Экоолам      Бош саҳифа

«Zero Waste» – чиқиндисиз яшаш дегани, аммо қандай қилиб?

Болалигимизда сут-қатиқ, қаймоқ, ширин ичимликлар шиша идишда бўларди ва биз болалар бўшаган шишаларини йиғиб, музқаймоқ ёки турли ўйинчоқларга алиштирардик. Ўша шиша идишлар эса ишлов берилиб, саноатда яна ишлатиларди.

«Zero Waste» –  чиқиндисиз яшаш дегани,  аммо  қандай қилиб?

Бобом доим бозорга кетаётганда тўрхалта оволарди. У картошка, сабзи, пиёз олиб келиш учун жудаям қулай эди. Бу тўрхалта эса тоза экологик хомашёдан тайёрланган бўлиб, табиатга, экологияга умуман зарар бермасди. Биргина бобом эмас, у замонларда барча одамлар мато ва ипдан тайёрланган халталардан фойдаланар, умуман елим ва пластик пакетларни учратмасдик. Пластик идишларнику болаликда кўрмаганмиз ҳам.

Бугун-чи? Ҳар куни ўзимиздан камида 1 кг чиқинди қолдирамиз ва буларнинг 90 фоизи табиий шароитда йўқолиб кетмайдиган, юз йиллаб тупроққа, атмосферага зарар етказиб турадиган пластмасса ва целлофанлардан иборатдир. Боз устига ушбу чиқиндиларнинг аксарияти қайта ишланмайди ва бутун атроф бўйлаб тобора кенг тарқалиб боряпти. Бу эса катта экологик фожиалар учун хавфли манба бўлиши ҳеч гап эмас.

 

Йўли бор: «Нол чиқинди»

«Нол чиқинди», деймизу унинг нималигини кимдир тўлиқ биладими ўзи? Бунга эришиш мумкинми? Бу бизга қандай ёрдам бера олади?..

Дунёда шундай одамлар ва шаҳарлар борки, улар чиқинди чиқармайди. Улар «Zero Waste» (Ноль чиқинди) деб номланган ҳаёт тарзини танлаган. Бу нимани англатади? Оддий айтганда – чиқиндини ташлаш ўрнига, уни қайта ишлатиш, камайтириш ёки табиатга зарарсиз йўналтириш дегани.

Масалан, Швецияда чиқиндиларнинг 99 фоизи қайта ишланади. Сан-Франциско шаҳри 2030 йилга бориб чиқиндисиз ҳаётга тўлиқ ўтишни режалаштирган. Келинг, ушбу жараённи чуқурроқ таҳлил қилиб кўрайлик.

«Zero Waste» – ноль чиқинди ғояси бешта асосий қоидага таянади:

Ортиқча нарсаларни рад этиш (Refuse) – кераксиз буюмларни сотиб олмаслик, пластик пакетлар ва бир марталик идишлардан воз кечиш.

Камроқ чиқинди чиқариш (Reduce) – фақат керакли нарсаларни ишлатиш, озиқ-овқатни исроф қилмаслик.

Қайта ишлатиш (Reuse) – бир марталик буюмлар ўрнига кўп марталик идишлардан фойдаланиш.

Қайта ишлаш (Recycle) – қоғоз, пластик ва шиша чиқиндиларни алоҳида йиғиб, қайта ишлашга топшириш.

Табиатга қайтариш (Rot) – озиқ-овқат қолдиқларини махсус компостга айлантириб, ўғит сифатида ишлатиш.

Агар шу оддий қоидаларга риоя қилсак, чиқиндига ташланадиган маҳсулотлар миқдорини минимумга етказиш мумкин.

 

Халқаро тажриба

«Нол чиқинди» (Zero Waste) концепциясининг халқаро тажрибалари кундан-кунга ривожланиб бормоқда ва кўплаб мамлакатлар ушбу йўналишда иш олиб бормоқда. Бу концепция, асосан, чиқиндиларни минималлаштириш, қайта ишлаш ва қайта ишлатиш орқали табиатга кам зарар етказишни мақсад қилган. Ҳозирда ёрқин намуна бўлган мамлакатлар ва шаҳарлар қуйидагилар:

1. Япония

«Нол чиқинди» тажрибасини бошлашда ўз ­эътиборини чиқиндиларни қайта ишлашга, ҳудудлар ва уйларда ҳар бир турдаги чиқиндиларни алоҳида йиғишга қаратган. Япониядаги кўплаб шаҳарларда чиқиндиларни қайта ишлашнинг баланд даражасига эришилган. Махсус контейнерлар ва тартиблар орқали одамлар органик, металл ва пластик чиқиндиларни алоҳида йиғиш­лари керак. Бу ишга хусусий секторнинг ҳам қўшилишини таъминлади.

2. Швеция

Бу ерда чиқиндилар қайта ишлашга ёки қайта фойдаланишга деярли тўлиқ йўналтирилган. Швецияда 99 фоиз чиқиндилар қайта ишланади, шу билан бирга чиқиндиларни камайтириш ва қайта ишлаш учун кўплаб инновацион лойиҳалар амалга оширилмоқда.

3. Калифорния, АҚШ

Бу штатда барча хонадонлар учун қайта ишлашни амалга ошириш ва барча дўконларда пластик пакетлардан фойдаланишни тақиқлаш каби қатъий қарорлар ишлайди. Сан-Франциско шаҳрида, масалан, 2019 йилдан бошлаб қайта ишлаш ва компостлаш амалиёти ёрдамида чиқиндиларни 80 фоизга камайтиришга эришилган. Ҳудудда ёшларнинг экологияга бўлган ҳиссаси жуда юқори ва бу экологик барқарорликка сабаб бўлмоқда.

4. Франция

Франция «нол чиқинди»га эришиш учун янги қонунлар қабул қилган. 2020 йилдан бошлаб, бу мамлакатда пластик пакетлар ва бир марта ишлатилувчи пластиклардан фойдаланиш қонунан тақиқланди.

5. Германия

Ушбу мамлакат қонунлари чиқиндиларни қайта ишлашни кучли даражада қўллаб-қувватлайди. Германияда чиқиндиларни қайта ишлаш 45 фоиздан ошган.

 

Ўзбекистонда бу тизим ишлайдими?

Бизда бу ғоя энди-энди ривожлана бошлаяпти. Бир неча йил олдин одамлар чиқиндиларни ажратиб йиғиш нима учун кераклигини ҳам билмас эди. Ҳозир эса айрим шаҳарларда макулатура, пластик ва металл чиқиндиларини йиғиш пунктлари пайдо бўлмоқда.

Аммо бу борада бир қанча муаммолар сақланиб қолмоқда:

Чиқиндиларни ажратиб йиғишга шароит йўқ – махсус контейнерлар ва қайта ишлаш заводлари кам.

Одамлар экологик маданиятга эга эмас – кўпчилик чиқиндиларни қайта ишлаш мумкинлигини билмайди.

Ишлаб чиқарувчилар ҳали ҳам кўп пластик ва зарарли маҳсулотлар ишлаб чиқармоқда – экологик қадоқлаш жуда оз.

Лекин бу муаммоларни ҳал қилиш мумкин. Агар давлат, тадбиркорлар ва аҳоли биргаликда ҳаракат қилса, Ўзбекистон ҳам чиқиндисиз ҳаёт тарзига ўтиш имкони албатта бор.

 

Ўзинг ўзгармасанг –

 олам ўзгармас

Дарҳақиқат, ўзгаришни аввало ўзимиздан, одатларимиздан бошлашимиз керак. Кунора рўзғор учун супермаркетга кираман. Шунда ҳар маҳсулотни қадоғидан ташқари яна бир қават целлофан пакетга солаётган кассирни тўхтатиб, бундай қилиш шарт эмаслигини, бу табиат учун зарарлигини айтиб рад этаман.

Агар шу оддийгина одатни кенгайтирсак нима бўлади? Қанча ҳудуд ва инсонларни экологик фожиаларнинг салбий оқибатларидан сақлаб қолиш мумкин, шундай эмасми?..

Қолаверса, бизни қувонтирадиган яна бир ҳолат. Бозорларимизда, дўконларимизда матоли бозорхалталар яна тез-тез кўзга ташланмоқда. Фақатгина уларни кўпроқ тарғиб қилиш керак. Керак бўлса ОАВ, блогерлар, депутатларимизни, таниқли инсонларни ушбу тарғиботга жалб қилиш лозим ва шарт. Бу оддий кўринган иш амалга ошса, биз экология соҳасида яна бир катта ютуқни қўлга киритган бўламиз.

Ҳар бир инсон қуйидаги оддий қоидаларга риоя қилса, атроф-муҳит анча тоза бўлади:

– дўконга борганда мато сумка олиб юриш, пластик пакетдан воз кечиш;

– бир марталик идиш ва шиша сув ўрнига ўзингиз билан қайта ишлатиш мумкин бўлган идиш олиб юриш;

– хонадоннинг ўзида чиқиндиларни ажратган ҳолда чиқиндихонага чиқариш – пластик, қоғоз, шиша ва ҳоказо;

– ортиқча озиқ-овқат харид қилмаслик ва қолдиқларни компост қилиш;

– тозалик акцияларида иштирок этиш, табиатга чиққанда чиқиндиларни ташламаслик, балки йиғиб, қайта ишлашга топшириш;

– дўконга борганда мато сумка ёки кўп марталик пакет олиб бориш;

– биопластик, қоғоз қоплар ва қайта ишланадиган қадоқларни кўпроқ ишлаб чиқариш;

– ишлаб чиқарувчиларни бир марталик пластикдан воз кечишга мажбурловчи қонунлар қабул қилиш.

«Zero Waste» – бу шунчаки модага айланган тренд эмас, балки экологик ва иқтисодий жиҳатдан фойдали ёндашув. Агар биз ҳозирданоқ чиқиндиларни камайтириш ва қайта ишлашга эътибор бермасак, бир неча йилдан кейин ташқарида нафас олиш қийинлашади, сув ва тупроқ ифлосланиши кучаяди, иқтисодиётга эса катта зарар етади.

 

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Дарахтлар энди  онлайн  назорат  қилинади

Дарахтлар энди онлайн назорат қилинади

🕔15:49, 03.10.2025 ✔11

Пойтахтдаги 400 мингдан ортиқ дарахт электрон маълумотлар базасига киритилди

Батафсил
Экологик партия депутатлари одамлар орасида

Экологик партия депутатлари одамлар орасида

🕔15:47, 03.10.2025 ✔10

Депутатларнинг ҳудудларда бўлиши, халқ билан учрашувлар ўтказиши ва муаммоларни ўрганиши – бу шунчаки жараён эмас. Бу орқали халқ ва давлат ўртасида мус­таҳкам кўприк бунёд бўлади. Чунки аҳолининг ҳар бир эътирози, фикри ва таклифи депутатлар орқали давлат даражасига кўтарилади.

Батафсил
Экопартиянинг  ёшларпарвар  депутати

Экопартиянинг ёшларпарвар депутати

🕔15:43, 03.10.2025 ✔10

Иқбол Хўжаевани Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида танимайдиган одам бўлмаса керак. Бир сўз билан уни одамлар «ёшларпарвар депутат» дея эътироф қилишади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Дарахтлар энди  онлайн  назорат  қилинади

    Дарахтлар энди онлайн назорат қилинади

    Пойтахтдаги 400 мингдан ортиқ дарахт электрон маълумотлар базасига киритилди

    ✔ 11    🕔 15:49, 03.10.2025
  • Экологик партия депутатлари одамлар орасида

    Экологик партия депутатлари одамлар орасида

    Депутатларнинг ҳудудларда бўлиши, халқ билан учрашувлар ўтказиши ва муаммоларни ўрганиши – бу шунчаки жараён эмас. Бу орқали халқ ва давлат ўртасида мус­таҳкам кўприк бунёд бўлади. Чунки аҳолининг ҳар бир эътирози, фикри ва таклифи депутатлар орқали давлат даражасига кўтарилади.

    ✔ 10    🕔 15:47, 03.10.2025
  • Экопартиянинг  ёшларпарвар  депутати

    Экопартиянинг ёшларпарвар депутати

    Иқбол Хўжаевани Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида танимайдиган одам бўлмаса керак. Бир сўз билан уни одамлар «ёшларпарвар депутат» дея эътироф қилишади.

    ✔ 10    🕔 15:43, 03.10.2025
  • Мазутдан фойдаланишга – STOP!  Бу яшил энергетика тараққиётининг муҳим талаби

    Мазутдан фойдаланишга – STOP! Бу яшил энергетика тараққиётининг муҳим талаби

    Жаҳонда кечаётган глобаллашув жараёнлари, хусусан, иқлим ўзгариши ва геосиёсий зиддиятлар кучайиб бораётган бир даврда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Сўнгги ўн йилликларда бу жараёнлар янада кескин тус олди. Шу боис дунё миқёсида тошкўмир, нефть ва табиий газ қаторида қайта тикланувчи ҳамда ядро энергетикасига катта эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 31    🕔 09:08, 26.09.2025
  • Хитой оммавий тарзда  чиқинди  сотиб олмоқда

    Хитой оммавий тарзда чиқинди сотиб олмоқда

    Сўнгги йилларда Хитой ҳукуматининг экологик сиёсатида жиддий ўзгаришлар кузатилмоқда. Мамлакатда чиқинди муаммосини ҳал қилиш учун қурилаётган йирик иссиқлик электр станциялари (ИЭС) эндиликда хом ашё манбаисиз, яъни чиқиндисиз қолиш хавфи остида.

    ✔ 32    🕔 09:06, 26.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар