Мобиль иловалар талабаларни экологик фаолиятга жалб қилмоқда
Экологик таълим одамларнинг табиатга бўлган муносабатини ўзгартиришда муҳим роль ўйнайди. Одамлар атроф-муҳитни асрашга масъулият билан ёндашсалар, бу нафақат шахсий даражада, балки жамиятнинг умумий ривожланишида ҳам ижобий натижаларни беради. Бугун тобора оммалашаётган мобиль иловалар орқали ёшларни экологик фаолиятга жалб қилиш – экологик таълимни янада самарали ва қизиқарли усулда олиб бориш имконини беради.
Экологик муаммоларга эътибор қаратиш учун анъанавий ўқув жараёнларидан ташқари, янги усуллар ҳам талаб этилади. Масалан, мобиль иловалар талабаларнинг кундалик ҳаётига мослашган бўлиб, уларнинг билим олиш жараёнини қизиқарли ва самарали қилади. Масалан, «ECO Tracker» каби мобиль иловалар ёрдамида фойдаланувчилар қанча энергия тежаганини, неча килограмм чиқинди қайта ишланганиниТалабалар мобиль иловалар орқали:
– қайта ишланган материаллардан фойдаланиш одатини шакллантиради;
– чиқиндиларни саралаш бўйича ўйинлар ва викториналарда иштирок этади;
– қайта тикланадиган энергия манбалари ҳақида маълумот олади;
– экологик акция ва лойиҳаларда иштирок этиб, рейтинг орқали мотивация олади.
Масалан, виртуал реаллик ёрдамида талабаларни Орол денгизи фожиаси ёки Амазонка ўрмонларининг кесилиши билан таништириш мумкин. Бу эса экологик муаммоларни ҳис қилиш ва уларга ечим топишга ҳаракат қилишга ундайди.
Бундай мобиль иловалар талабаларнинг қизиқишини ошириб, уларнинг амалда ҳаракат қилишларига туртки беради. Масалан, «Green Steps» иловаси фойдаланувчиларга экологик маслаҳатлар бериш билан бирга, уларнинг ҳаёт тарзини таҳлил қилиб, атроф-муҳитга камроқ зиён етказиш учун тавсиялар беради.
Талабаларнинг экологик таълимга жалб қилиниши ҳақида мисол тариқасида қуйидагиларни келтириш мумкин:
1. Андижон давлат университети талабалари «ECO Challenge» акцияси доирасида мобиль иловалар орқали чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш бўйича рейтинг тизимида иштирок этдилар. Натижада бир ой ичида 5 тонна пластик чиқинди йиғилди ва қайта ишланди.
2. Намангандаги мактаб ўқувчилари «Яшил келажак» мобиль иловаси орқали ҳар ҳафта экологик муаммоларни таҳлил қилиб, таклифлар беришди. Улар томонидан «Боғлар ва ҳовлиларда махсус эко-кутубхоналар ташкил қилиш» ғояси амалга оширилди.
3. Тошкентдаги талабалар гуруҳи томонидан «ECO Guide» мобиль иловаси яратилди. Бу фойдаланувчиларга ўз уйларида энергия тежаш ва чиқиндиларни саралаш бўйича аниқ тавсиялар бериб, фаолиятларини кузатиб бориш имконини беради.
Экологик таълимни такомиллаштириш ва талабаларни экологик фаолиятга жалб қилиш учун мобиль технологиялардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Чунки бу усул талабаларнинг қизиқишини ошириб, уларни амалий ҳаракатга ундайди. Бугунги кунда табиатни муҳофаза қилиш фақат маърузалар ва назарий билимлар билан чекланиб қолмаслиги керак, балки замонавий технологиялар орқали реал таъсир кўрсатувчи механизмларга айланиши лозим.
Ҳар бир инсоннинг экологияга бўлган муносабати нафақат ўз ҳаёти, балки келажак авлодлар учун ҳам муҳимдир. Шунинг учун, экологик мобиль иловалар ёрдамида талабаларни жалб қилиш нафақат уларнинг билим ва кўникмаларини оширади, балки бутун жамиятнинг экологик маданиятини юксалтиришга хизмат қилади. кузатиб бориши мумкин.
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔40
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔97
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил