Экоолам      Бош саҳифа

Чиқинди полигонлари   энди қаровсиз ва хавфли ҳудуд эмас

Сир эмаски, шу пайтга қадар чиқинди полигонларида рекультивация ишлари деярли олиб борилмаган эди. Устига-устак махсус ҳудуддан ташқарида жойлашган ер майдонларига, полигонлар атрофига ҳам чиқинди ташлангани оқибатида чиқиндихоналар қаровсиз, ҳудуднинг тупроқ генофонди яроқсиз аҳволга келиб қолди.

Чиқинди полигонлари    энди қаровсиз ва  хавфли ҳудуд  эмас

Маиший чиқиндихоналарда электр таъминоти тизими абгор, кириш йўллари таъмирталаб, девор билан ўралмаган ҳолатда бўлиб, атроф-ҳудудда яшовчи аҳолининг соғлиғи ва ҳаётига турли хавф солувчи бир қатор омиллар юзага келаётган эди.

Сўнгги йилларда эса чиқиндиларни бош­қариш соҳасига давлатимиз томонидан юқори даражада аҳамият қаратилиб, экологик вазиятни яхшилаш, аҳоли саломатлиги барқарорлигини таъминлаш, келгусида чиқиндихоналарга нисбатан муносабатни бутунлай ўзгартириш ва уларни тартибга келтириш мақсадида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимида чиқиндиларни бошқариш соҳасида алоҳида давлат идораси – Чиқиндиларни бошқариш ва циркульяр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди. Чиқинди полигонлари бошқарувини тизимлаштириш, модернизация қилиш ҳамда оптималлаштириш эса агентлик ҳузуридаги «Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» давлат муассасасининг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Чиқиндиларнинг ҳавога кўтарилиши ва ёқимсиз ҳид тарқалиши, ёнғинлар чиқишининг олдини олиш, чиқиндихоналарни замонавий-санитар полигонларга айлантириш ва уларнинг салбий таъсирига чек қўйиш мақсадида чиқинди полигонларини тизимли бошқариш йўлга қўйилиб, рекультивация қилиш ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекис­тон Президентининг 2024 йил 4 январдаги «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони билан тасдиқланган манзилли дастур асосида 2024 йилда 81,02 гектар ҳудудни эгаллаган жами 29 та қаттиқ маиший чиқинди полигони рекультивация қилинди.

Белгиланган ҳудуддан ташқаридаги чиқиндилар йиғилиб, 10 млн тоннадан ортиқ чиқинди санитария меъёрлари ва замонавий талаблар асосида белгиланган ҳудудда тўпланиб, махсус техникалар ёрдамида 50 см тупроқ қатлами билан ёпилди.

Натижада инсонлар саломатлиги ва атроф-муҳит, экологияга салбий таъсирга чек қўйилишига эришилди.

Бундан ташқари, 2025 йилнинг январь-­февраль ойларида Тошкент, Наманган, Андижон, Бухоро, Сирдарё, Самарқанд, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларидаги қаттиқ маиший чиқинди полигонларини суриш, зичлаш ҳамда текислаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, махсус техникалар базасини мустаҳкамлаш мақсадида «Тоза ҳудуд» ДУК ҳамда ДХШлардан 245 та махсус техникалар қабул қилиниб, улардан 75 таси жорий ва мукаммал таъмирдан ўтказилди. 157 та махсус техникалар ГПС орқали назорат қилинмоқда. 25 турдаги махсус техникалар учун ёқилғи меъёри ишлаб чиқилиб, ҳисоботлар юритилиши йўлга қўйилди. Шунингдек, 78 та махсус техника харид қилиниб, Дирекциянинг ҳудудий бошқармаларига тақсимлаб берилди.

Замонавий-санитар полигонларни ташкил этишда инсон омили иштироки минимал даражага туширилмоқда. Жараённи онлайн назорат қилиш йўлга қўйилиб, чиқиндилар ҳисобини автоматлаштирилган тарзда бошқариш учун манзилли дастур ишлаб чиқилган. Ҳозирда 37 та чиқинди полигони автотарози ва кузатув камераси билан жиҳозланмоқда.

Шу билан бирга, чиқинди полигонлари инфратузилмаси тубдан яхшиланиб, ишчи-хизмат кўрсатувчиларга сифатли меҳнат шароитлари яратилмоқда. Операторларни моддий қўллаб-қувватлашга аҳамият қаратилиб, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини таъминловчи тизим яратилди. Республикадаги чиқинди полигонларида шаклланган метан газлари миқдорини баҳолаш, қайта ишлаб биоэнергия олиш, инфратузилмани яхшилаб, тартибга келтириш, рекультивация қилиш бўйича Жаҳон банки, ЕТТБ, Финляндия, Ҳиндистон, Оман, Саудия Арабистони, Жанубий Кореянинг К-Эcо номли атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ташкилоти, Япония, Малайзия, Буюк Британия, ХХР инвесторлари билан ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилиб, лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилдаги 4291-сон Қарори билан тасдиқланган «2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси»да 197 та чиқинди полигонидан 151 тасининг фаолиятини тўхтатиш (оптималлаштириш) кўзда тутилган.

