Экологик муҳит мусаффолиги – бош мақсадимиз
Саноат – мамлакат иқтисодининг қон томири. Шунинг учун ҳам қаердаки йирик саноат корхоналари бор экан, улар биринчи навбатда иқтисодий самарадорлик, йирик даромадга эга бўлишни кўзлайди.
БатафсилЭкологик муаммоларнинг олдини олиш мақсадида чиқиндиларни бошқариш, атроф-муҳитга зарар етказмаган ҳолда йўқ қилиш, қайта ишлаш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан саналади.
Чунки тоза ҳавони таъминлаш, атроф-муҳитда тозаликни сақлаш, инсон саломатлиги, озиқ-овқат хавфсизлиги мана шу муҳим вазифанинг нечоғли уддаланганига боғлиқ.
Афсуски, айрим жойларда бу борадаги ишларга панжа орасидан қараётган масъул шахслар ҳам йўқ эмас.
Куни кеча ЎЭП Навоий вилоят кенгаши, партиядан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси, туман Кенгаши депутати ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Навбаҳор туман бўлими ходимлари томонидан Навбаҳор тумани чиқинди полигонидаги аҳвол ўрганилди. Натижада мазкур ҳудудда бир қанча салбий ҳолатлар аниқланди.
«Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси томонидан ташкил қилинган ушбу полигон 2022 йилда «Mironshox komfort servis» МЧЖ Навбаҳор туман филиали тасарруфига ўтказилган эди. Ҳозир эса у Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси Навоий вилоят ҳудудий бошқармасига қарашлидир. Ушбу ташкилот томонидан етарли даражада рекультивация ишлари амалга оширилмаяпти.
Полигон ҳар куни 60 тоннагача маиший чиқиндини қабул қилмоқда. Ачинарли жиҳати шундаки, бу ерда масъуллар чиқиндиларни самарали бошқариш ва қайта ишлашга мутлақо эътибор қаратмаяпти. Пировадида ҳудуд аллақачон чиқиндилар билан тўлиб-тошиб бормоқда. Бу эса бутун туман ҳудуди учун экологик хавф туғдиряпти.
Бор-йўғи 3 гектар майдонга эга бўлган мазкур полигон ҳудуди ҳозирда жуда ачинарли аҳволда. Чиқиндилар уюмининг ўсиб бориши, атроф-муҳитга таралаётган ёқимсиз ҳид, саломатликка салбий таъсир қилувчи зарарли газлар ва ифлосланаётган тупроқ – буларнинг барчаси кескин чоралар кўришни талаб қилмоқда.
Дарҳақиқат, ушбу чиқинди полигонидаги салбий ҳолат жиддий ўрганилиб, кечиктирилмасдан қатъий чора кўрилиши лозим. Акс ҳолда келажакда бу ҳудуд экологик фожиа марказига айланмайди, деб ҳеч ким кафолат беролмайди. Мутасаддилар ва тегишли ташкилотлардан бу муаммога эътибор қаратиб, ҳал қилиш учун тезкор чоралар кўришни кутиб қоламиз.
Алижон ЖЎРАЕВ,
ЎЭПдан Олий Мажлис
Қонунчилик палатаси
депутати ёрдамчиси
Саноат – мамлакат иқтисодининг қон томири. Шунинг учун ҳам қаердаки йирик саноат корхоналари бор экан, улар биринчи навбатда иқтисодий самарадорлик, йирик даромадга эга бўлишни кўзлайди.
БатафсилГарвард университети олимлари бошчилигидаги тадқиқот гуруҳи инсон фаолиятининг Ер физикасига таъсири ҳақида янги маълумотларни тақдим этди.
БатафсилЯнги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, микропластик деб аталадиган майда пластмасса заррачалари асрлар давомида чуқур ер остигача кириб борган.
Батафсил