Бобом табиатга жуда меҳр қўйганлар. Ҳовлимиз ҳам каттагина. Уйимиздан боғимиз катта. Ҳар хил мевали дарахтлар, гуллар жудаям кўп. Баҳорда боғимиз жудаям яшнаб кетади.
Кунларнинг бирида амакимлар бобомга:
– Боғингизни менга сотмайсизми? Пулини нақд бераман. Дарахтларни кесиб, жой қураман. Нима дейсиз, ўйлаб кўринг, – деб таклиф киритдилар.
Бу гаплардан бобомнинг роса жаҳли чиқди.
– Пулинг бўлса, бор. Нега менинг боғимга кўз олайтиряпсан? Бунақаси кетмайди. Бу боғлар табиатга, инсониятга катта фойда келтираётганини билмас экансан. Билганингда дарахтларни кесамиз дермидинг?! Ҳаммамиз бир ҳаводан нафас оламиз. Бу дарахтлар нафақат менинг ҳовлимдаги инсонларга, балки минглаб инсонлар саломатлигига ижобий таъсир қиляпти. Бу гапингни бир айтдинг, бошқа гапирма! – деб бобом қаттиқ танбеҳ бердилар.
Аввалига амаким хафа бўлиб, мени бегона қилиб боғингизни устун қўйдингиз, деб ўз оғаси – бобом билан гаплашмай қўйдилар. Неваралари бизникига тез-тез келишарди. Ҳовлимиздаги сўлим ҳаво уларга ёқарди. Мириқиб дам олиб кетишарди. Мен ҳам уларникига борардим. Лекин уларникида бизникидек ажойиб ҳаво йўқ. Амакимнинг неваралари бизнинг ҳовлимизнинг ҳавоси ажойиблигини бот-бот айтишар, қайта-қайта бизникига келишни исташини айтишарди.
Бир куни амакимнинг неваралари:
– Сизникига жуда боргимиз келяпти, лекин уйдагилар рухсат беришмаяпти, – деб қолди. Шунда амаким бобомнинг гапларини эслади-да:
– Ҳа, бобонгнинг боғида дарахтлар кўплигидан ҳаво ажойиб, хушманзара бўлиб туради. Бобонг бу ҳақда гапиргандилар. Лекин илғаб олмаган эканман. Мен уйимни кенгайтиришни ўйлаб юргандим. Энди фикрим ўзгарди. Уйимни эмас, боғимни кенгайтираман. Невараларим бир яйрасин, – деб ўрнидан турдилар.
Бир куни амаким бобомнинг олдиларига келиб кечирим сўрадилар. Сўнгра бобомдан анча кўчат олиб боғларига экиб чиқдилар.
Кейинги пайтларда сездимки, қишлоғимизда одамлар уйларини ихчамгина қилиб, боғларини каттароқ қилишга ҳаракат қилишяпти. Бунда, албатта, бобом кўпчиликка ўрнак бўлмоқда.
Биз ҳар доим бобомизга боғ-роғ ишларида ёрдам бериб келамиз. Бобом ортиқча кўчатларни қариндош-дўстларга улашади. Танимаган кишиларга ҳам «Дуо қилсангиз бўлди!», деб текинга кўчат бериб юбораверади.
Бобомнинг бир ўгитини ҳар куни эслайман: «Она сайёрада инсонларнинг бегонаси бўлмайди. Зеро, она табиат барчамизники экан, биз бир-биримиз учун масъулмиз. Айниқса, тоза ҳаводан нафас олишимизда...»
Мунисахон МАМБЕТСОЛИЕВА,
Тўрткўл тумани 45-умумтаълим
мактабининг 7-синф ўқувчиси
Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи
🕔16:00, 13.11.2025
✔23
«Мен шифокор эгнидаги оқ либосни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».
Батафсил
Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?
🕔15:41, 13.11.2025
✔29
«Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.
Батафсил
Кетдик, велосипедда борамиз!
🕔15:40, 13.11.2025
✔24
Табиат учун бирлашишга чорлаётган марафон
Батафсил