Соҳада келгуси беш йилликда 970 гектар ер майдонини рекультивация қилиш, йилига 58,5 млн тонна газ сизиб чиқиши ҳамда ёнғин хавфининг олдини олиш, сизот сувларининг атмосфера ҳавосига салбий таъсирини ўртача 78 фоизга камайтириш, 116 та туман ва шаҳарларда санитар тозалаш хизматлари сифатини 50 фоизгача яхшилашга эришиш режа қилинган. Бундан ташқари, жорий йилда манзилли дастур асосида 74,53 гектар ер майдонини эгаллаган 9 та маиший чиқинди полигонини рекультивация қилиб, санитария талаблари асосида тупроқ қатлами билан ёпиш режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, бу каби чора-тадбирлар натижасида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида республика бўйича 112 та чиқинди полигони атрофига 197 мингта дарахт ва бута кўчатлари экилиб, «яшил белбоғ»лар ташкил қилинади. Натижада улар атрофидаги ер генофонди яхшиланиб, яшил ҳудудлар яратилишига хизмат қилади.

 

Экология вазирлиги

Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Дарахтлар энди  онлайн  назорат  қилинади

Дарахтлар энди онлайн назорат қилинади

🕔15:49, 03.10.2025 ✔10

Пойтахтдаги 400 мингдан ортиқ дарахт электрон маълумотлар базасига киритилди

Батафсил
Экологик партия депутатлари одамлар орасида

Экологик партия депутатлари одамлар орасида

🕔15:47, 03.10.2025 ✔10

Депутатларнинг ҳудудларда бўлиши, халқ билан учрашувлар ўтказиши ва муаммоларни ўрганиши – бу шунчаки жараён эмас. Бу орқали халқ ва давлат ўртасида мус­таҳкам кўприк бунёд бўлади. Чунки аҳолининг ҳар бир эътирози, фикри ва таклифи депутатлар орқали давлат даражасига кўтарилади.

Батафсил
Экопартиянинг  ёшларпарвар  депутати

Экопартиянинг ёшларпарвар депутати

🕔15:43, 03.10.2025 ✔10

Иқбол Хўжаевани Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида танимайдиган одам бўлмаса керак. Бир сўз билан уни одамлар «ёшларпарвар депутат» дея эътироф қилишади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Дарахтлар энди  онлайн  назорат  қилинади

    Дарахтлар энди онлайн назорат қилинади

    Пойтахтдаги 400 мингдан ортиқ дарахт электрон маълумотлар базасига киритилди

    ✔ 10    🕔 15:49, 03.10.2025
  • Экологик партия депутатлари одамлар орасида

    Экологик партия депутатлари одамлар орасида

    Депутатларнинг ҳудудларда бўлиши, халқ билан учрашувлар ўтказиши ва муаммоларни ўрганиши – бу шунчаки жараён эмас. Бу орқали халқ ва давлат ўртасида мус­таҳкам кўприк бунёд бўлади. Чунки аҳолининг ҳар бир эътирози, фикри ва таклифи депутатлар орқали давлат даражасига кўтарилади.

    ✔ 10    🕔 15:47, 03.10.2025
  • Экопартиянинг  ёшларпарвар  депутати

    Экопартиянинг ёшларпарвар депутати

    Иқбол Хўжаевани Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида танимайдиган одам бўлмаса керак. Бир сўз билан уни одамлар «ёшларпарвар депутат» дея эътироф қилишади.

    ✔ 10    🕔 15:43, 03.10.2025
  • Мазутдан фойдаланишга – STOP!  Бу яшил энергетика тараққиётининг муҳим талаби

    Мазутдан фойдаланишга – STOP! Бу яшил энергетика тараққиётининг муҳим талаби

    Жаҳонда кечаётган глобаллашув жараёнлари, хусусан, иқлим ўзгариши ва геосиёсий зиддиятлар кучайиб бораётган бир даврда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Сўнгги ўн йилликларда бу жараёнлар янада кескин тус олди. Шу боис дунё миқёсида тошкўмир, нефть ва табиий газ қаторида қайта тикланувчи ҳамда ядро энергетикасига катта эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 31    🕔 09:08, 26.09.2025
  • Хитой оммавий тарзда  чиқинди  сотиб олмоқда

    Хитой оммавий тарзда чиқинди сотиб олмоқда

    Сўнгги йилларда Хитой ҳукуматининг экологик сиёсатида жиддий ўзгаришлар кузатилмоқда. Мамлакатда чиқинди муаммосини ҳал қилиш учун қурилаётган йирик иссиқлик электр станциялари (ИЭС) эндиликда хом ашё манбаисиз, яъни чиқиндисиз қолиш хавфи остида.

    ✔ 31    🕔 09:06, 26.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар