Экоолам      Бош саҳифа

«Яшил» маҳалла – тоза келажак сари қадам

Ҳар биримиз фаровон, тоза ва хавфсиз муҳитда яшашни истаймиз. Бироқ бугунги кунда шаҳарлар катта-кичик муаммолар гирдобида қолмоқда: ҳаво ифлосланиши, энергия таъминотидаги узилишлар, тобора қимматлашиб бораётган электр ва газ нархлари, яшаш учун қулай муҳитнинг етишмаслиги. Бу муаммолар нафақат катта мегаполисларда, балки кичик маҳаллаларда ҳам сезиляпти.

«Яшил»  маҳалла –  тоза келажак  сари қадам

Тасаввур қилинг, уйингизга арзон нархда электр таъминоти узлуксиз келиб турса, ҳаво тоза, атрофда кўкаламзор боғлар, қуёш панеллари ва шамол турбиналари ишлаб турибди. Бу тасаввур эмас. Бу – «яшил» маҳалла концепциясининг реал кўриниши.

«Яшил» маҳалла – бу фақатгина архитектуравий янгилик эмас, балки ҳаёт тарзини ўзгартирувчи тизим. Бу ерда энергия тежалади, табиатга зиён етказилмайди, замонавий технологиялар эса одамларнинг ҳаётини енгиллаштиради. Жаҳонда кўплаб мамлакатлар бундай маҳаллаларни барпо этишга аллақачон киришган. Энди эса Ўзбекистон ҳам бу йўлга қадам қўймоқда.

Муҳими, аҳолининг экологик онги юксалиб, табиатга эҳтиёткорона муносабат шакллана бошлайди. «Яшил» маҳалла нафақат қулай шароит, балки маънавий маданият ўсишига ҳам хизмат қилади.

Шу сабабли, бугун «яшил» маҳалла концепциясини ривожлантириш ва унинг аҳамияти ҳақида гапириш ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Бу нафақат атроф-муҳит учун, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам фойдали ташаббусдир.

 

Қулай ва экологик тоза ҳудуд

«Яшил» маҳалла қуриш орқали атроф-муҳитга бўлган зарарни камайтириш мумкин. Бунинг учун қайта тикланадиган энергия манбаларидан – қуёш ва шамол энергияси ҳамда биомассадан самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бундай маҳаллаларда электр энергияси узлуксиз таъминланади, иссиқлик ва сув ресурслари тежалади, энг муҳими – аҳоли учун қулай экологик муҳит яратилади.

Бинолар қурилишида энергия тежамкор технологиялар қўлланилади. Масалан, уйларнинг иссиқлик изоляцияси яхшиланади, қуёш панеллари ва шамол генераторлари орқали энергия тежалади. Бу нафақат электр ва газ тўловларини камайтиришга, балки умумий энергия сарфини ҳам пасайтиришга ёрдам беради.

 

Афзалликлари нимада?

Экологик тоза энергия: қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш атроф-муҳитга зарар етказмасдан, узлуксиз электр таъминотини таъминлайди.

Энергияни тежаш: қуёш панеллари, шамол генераторлари ва замонавий энергия тежамкор қурилмалардан фойдаланиш орқали электр ва газ сарфи камаяди.

Иқтисодий самарадорлик: узоқ муддатли инвестиция сифатида «яшил» маҳаллалар аҳолининг электр энергияси учун харажатларини камайтиришга хизмат қилади.

Соғлом муҳит: ҳаво тозалиги, ён-атроф кўкаламзорлаштирилиши ва ҳудуднинг экологик ҳолатининг яхшиланиши инсон саломатлиги учун ижобий таъсир кўрсатади.

Янги иш ўринлари: «яшил» энергетика соҳасининг ривож­ланиши янги иш ўринлари яратишга ёрдам беради, бу эса маҳаллий иқтисодиётнинг ўсишига ҳисса қўшади.

 

Ривожлантириш истиқболлари қандай?

Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича қатор ислоҳотлар олиб борилмоқда. Мамлакат қуёш ва шамол ресурсларига бой бўлгани сабабли «яшил» маҳаллаларни барпо этиш учун имкониятлар етарли. Айни пайтда ҳудудларда инновацион технологиялар асосида замонавий инфратузилмалар яратиш, энергия тежамкор қурилишлар ва экологик тоза муҳит шакллантириш бўйича амалий қадамлар ташланмоқда.

Бу концепция нафақат энергияда барқарорликни таъминлайди, балки шаҳар ва қишлоқлар инфратузилмасини такомиллаштириш, аҳоли учун муносиб ва қулай яшаш муҳитини яратишда муҳим ўрин тутади.

«Яшил» маҳалла – бу фақат замонавий энергетика ечимлари эмас, балки инсон ва табиат ўртасидаги уйғунликни таъминловчи янги ҳаёт тарзи ҳисобланади. Экологик тоза энергия манбаларидан фойдаланиш орқали нафақат муҳитни ҳимоя қилиш, балки иқтисодий ривожланишни ҳам таъминлаш мумкин. Демак, бугунданоқ «яшил» келажак сари дадил қадам ташлаш вақти келди.

 

Наврўзбек ЮСУПОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда    янги босқични  бошламоқда

Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда янги босқични бошламоқда

🕔17:05, 04.06.2026 ✔27

Бугунги кунда жаҳон иқтисодиёти чуқур трансформация босқичини бошдан кечирмоқда. Геосиёсий ўзгариш­лар, таъминот занжирларидаги узилишлар, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг жадал ривож­ланиши давлатлар олдига мутлақо янги вазифаларни қўймоқда.

Батафсил
Eco Expo Central Asia 2026:  Экологик ғоялар  инвестицияга  айланмоқда

Eco Expo Central Asia 2026: Экологик ғоялар инвестицияга айланмоқда

🕔17:00, 04.06.2026 ✔30

Самарқанд яна бир халқаро мулоқот майдонига айланди. «Silk Road Samarkand» мажмуасида ўз ишини бошлаган «Eco Expo Central Asia 2026» халқаро экологик кўргазмаси нафақат экологлар ва инвесторларни, балки минтақанинг барқарор ривожланиш истиқболларига бефарқ бўлмаган минглаб мутахассисларни бир жойга жамлади.

Батафсил
Экология, тадбиркорлик ва аҳоли манфаатлари

Экология, тадбиркорлик ва аҳоли манфаатлари

🕔16:50, 04.06.2026 ✔24

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асл мазмун-моҳияти чекка ҳудудлар, айниқса, маҳаллалар ҳаётида яққол бўй кўрсатмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар