Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилМамлакатимизнинг экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги саъй-ҳакаратларига дунё миқёсида катта ишонч билдирилмоқда.
Эндиликда юртимиздаги экотизимлар жозибадорлигини ошириш жаҳоннинг йирик халқаро ташкилотлари кўмагида амалга оширилади. Бу ҳақда куни кеча пойтахтда ўтказилган «Марказий Осиёда экологик мақсадларга эришиш учун молиялаштириш ва инвестициялар ҳажмини ошириш» мавзусидаги халқаро мулоқотда келишиб олинди.
Германиянинг атроф-муҳит табиатни муҳофаза қилиш, ядровий хавфсизлик ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш федерал вазирлиги, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган юқори даражадаги сиёсий мулоқотда бугунги куннинг энг долзарб экологик масалаларига эътибор қаратилди.
Мулоқот давомида иштирокчилар сув, энергетика ва ер ресурслари хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, биологик хилма-хиллик ва табиатни муҳофаза қилиш каби етарли даражада молиялаштирилмаган экологик ҳудудларнинг молиявий жозибадорлигини ошириш билан боғлиқ бир қатор асосий вазифаларни кўриб чиқдилар. Шунингдек, чучук сув экотизимларини ортиқча сув олишдан ҳимоя қилиш, турли соҳаларда сув самарадорлигини ошириш ва ифлосланишга қарши назоратни яхшилаш учун энг яхши мавжуд технологияларни жорий этиш, табиатга асосланган ечимларни ишлаб чиқиш, жумладан, сув тошқинларини бошқариш ва барқарор қишлоқ хўжалиги каби асосий мавзулар муҳокама қилинди.
Мулоқотда Марказий Осиёда экологик мақсадларга эришиш учун Европа Иттифоқи ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 10 миллион евро ажратиладиган бўлди.
– Экотизимлар давлатларнинг ҳудудий чегараларини тан олмайди, – дейди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз АБДУҲАКИМОВ. – Биз Марказий Осиёга ягона экотизим, деб қарашимиз керак. Эътироф этишимиз керакки, экологик муаммоларни фақатгина бирлашиб ечишимиз мумкин. Ажратилган маблағ бешта давлат манфатларидан келиб чиқиб тақсимланади. Тақсимлашда экотизимларни тиклаш нуқтаи назаридан ёндашилади. Албатта, 10 миллион евро билан барча экологик муаммоларга ечим топиш имконсиз. Аммо бу экотизимларни муносиб ҳимоя қилиш борасидаги муҳим қадам бўла олади. Бу Ўзбекистонга, Марказий Осиё минтақасига Европа Иттифоқи ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан билдирилаётган ишонч рамзи десак бўлади.
Муҳокамалар чоғида иштирокчилар стратегик устувор йўналишларни белгилаб олдилар ва турли молия институтлари қандай қилиб самаралироқ ҳамкорлик қилишлари, жумладан, гибрид молиявий воситалардан фойдаланиш, бундай лойиҳаларнинг таваккал ва фойда нисбатини яхшилаш бўйича фикр алмашдилар.
Илҳомжон ТОЖИБОЕВ
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил