Соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, уларни мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларнинг фаол ва бевосита иштирокчиси, жамиятнинг ҳақиқий таянчи ва суянчига айлантириш мамлакатимизнинг устувор ва стратегик вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.
Кейинги 7 йилда ёшлар сиёсати самарадорлигига оид жами юзга яқин қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди.
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2024 йилда бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи муҳокама қилинди.
Аввало ушбу масала Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида ҳам қизғин муҳокама этилди. Экопартия депутатлари партиянинг дастурий мақсадлари, сайловолди дастурида илгари сурилган ғоялари ва ўз электорати манфатларидан келиб чиққан ҳолда экологик хавфсизликка эришиш, қулай атроф-муҳитни яратиш ҳамда табиий ресурсларни сақлашга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Жумладан, давлат дастури ижроси доирасида 2024 йилда экологик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган изчил саъй-ҳаракатлар амалга оширилди. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирлари тизимли ва сифатли ташкил этилиб, республика бўйича 225,9 млн туп дарахт ва бута кўчатлари экилгани айтиб ўтилди. Шунингдек, Оролбўйи минтақаси ҳудудлари – Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро ва Хоразм вилоятларида 220 минг гектар майдонда «яшил қоплама»лар, ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилган. Чўлланиш ва қум кўчиши, сув ва тупроқ эрозияси олдини олиш ҳамда экологик муҳитни яхшилаш мақсадида 3 257,8 гектар майдонда ҳимоя ўрмонзорлари барпо қилинди.
Экопартия фракцияси аъзолари иқтисодиёт тармоқларидан ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини қисқартириш, қаттиқ маиший чиқинди полигонларини рекултивaция қилиш, Орол денгизининг қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этиш, минтақада юзага келаётган сув тақчиллигини юмшатиш мақсадида сув ресурсларини бошқаришни тубдан ислоҳ қилиш ва сувни иқтисод қилиш бўйича вазифалар ижросини самарали ташкил этиш ҳамда бу йўналишларда назоратни кучайтириш борасида қатор таклиф ва тавсиялар беришди.
Дастур ижроси доирасида «яшил энергия» технологияларини жорий этиш орқали суғориш тармоқларидан сув етказиб беришда электр энергияси истеъмолини камайтиришга алоҳида эътибор қаратилгани таъкидлаб ўтилди. Қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш кўрсаткичларини ошириш бўйича Тошкент вилоятида 200 МВт, Нишон туманида 300 МВт ва Қоровулбозор туманида 300 МВт қуёш фотоэлектр станциялари, Томди туманида 300 МВт шамол электр станцияси қуриб, фойдаланишга топширилди. Ҳудудларда умумий қуввати 962,07 МВт бўлган кичик қувватли қуёш панеллари ўрнатилди.
Депутатлар давлат дастурида ижро муддати узайтирилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш чораларини кўриш, бунда мутасадди вазирлик ва идораларнинг масъулиятини янада ошириш лозимлигини ҳам таъкидладилар.
Соғлом, билимли, маданиятли ёшлар мамлакат тараққиёти ва келажагини белгилаб берувчи ҳамда жамиятда ижобий ўзгаришларни амалга оширишда ҳаракатлантирувчи кучдир. Ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган изчил ва ҳаётий ислоҳотлар давр талаби ва мавжуд шарт-шароитдан келиб чиқиб, такомиллаштириб бориладиган узлуксиз жараёндир.
Қизғин баҳс-мунозаралар якунида «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2024 йилда бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи маъқулланди.
Парламент назорати Атмосфера ҳавоси муҳофазаси: талаб ва натижа
🕔15:58, 13.11.2025
✔71
Яқинда «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг ижроси Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилояти мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганилди. Хўш, ўрганиш натижалари қандай? Атмосфера ҳавоси бўйича жамоатчилик ва аҳоли томонидан билдирилаётган эътирозлар қанчалик тўғри?
Батафсил
Чиқиндилар билан ишлашда япон технологиялари жорий этилади
🕔15:58, 13.11.2025
✔70
Мамлакатимизда чиқиндиларни бошқариш ва уларни қайта ишлашда илғор япон технологиялари қўлланилади.
Батафсил
«Самарқанд руҳи» – инсоният тараққиётининг янги мезони
🕔15:40, 13.11.2025
✔78
Ҳар куни йўл-йўлакай кимлар учрамайди, дейсиз. Айримлар олдидан қора мушук ўтса ҳам «энди нима бўлади?» деб сўрайди.
Батафсил