Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
Батафсил«Чегара билмас дарёлар» халқаро экологик коалицияси мутахассислари Марказий Осиёнинг тоғли ҳудудларидаги дарё ҳавзаларини ўрганиб, биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш учун муҳим бўлган асосий ҳудудларни аниқлади.
Бироқ уларнинг аксарияти хавф остида, чунки йирик тўғонлар ва кичик ГЭСлар қурилиши дарё экотизимини издан чиқармоқда ҳамда кўчиб юрувчи балиқ турларининг йўқолишига олиб келмоқда.
Минтақа дарёларининг атиги 12 фоизи табиий ҳолатини сақлаб қолган, уларда ноёб ва эндемик балиқ турлари мавжуд. Ҳозиргача 7 фоиз сув ҳавзалари эса инсон таъсири оқибатида жиддий ўзгарган. Шунга қарамай, улар йўқолиб кетиш хавфи остидаги балиқ турлари, жумладан, Амударё куракбуруни ва Иссиқкўл маринкаси учун аҳамиятлидир.
«Биз Марказий Осиёнинг бешта йирик дарё ҳавзасида 50 дан ортиқ эндемик балиқ турларининг ҳолатини таҳлил қилдик. Улардан 21 тури ҳозирда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг (IUCN) Қизил рўйхатига кўра хавф остида. Бундан ташқари, биз тўқай ўрмонлари, ноёб қайир ўсимликлари ва Осиё қундузи каби сув ҳайвонларининг ҳолатини ҳам ҳисобга олдик», дейди тадқиқот раҳбари, экокоалиция халқаро координатори Евгений Симонов.
Экологларнинг таъкидлашича, минтақада ихтиофаунанинг асосий яшаш жойлари сони камлиги, биринчи навбатда, Марказий Осиё дарё тармоқларининг тўғонлар қурилиши туфайли кучли парчалангани билан боғлиқ. Натижада кўчиб юрувчи балиқ турларнинг яшаш ҳудудлари қисқариб, улар йўқолиб бормоқда. Масалан, Сирдарё сохта куракбуруни ва Орол қизил балиғи аллақачон бутунлай йўқ бўлиб кетган бўлиши мумкин.
«Янги сув хўжалиги инфратузилмасини режалаштиришда асосий чучук сув яшаш жойлари йўқ қилинишининг олдини олиш учун биз махсус геоахборот тизимини ишлаб чиқдик, у гидротехник иншоотларнинг дарё экотизимларига муқаррар таъсири кўламини аниқ кўрсатиб беради. Бу тизим тўғонларнинг дарёлар экотизимига таъсирини аниқ кўрсатибгина қолмай, ноёб дарё тизимларини ўрганиш ҳамда қўриқланадиган ҳудудларни ташкил этишга кўмаклашади», дейди «Чегара билмас дарёлар» жамоат фонди мутахассиси Евгений Егидарев.
Мутахассисларнинг фикрича, Марказий Осиёда дарёлар кичик ёки қисман зарар кўрган бўлса ҳам эндемик ёки ноёб балиқ турларининг ҳаётий популяциясини сақлаб қолиш учун муҳимдир. Қолаверса, тўқай ўрмонлари сақланиб қолган дарё қирғоқлари ҳам алоҳида эътиборга олиниши керак.
Экологларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирда Марказий Осиё ҳудудида 300 дан ортиқ йирик тўғонлар мавжуд ва яна 200 дан ортиғи халқаро тараққиёт банкларининг молиявий иштирокида режалаштириш ёки қурилиш босқичида турибди.
«Daryo» интернет-нашри
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил