Жараён      Бош саҳифа

Расмий муносабат: рекультивация қилиш бошланди

«Oila va TABIAT» газетасининг 2025 йил 20 февралдаги 7-сонида эълон қилинган «Навбаҳорда экологик фожиа марказига айланаётган полигон нега мутасаддилар эътиборидан четда қолмоқда?» сарлавҳали мақолада айтиб ўтилган ҳолат Навоий вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилибди. Ўрганиш натижалари бўйича Бошқарма томонидан қуйидагича расмий муносабат билдирилди:

Расмий муносабат:  рекультивация  қилиш бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бош­қариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4845-сон қарори асосида Хатирчи, Навбаҳор, Конимех, Нурота туманларидаги қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш полигони «Mironshox komfort servis» МЧЖга давлат хусусий шерикчилик асосида бириктириб берилган. Шунингдек, қаттиқ маиший чиқинди полигонлари давлат хусусий шериклик лойиҳалари доирасида хусусий шерикларга вақтинчалик беғараз фойдаланишга берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январда қабул қилинган ПФ-5-сонли «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 10-иловаси 15-банди ҳамда Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш бўйича Республика комиссиясининг 2023 йил 15 декабрдаги 1-сон мажлис баёнига мувофиқ «Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси Давлат муассасаси ташкил этилди.

«Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизматларни кўрсатишга давлат-хусусий шерик «Mironshox komfort servis» МЧЖ билан қўшимча келишувга асосан, маиший чиқинди полигонлари «Чиқинди полигонларини бош­қариш дирекцияси» давлат муассасасининг Навоий вилояти бошқармасига тўлиқ ўтказиб берилган...

Навбаҳор туман «Юқори Бешработ» МФЙ полигони 3 гектар майдонга эга бўлиб, бугунги кунда 3 та махсус техника – 2 та бульдозер, 1 та юқори қувватга эга фронтал юклагич доимий суриш, кўмиш ва зичлаш ишларини олиб бормоқда.

Шу билан бирга, ҳудудий бошқарма балансига қабул қилиб олингунига қадар, Навбаҳор туман полигонида ҳудуддан чиқиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, бу бугунги кунда бартараф этилган ва ушбу ҳолатлар қайта такрорланмаслиги юзасидан тегишли чоралар кўрилган.

Шунингдек, ҳудудий бошқарма томонидан полигон атрофига 2024 йил куз мавсумида 3350 туп дарахт кўчатлари экилиб, агротехник ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Маиший чиқинди полигонларини бошқа ҳудудга кўчириш имконияти мавжуд эмаслигини инобатга олиб, ҳудудни баланд девор билан ўраш ҳамда моддий-техник базани яхшилашни ҳудудий бошқарманинг моддий имкониятидан келиб чиқиб келгуси йилда амалга ошириш режалаштирилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Навбаҳор тумани Юқори Бешработ маҳалласи ҳудудидаги 20 гектар ер майдони ажратилиши, Навбаҳор тумани ҳудудида жойлашган полигон тўлиқ ёпилиши ҳамда полигон ҳудудидан қайта юклаш станцияси қуриш режалаштирилган бўлиб, тизимли равишда ишлар ташкиллаштирилган...

Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Навоий вилояти Экология бошқармаси томонидан доимий тарзда полигонлар учун ажратилган махсус техникаларни марказлаштирилган ҳолда жалб этиб, полигонларда чиқиндиларни суриш, зичлаш ва тупроқ билан кўмиш ишларини ташкил этиш ҳамда бир ой муддатда ҳудудий бошқарма тасарруфида бўлган ва бугунги кунда фойдаланилмаётган маиший чиқинди полигонларини тегишли тартибда рекультивация қилиш чораларини кўриш юзасидан кўрсатмалар берилди.

 

Навоий вилояти Экология бошқармаси

Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔42

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔40

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔97

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 42    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 40    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 97    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 171    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 209    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар