Мамлакатимиз раҳбари раислигида ўтказилган коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилиши натижалари юзасидан барча ҳудудларда муҳокамалар ўтказиш, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни маҳаллий даражада кучайтириш ишлари жадал давом этмоқда.
Навоий шаҳрида коррупцияга қарши курашиш масалаларига бағишланган очиқ давра суҳбати шундай амалий ҳаракатлардан бири бўлди. У Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг Навоий вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан ташкил этилиб, Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган Кармана туман Кенгаши депутати, вилоят ИИБ коррупцияга қарши кураш бўлими ҳамда Журналистлар уюшмаси Навоий вилоят бўлими ҳамкорлигида ўтказилди. Унда «Коррупцияга қарши курашда ОАВ, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотларининг ўрни ҳамда муаммолар ечими» мавзусида фикр алмашилди.
Давра суҳбатида мутахассислар коррупция жамият тараққиётига тўсиқ бўлувчи жиддий муаммо эканини таъкидлашди. Шу боис, унга қарши курашишда фақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эмас, балки кенг жамоатчилик, жумладан, ОАВ, ННТлар ва ёшлар фаоллигини ошириш зарурлиги қайд этилди.
Коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамияти институтлари, депутатлар алоҳида фаоллик кўрсатиши, жамоатчилик билан доимий ишлаши талаб этилади. Жумладан, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, коррупция ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш ва коррупцияга оид маълумотларнинг шаффофлигини таъминлаш муҳим саналади.
Ёшлар иштирокидаги мунозараларда коррупциянинг жамият тараққиётига салбий таъсири, бу иллатга қарши курашишда ҳар бир фуқаронинг масъулияти ҳақида фикрлар билдирилди. Шунингдек, коррупциянинг олдини олиш бўйича таълим муассасаларида махсус дастурлар ишлаб чиқиш таклифи илгари сурилди.
Тадбир давомида давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва ОАВ ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича аниқ таклиф ва мулоҳазалар илгари сурилди. Коррупцияга қарши курашиш борасидаги ислоҳотларда нодавлат ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари, жумладан, Ўзбекистон Экологик партияси ташкилотлари ҳамда депутатлар иштироки муҳимлиги қайд этилди.
Амонмурод
АМОНОВ,
ЎЭП Навоий шаҳар кенгаши раиси
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔40
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔97
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил