Саломатлик      Бош саҳифа

Экологик тоза тиббиёт доривор ўсимликлар орқали ривожланади

Ҳаммамизга маълум, барча ҳудудларда дорихоналар кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Тарғибот воситаларида турли дори воситаларини харид қилишга чиқариқлар ҳам кучаймоқда.

Экологик  тоза тиббиёт доривор ўсимликлар орқали ривожланади

Кейинги йилларда доривор гиёҳлар синтетик дори-дармонлар ўрнини эгалламоқда. Шу сабабли табиий шифобахш доривор ўсимликлар ҳам дорихоналар пештахталаридан кўпроқ ўрин оляпти.

Ҳар кандай синтетик дори-дармонларнинг организмга зарарли таъсири борлигини мутахассислар ҳам доимо таъкидлашади. Бир касалликни даволаш учун ишлатиладиган сунъий дори бошқа бир касалликни келтириб чиқариши, организмни заҳарлаши ёки унга зарарли таъсир кўрсатиши мумкин. Аммо доривор ўсимликлардан тайёрланган табиий дори-дармонлар инсон организмига у қадар салбий таъсир кўрсатмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 ноябрда қабул қилинган «Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш, уларнинг уруғчилигини йўлга қўйишни ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида доривор ўсимликларни илмий асосда етиштириш ва қайта ишлаш, улардан оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳузурида фаолият юритаётган Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази зиммасига ўрмонларда доривор ўсимликлар парваришланадиган плантациялар майдонини кенгайтириш ва асраш вазифаси юклатилган. Марказ томонидан республика ҳудудидаги ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликлар ареалларини ўрганиш ва захираларини аниқлаш, мавжуд биоресурслар генофондини сақлаш, оналик плантацияларини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, ўрмон фонди ерлари ва фермер хўжаликларида доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил этиш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Жорий йилда қарийб 2 минг гектарга 70 турдан ортиқ доривор ўсимликлар экиш режалаштирилган. Йил охирига қадар қарийб 4 минг тонна доривор гиёҳлар йиғилиб, «Дори-дармон» ҳиссадорлик компанияси ҳамда «Ўзфармсаноат» давлат ҳиссадордорлик концерни корхоналарига етказиб берилади. Шунингдек, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган омонқора, етмак, бозулбанг каби доривор ўсимликлар, табиий ҳолда ўсаётган Туркистон арслонқуйруғи турини маданийлаштириш, қизил эхинацеянинг маданий плантацияларини кенгайтириш ва доривор ўсимликлар етиштириш ҳажмини йилига 4 минг тоннадан 5 минг тоннагача етказиш режалаштирилган. Амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар туфайли миллий ва халқаро «Қизил китоб»га киритилган ўсимликларнинг айрим турларини кўпайтиришга муваффақ бўлинмоқда.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, доривор ўсимлик­ларни ҳамма билганича йиғиб олиб, уй шароитида ўзлари дори тайёрлаши асло мумкин эмас. Бу биринчи навбатда табиат неъматларидан тартибсиз фойдаланишга, уларнинг келгусида бутунлай йўқолиб кетишига олиб келиши билан бирга, инсонлар ҳаётига хавф солиши ҳам мумкин. Шифобахш дейилган ўсимликлар таркибида ҳам шундай моддалар борки, уларнинг кимёвий хоссаларини билмасдан тайёрланган дорилар инсон организмига фойда ўрнига зарар келтириши мумкин. Афсуски, бундай ҳоллар кўп учрайди ва улар аянчли якун топиши ҳам ҳеч гап эмас.

Яна бир гап. Айрим заҳарли ўсимликлар ташқи кўринишига кўра доривор ўсимликларга ўхшаса-да, аммо уларнинг организмга таъсирини билмасдан дори сифатида фойдаланиш аянчли оқибатларга сабаб бўлиши мумкин. Айрим доривор ўсимликлар таркибида кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар мавжуд. Улардан тайёрланган дориларда заҳарли моддалар миқдори меъёрдан ортиқ бўлиши ва бу заҳарланишга олиб келиши ёки бошқа турли касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Бундай заҳарли доривор ўсимликларга мисол тариқасида адонис, бангидевона, исириқ, мингдевона, қирқбўғим, қончўп кабиларни кўрсатишимиз мумкин.

Ҳозирда дори-дармон етиштириш борасида ҳам тегишли ижобий ишлар қилинмоқда. Шунга кўра, бугунги кунда мавжуд бўлган доривор ўсимликларни ўрганиш ва махсус ўрмон хўжаликларида ёки ўсимликларни етиштириш билан шуғулланувчи махсус ташкилот ва боғларда бу ўсимликларни ўстириш ва кўпайтиришни йўлга қўйиш ниҳоятда долзарб масаладир.

 

Муҳаммад АЛЛАНОВ,

ЎЭП Нукус шаҳар кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

🕔16:00, 13.11.2025 ✔23

«Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

Батафсил
Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

🕔15:41, 13.11.2025 ✔29

«Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

Батафсил
Кетдик,  велосипедда  борамиз!

Кетдик, велосипедда борамиз!

🕔15:40, 13.11.2025 ✔24

Табиат учун бирлашишга чорлаётган марафон

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

    Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

    «Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

    ✔ 23    🕔 16:00, 13.11.2025
  • Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

    Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

    «Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

    ✔ 29    🕔 15:41, 13.11.2025
  • Кетдик,  велосипедда  борамиз!

    Кетдик, велосипедда борамиз!

    Табиат учун бирлашишга чорлаётган марафон

    ✔ 24    🕔 15:40, 13.11.2025
  • Ош бўлмасин!..

    Ош бўлмасин!..

    Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:

    ✔ 330    🕔 14:51, 09.10.2025
  • Энди дорилар  электрон  рецепт  асосида тайинланади

    Энди дорилар электрон рецепт асосида тайинланади

    Ўтган ҳафтада ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди.

    ✔ 159    🕔 16:02, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар