Табиат муҳофазасида қўриқхона мавзуси алоҳида аҳамиятга эга. Чунки табиатни қўриқламасдан асраб бўлмайди. Агар тарихимизга назар ташласак, Марказий Осиёда қўриқхоналар қадим замонда ҳам мавжуд бўлган ва «қўриқ» деб аталган.
Бундан минг йиллар олдин Бухоро яқинида Шамсобод қўриқхонаси барпо этилгани ва атрофи баланд девор билан ўралиб, қўриқ ичида буғу, кийик, тулки, айиқ каби ёввойи ҳайвонлар яшагани ҳақида тарихчи Наршахий ёзиб қолдирган.
Бобур замонида Самарқанд яқинида бедана овланадиган «Бедана қўриғи» машҳур бўлган. Қирғизистон Олатоғи қўриқхонасида асосан қулон қўриқланган ва от билан қулон чатиштирилган.
Қўқон хони Худоёрхоннинг дарё, кўл бўйларида ва зах ерларда бир неча қўриғи бўлиб, уларда дарахтларни кесиш, ўтин тайёрлаш ва ов қилиш фақатгина маълум рухсат асосида амалга оширилган.
Ўтмишдаги алломаларимиз ҳам табиат ва унинг мувозанатини диққат марказида тутганлар. Ал-Хоразмий, Форобий, Беруний, Ибн Сино ва бошқалар ҳали экология фани дунёга келмаган даврларда табиат ва ундаги мувозанат, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, табиатни эъзозлаш ҳақида қимматли фикрлар айтишган.
Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий «Билгинки, дарёнинг кўзлари ёшланса, унинг бошига ғам, кулфат тушган бўлади», деб таъкидлаган. Буюк аллома сувларни ортиқча сарфлаш ҳозирги кундаги Орол фожиаси каби нохуш ҳодисаларни келтириб чиқаришини назарда тутган бўлса ажаб эмас.
Абу Наср Форобий одам аъзоларининг тузилиши ва унда келиб чиқадиган ўзгаришлар, яъни касалликлар, овқатланиш тартибининг бузилиши, касалликнинг олдини олиш чора-тадбирлари, шунингдек, табиий, сунъий танланишлар ҳақида қимматли маълумотлар қолдирган.
Марказий Осиё тарихига оид қадимий манба «Авесто»да ҳам она табиатни муҳофаза қилиш, асраб-авайлаш кераклиги, масалан, тупроқни тепмаслик, сувни ифлос қилмаслик, дарахтларни кесмаслик, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зиён етказмаслик лозимлиги қайд этилган. Унда борлиқнинг яхлитлиги ва бир бутунлиги, инсон ҳаётининг табиат билан уйғунлиги масаласи одамнинг руҳий оламига чамбарчас боғлиқ ҳолда кўрсатилган. Унда баён этилишича, ерни худди қизни севгандай севмоқ, унга яхши ва сара уруғлар сепмоқ, уни мўл-кўл ҳосил берувчи онага айлантирмоқ керак.
Аждодларимиз сувни муқаддас билиб, чашма ва булоқ, дарёларни асраб-авайлаганлар. Шу сабабли сув аждодларимиз томонидан оналар мисоли эъзозланган. Мисол учун, қадимда ҳовуз, қудуқ, ариқ сувларини ифлос қилишга қарши махсус кураш олиб борилган. Анҳор ва ариқ бўйларида мол боқиш, отларни боғлашга рухсат этилмаган. Қудуқ ва ҳовуз бўйларини ифлос қилганларга катта жарима солинган.
Шу ўринда кичкина бир мулоҳазани айтиб ўтсам. Тошкент вилоятидаги «Оқтош» дам олиш маскани ҳудуди яқинида тоғнинг тепасида жуда ҳам баҳаво, шифобахш жой бор. Нафас йўллари оғир касалланган беморлар шу жойга тонгдан олдин, тунги соат 3-4 ларда чиқиб, ҳавосидан нафас олишади ва қуёшнинг илк нурларидан шифо топишади.
Аммо бу масканга борганлар ўзлари шифо топа туриб, тоғ устида ўтирган жойларни, атрофни ифлос қилиб, ўзларидан бир дунё турли кераксиз қолдиқлар, чиқиндилар, бир марталик идишлар қолдириб кетаётгани жуда ачинарлидир. Лекин уларни ҳеч ким жазоламайди. Майли жазолашмасин, лекин тозаликни таъминласалар ахир ўзларига яхши-ку! Эртага яна қанча одам шифо излаб шу ерга келишади-ку! Очиғи, шу кетишда бўлса, бу жой ҳавосининг шифобахшлиги йўқолиб қолмасайди, деб қўрқаман.
Ҳа, табиатга муносабат, табиатга ҳурмат туйғуси, борлиқ оламнинг яхлитлиги ва бир бутунлиги, табиат ва инсон уйғунлиги, атроф-муҳитни авайлаб-асраш одамзотнинг асосий вазифаси экани, аждодларимиздан бизга ўтиб келаётган бебаҳо қадрият ҳисобланади. Тарихга мурожаат этсак, дунёда бирор бир диний таълимот ёки бирор бир аллома йўқки она заминни, тупроқни, атроф-муҳитни асрашга одамларни ундамаган, тозалик ва покликни улуғламаган бўлса.
Ота-боболаримиз ерга ишлов беришда сидқидилдан, ҳалоллик билан меҳнат қилишга алоҳида аҳамият беришган. Ҳамкорлик, ҳашар йўли билан ерларга ишлов бериш, ерларни тақсимлашда адолат билан иш тутиш, анҳор ва ариқ сувидан фойдаланиш, сувнинг исроф бўлишига йўл қўймаслик масаласига жиддий қарашган.
Ер, нон ва деҳқончиликка юксак ҳурмат ва эҳтиром Шарқ халқлари тасаввурида ҳамон сақланиб қолган. «Она замин», «Она Ватан» тушунчалари ҳамда ерда ётган нонни покиза жойга олиб қўйилиши бунинг исботидир.
Буни қарангки, бугунги кундаги «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси асосида биз интилаётган мақсад – табиатни яшилликка буркаш, экологик барқарорликни мустаҳкамлаш нияти аждодларимиз учун энг қадрли иш бўлган. Ота-боболаримиз яшилликни кўпайтириш, бундай масканларни асраш учун қатъий чоралар кўриб, астойдил ҳаракат қилганлар. Она заминнинг ҳар бир қаричи кўз қорачағидек асраб-авайланган.
Айрим кимсалар табиат ҳеч кимники эмас, у барчага баравар, унга зарар келтирилгани билан ҳеч ким жавобгар бўлмайди, деб жуда калта ўйлашади. Нотўғри тасаввур табиат бойликларига нисбатан фақат истеъмол манбаи сифатида қарашга олиб келади. Бундай муносабат эса табиатга ҳам, жамиятга ҳам зарар келтиради. Алломаларимиз ва ўтмиш мероси эса она табиатга нисбатан бу зараркунандаликка қарши иммунитетни кучайтиради.
Табиат – бебаҳо бойлик, у билан ҳаёт гўзал, турмуш фаровон. Табиати мусаффо, тоза жойда касалликка ўрин қолмайди. Табиатни асраш ҳар биримизга боғлиқ. Бунга ҳаммамиз баҳоли қудрат ҳисса қўшишимиз керак. Токи биздан кейин авлодларга ям-яшил далалару дарахтзорлар қолсин!
Бахтиёр МАҲМУДОВ,
Ўзбекистон Журналистлар
уюшмаси аъзоси
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилБоғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.
БатафсилБаъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.
Батафсил